4.20. Устав сармояси
Устав сармояси, одатда, унинг таъсисчилари қўшган бадаллари эвазига ташкил бўлади. Унинг кўпайиши хўжалик фаолияти давомида оладиган фойда эвазига амалга ошади. Зарур ҳолларда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари эвазига ҳам кўпайиши мумкин.
Устав сармоясига модернизациялаш мақсадида асосий воситаларни (бино, иншоотлар, жиҳозлар, қурилмалар)ва бошқа моддий неъматларни ҳамда номоддий активларни (ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, нау-хау, товар белгилари каиблар)ни қўшиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, устав капиталининг миқдори таъсис ҳужжатида қайд этилган ҳажмидан ошиб кетмаслиги лозим.
4.21. Қўшилган ва захира сармояси
Қўшилган сармоя (капитал)га акциянинг биринчи марта номинал қийматидан ортиқча сотиш эвазига олинган эмиссион даромад киради.
Захира сармояси корхона уставига асосан фойда ҳисобидан ташкил қилинган захиралардан, инфляция захираларидан, мулкни қайта баҳолаш учун қайта ташкил қилинган, қайтариб бермаслик шарти билан олинган мулклардан иборат бўлади.
Захира сармояси миқдори таъсисчилар томонидан белгиланган устав сармоясининг 25 фоизигача миқдорда ташкил қилиниши мумкин. Захира сармоясини келгуси харажатлар ва тўловлар захираси билан аралаштирмаслик лозим. Ушбу захира корхона устави ва қонун асосида ташкил қилинади. Булар харажатлар ва тўловларга бир хил миқдорда қўшиб бериш учун тўпланади. Масалан, ходимлар таътили учун тўпланган маблағ, узоқ ишлаганлиги учун тўланадиган рағбатлантиришга мўлжалланган маблағ, мавсумий харажатлар учун тўланадиган маблағ, асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган харажатлар ва ҳоказо.
4.22. Тақсимланмаган фойда,мақсадли тушумлар ва келгуси давр даромадлари
Тақсимланмаган фойда корхонанинг ўтган ва ҳисобот йилида тақсимланмаган фойданинг маълум бир муддатга қолдиғини ифодалайди.
Мақсадли тушумлар ва жамғармалар таркибига бевосита бирор мақсадли тадбирларни ўтказишга қаратилган маблағларни киритиш мумкин. Буларга: болалар боғчалари, яшаш ва бошқа бинолар қуриш, илмий-тадқиқот ишларини таъминлаш каби тадбирларга мўлжалланган маблағлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |