Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet12/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

4.6. Баланс аниқлиги
Баланс аниқлиги - балансни тузувчилар ва уни ўқийдиган ҳамда таҳлил қиладиган кишиларнинг тушуниши учун қулайлигини таъминлайди. Балансни аниқ ва тушунарли қилиш учун моддалар реквизитлари ва номлари икки тилда (ўзбек ва рес тилида) баён қилинган, унинг шакли анча соддалаштирилган.


4.7. Баланснинг изчиллиги
Баланснинг изчиллиги, бевосита унинг давомийлиги билан боғлиқ. Корхна шаклланиб фаолият кўрсата бошлаган пайтда кириш баланси тузилади ва шу тариқа ҳар ҳисобот даврида тузилиб борилади. Корхона тугатилиши билан чиқиш баланси тузилади. Шу давр мобайнида у изчил давом этади в баланснинг изчиллигини таъминлайди.
4.8. Баланснинг тушунарлилиги
Баланс ҳар қандай вазиятда тузувчи учун ҳам, фойдаланувчилар учун ҳам тушунарли бўлиши лозим. Чунки у хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини акс эттирувчи ойнаси сифатида тушунарлиликни тақозо қилади. Ушбу талаб корхона фаолиятини оқилона бошқаришда муҳим аҳамиятга эга.


4.9. Баланснинг қисмлари
Бухгалтерия баланси икки қисмдан актив ва пассивдан иборат бўлади.
Унинг актив қисмида корхона сармоясининг таркиби ва жойлаштирилиши, пассивида - активларни ташкил этиш манбалари, яъни ўз сармояси ва мажбуриятлари, бошқа корхона ёки жисмоний шахсларнинг вақтинча жалб қилинган маблағлари кўрсатилади.
Шундай қилиб, бухгалтерия баланси қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

  1. Корхона эгалик қиладиган воситаларни акс эттирувчи активлар.

  2. Корхона тасарруфидаги ўз маблағлари.

  3. Кейинчалик қайтарилиши лозим бўлган активларни сотиб олиш, ҳосил қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар.



4.10. Баланс активларининг таркиби
Бухгалтерия балансида корхона активлари икки гуруҳга бўлинади:




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling