Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети
I-1. Мақсад ва вазифалари
Download 324 Kb.
|
makom
- Bu sahifa navigatsiya:
- I-2. Талаба эгаллаш лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар
I-1. Мақсад ва вазифалари
Анъанавий қўшиқ ва мақом асослари фанининг асоси мақсади талабаларга миллий мусиқа меросимиз, миллий қадриятларимизнинг асосида бўлган, минг йиллар, асрлар мобайнида боболаримиз томонидан яратилиб, авлоддан-авлодга, устоздан шогирдга оғзаки йўл билан бизгача етиб келган мумтоз мусиқа санъатимиз-анънавий қўшиқлар ва мақомларни ўргатишдан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Талабаларнинг мусиқий куйлаш қобилиятлари, овоз диапазонини диққат билан ўрганиб чиқиб, овоз машқларини олиб бориш. 2. Талабаларнинг анъанавий хонандалик миллий, мумтоз қўшиқларга иштиёқи ва қобилиятларини аниқлаб, нутқ малакасини ошириб бориш, ижро эркинлигини таъминловчи машғулотларни олиб боришни тўғри режалаштириш . 3. Анъанавий қўшиқлар репертуари талабалар таркибининг Мусиқий ва ижро тайёргарлигига, уларнинг иқтидорли, малака ва тажрибаларига қараб, ёшларига мослаб, енгил ёки мураккаб қўшиқларни танлаш, ўқитувчи томонидан асарларни ўрганиш тартиби ва муддатини белгилаш. 4. Анъанавий қўшиқларни тик туриб, ўтириб ижро этганда, қоматни эркин ҳолда тутиш, бунда бутун гавда ҳаракатчан ва фаол мимика-юз кўриниши эса ижро этилаётган қўшиқ характерига мос равишда маъноли ифодалаш бўлиши. 5. Товуш таянчини сезган ҳолда табиий ва ёқимли товуш чиқариш. Товушнинг равон қўйилишга эришиш. I-2. Талаба эгаллаш лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар -Анъанавий қўшиқ куйлаш орқали мумтоз мусиқа, мақомларни ижро этиш кўникмаларини ҳосил қилиш. -Ҳар хил жанрдаги, услуб ва мазмуни жиҳатдан фарқ қилувчи анъанавий қўшиқларни ўрганиш. -Талабаларнинг мусиқий куйлаш қобилиятларини ошириши орқали ижрочилик малакаларини ошириш. -Ўтириб, тик туриб ижро этганда қоматни эркин ҳолатда тутиш. -Мимика-юз кўриниш ижро этилаётган қўшиқ характерига мос равишда маъноли ва ифодали бўлиши. -Куйлаётганда тўғри нафас олишга, ушлашга ва уни тежамли сарфлашга ўрганиш. -Қўшиқ, мақом сўзларини тўғри ёдлаши. -Товуш таянчини сезган ҳолда, табиий ва ёқимли товуш чиқариш. -Товушнинг равон қўйилишга эришиш. -Юмшоқ ва қаттиқ ҳаяжонли товушлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш. -Ундош товушларни қисқа ва юмшоқ талаффуз этган ҳолда, унли товушларни равон ва майин куйчан куйлаш. -Асарнинг бадиий матни-сўзларни тингловчиларга аниқ етказиб бериш. -Яхши сўз талаффузи техникасига эга бўлиш. -Овоз машқларини бутун гуруҳ ёки алоҳида овоз турлари бўйича ишлаш. -Маълум унли товушлар, бўғинлар ва сўзлар ёрдамида иш олиб бориш. -Турли динамик суръат услубида иш олиб бориш. -Айрим халқ қўшиқлари бўлакчаларидан фойдаланиб ишлаш. -Диапазоннинг маълум қисмида кенгайтириб иш олиб бориш. -Кўкрак-қорин нафасида фойдаланиш. -Ижро этилаётган асар мазмунидан келиб чиққан ҳолда туриш баландликдаги товушларни бошқаришда кўкрак ва бош резонаторларидан фойдаланиш. -Ҳиқилдоқни эркин ҳолатда тутиш. Download 324 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling