Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Марказий банк фаолиятининг мақсади ва вазифалари
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
3.2. Марказий банк фаолиятининг мақсади ва вазифалари.
Марказий банкнинг ташкилий тузилиши. Одатда Марказий банк - бу давлат балки, масалан, Англия банки, Франция банки, Бундес банк, Япония банки, Швецария 47 миллий банки, Финляндия банки ва бошқа ягона банклардан ташкил топади. Бироқ, АҚШ Марказий банк 12 худудий Федерал банклардан, яъни федерал захира тизими (ФРС) бошқарув кенгаш томонидан бошқариладиган бўлимлардан иборатдир. Марказий банк капиталига бўлган мулк шаклига кўра улар Давлат (капитал давлатга тегишли) акционер ва аралаш капиталли турларига бўлинади. Баъзи Марказий банклар Давлат банклари кўринишларида шаклланадилар. Уларга Немис Федерал Банки (Германия Буидес банки). 1957 йилда Рехс банкнинг давомчиси (1975 йилда пайдо бўлган) сифатида шаклланди. Баъзи Марказий банклар- олдин хусусий банк масалан, Англия банки (1694), Франция банклари (1800) сифатида кейинчалик эса миллийлаштирилиб давлат банкига айлантирилган. Акционер туридаги Марказий банк қаторига АКШ ФРТ (Федерал Резерв тизими) киритиш мумкин. ФРС 1913 йилдаги Федерал Резерв асосида пайдо бўлган аралаш турдаги Марказий банклар жумласига капиталида давлат, акционер ва хусусий ва капитал иштирок этган банклар киради. Бу гуруҳлар қаторига кирувчи Япония банклар (1882й.) мисол қилиниб келтирилиши мумкин. Қонун буйича 1942 йилда 55% устав капитали давлатга тегишлидир. Деярли барча мамлакатларда Марказий банк ҳуқуқий меъёрларини тартибга солувчи, аниқловчи (белгиловчи) қонунлар мавжуддир. Турли мамлакатларда Марказий банкларга турли функцияларни белгилаб берилиши мумкин. Лекин Марказий банк доимо Давлат ва банк белгиларини ўзида мужассамлаштирилган ўзида Давлатнинг тартибга солувчи органи бўлиб қолади. Мамлакатнинг Марказий Банки - шу давлат банк тизимининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. Марказий банк- биринчи ўринда давлат ва иқтисодиёт ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади. Аммо Марказий банк ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб кўймайди. Марказий банкнинг асосий мақсади бўлиб миллий валюта курсини барқарор ҳолатда сақлаш ва шу орқали мамлакат ҳудудида баҳолар барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. 2 Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида 2 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонун. Тошкент, 1995 йил, 21 декабрь. 48 энг асосий ва муҳим ўринни расмий пул-кредит сиёсатини юргизувчи - Марказий банк эгаллайди. Ўз навбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Банклар пайдо бўлишининг бошлангич даврларида улар марказий эмиссия ёки тижорат банклари тариқасида юзага келган эмас, яъни улар ўртасида ҳозиргидек бўлиниш бўлмаган. Банк иши ивожланишининг биринчи босқичларида ривожлантан мамлакатларда тижорат банклари капиталларни йиғиш мақсадида муомалага банкноталар чиқарганлар. Банкларнинг йириклашуви, банк ишининг ривожланиши натижасида банкноталарни муомалага чиқариш йирик тижорат банклар қўлига ўта борган ва кейинчалик бирор йирик банк ихтиёрига берилган. Бу банк миллий ёки эмиссион банк кейинчалик Марказий банк деб аталган. Марказий банк яъни кредит тизимини бошқариб турувчи, барча банклар фаолиятини назорат қилиб турувчи кредит института сифатида намоён бўлади. Жахон амалиётида Марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли мавжуд. Биринчи йўл - бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида, уларни миллийлаштириш йўли билан Марказий банкларнинг татқиқ қилиниши. Бунга мисол килиб Англия банкини 1844 йил, Франция банкини 1848 йил, Испания банки 1874 йил, Германия Рейхсбанки - 1875 йил, Италияда 1893 йилда, Испанияда 1874 йилда мавжуд банкларнинг эмиссион марказ сифатида фаолият кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин. Иккинчи йўл - ташкил қилингадаёк Марказий банк -эмиссион марказ сифатида қабул қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг Федерал банклари, 1913 йилларда кўпгина Лотин Америка мамлакатларда ташкил қилинган банклар, Австрия банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. АҚШда Марказий банк функциясини 12 федерал резерв банкдан иборат Федерал Резерв тизими бажаради. Федерал резерв банклар акционер банклар бўлиб, бу банкларнинг акционерлари сифатида миллий тижорат банклари фаолият кўрсатади. Тижорат банклар акционер сифатида дивиденд олишади. Дивиденд миқдори 49 6% дан ошмаслиги керак Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини олиб боришлари керак Жахонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустақил бўлган банклардан бири бу Немис Федерал банки - Бундес банк ҳисобланади. Баъзи бир давлатларда Марказий банк парламентга ҳисобот беради- Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлсада, шу билан бирга давлат банки ҳисобланади: Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради: -банкноталар (нақд пуллар) эмиссияси, -давлатнинг олтин - валюта захираларини сақлаш, -пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодни мувофиқлаштириш, -кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, -давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш, -тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш, -валюта курсини мувофиқлаштириш. Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш функцияси Марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади ва у бу соҳада монопол ҳуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага чиқарилган пулларнинг қайтиб банкга келиб тушиши чораларини ишлаб чиқишлари зарур. Давлатнинг олтин - валюта резервларини бошқариш функцияси. Марказий Банк давлатнинг олтин, қимматбахо металл ва камёб тошларни валюта захираларини бошқаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта заҳиралари халқаро ҳисоб-китобларда активлар резерви, ҳисоб-китоблар бўйича давлатнинг кафолатли суғурта фонди сифатида намоён бўлади. Одатда мамлакат олтин захираларининг асосий қисми Марказий банк ихтиёрига берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар молия министрлиги ихтиёрида бўлиб, марказий банк олтин билан операцияларни олиб боради. Марказий банклар мамлакат валюта резервларини ўзида 50 йиғади ва бурезервлар халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси дефицитини қоплаш ва мамлакат миллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатилади. Марказий банк орқали давлатнинг иқтисодий сиёсати, янада аниқроғи давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг шу иқтисодни бошкариш сиёсатининг бир қисми бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит ҳажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади. Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат. Пул-кредит сиёсати икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчи йўналиш - кредит экспанцияси бўлиб, бу сиёсат пул- кредит эмиссиясини рағбатлантириш йўли билан олиб борилади, яъни ишлаб чикариш суръатлари тушиб кетган ҳолда, конъюнктурада ривожланишга эришиш мумкин. Иккинчи йўналиш - кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш даврида пул-кредит эмиссиясининг қискаришига асосланади. Марказий банк “тор” ва “кенг” маънода пул -кредат сиёсатини олиб бориши мумкин. “Тор” сиёсатда валюта бозорида инвестиция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли кредитлар буйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсини мақбуллилига эришиш тушунилади. “Кенг” сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир қилиш орқали инфляцияга қарши кураш олиб бориш тушинилади. Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари валюта курси, валюта резервлари ва тўлов баланси каби масалаларнинг ечимига каратилган бўлади. Марказий банк рухсат этилган инструментлар ёрдамида пул муомаласини бошқариб боради. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар хисобланади: -минимал мажбурий резерв нормаларини ўрнатиш, -фоиз (дисконт) сиёсати , 51 -тижорат банкларини қайта молиялаштириш, -очиқ бозор сиёсати, -таргетлаш ва бошқалар. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling