Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 324 Kb.
bet1/10
Sana31.01.2023
Hajmi324 Kb.
#1143938
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
makom




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ
МУСИҚИЙ ТАЪЛИМ КАФЕДРАСИ
Тасдиқлайман” “Тасдиқлайман”
Педагогика факультети Мусиқа таълими кафедраси
декани ________ доц.Б.Иманов мудири _____к.ўқ.К.Мардаева
«___»______2009 й. «___»______2009 й.


АНЪАНАВИЙ ҚЎШИҚ ВА МАҚОМ
АСОСЛАРИ ФАНИДАН ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА


Билим соҳаси 100000
Таълим соҳаси 140000
Таълим йўналиши 5141000 Мусиқий таълим
Тузувчи: к.ўқ. А.Турсунов
ТЕРМИЗ-2009 ЙИЛ


Тақризчилар: доцент. Ш.Рахматуллаев


к.ўқ. Н.Тўраназаров


СЎЗ БОШИ

Мақомлар кўпчилик шарқ халқларида жуда қадим замонлардан мавжуд бўлган, профессиионал созанда ва хонандалар томонидан яратилган мусиқа жанридир. Улар ҳар бир халқнинг ўзига хос мусиқа бойликлари асосида яратилган узоқ маданий-тарихий тараққиёт жараёнида мустақил жанр сифатида юзага келган. Мақомлар Шарқ халқлари каби ўзбек халқининг ҳам мусиқа меросида жуда катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам мақомлар масаласи мусиқашунос ва шарқшунос олимларнинг диққатини кўпдан бери ўзига жалб этиб келди ва бу масала мусиқа маданиятимизда жуда катта тарихий, илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масалалардандир. Мақомларнинг назарий ҳам амалий томонлари бор. Уларнинг назарий жиҳатлари Шарқ мусиқасига бағишланган рисолаларда ифодасини топган.


Ўзбек мусиқа мероси тарихига оид маълумотларни қидириш, тўплаш, илмий назарий ўрганиш ва амалий ўзлаштириш ишлари сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ҳамма соҳаларда ривожланиш юз берди. Мусиқий меросимизнинг узоқ ўтмишни янада чуқурроқ ўрганиш соҳасига ҳам унумли ишлар амалга оширилди. Мусиқа санъатимиз тарихини, унинг буюк намоёндалари тарихи ва ижодини ҳам томонлама ўрганиш ва халқимизга етказишга кенг имкониятлар очилди.
Ўзбекистон радиоси фонотекасининг олтин фондидан мустаҳкам ўрин олган ўзбек мумтоз ашулалари, бастакорлар ижодидаги ашулалар магнит лентасига адабий муҳрлаган. Уларни ижро этиб кетган санъат дарғаларининг номи ҳеч вақт унутилмайди. Улар: Ота Жалол, Ота Ғиёз, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов, Мулла Тўйчи Тошмухамедов, Домла Ҳалим Ибодов, Юнус Ражабий, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов, Орифхон Ҳотамов, Таваккал Қодиров, Отажон Худойшукуров ва бошқалардир. Ана шу устоз ҳофизлар ижро этган мусиқий ёзувлардан ёш ашулачи талабалар ўқув жараёнида унумли фойдаланмоқдалар. Ўзбек анъанавий хонандачилиги, хусусан қўшиқ ашулалари ва чолғу мусиқаси жанрлари ўз функцияси ва турмушда тутган ўрнига мувофиқ икки гуруҳни ташкил этади:
1. Маълум вақт ёки маълум муддат шарофатидагина ижро этиладиган ашулалар, булар оилавий маросим қўшиқлари, яллалар ҳамда ҳар хил тантана, томоша каби маросимлада ижро этиладиган қўшиқ ва куйлардир.
2. Исталган вақтда, ҳар қандай шароитда ижро этиладиган ашула, қўшиқ ва чолғу куйлари. Уларга лапар, ялла, ашула ва қўшиқлар.

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling