Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
2.3.
Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ривожланиши. Миллий валюта тизимининг қонунчилик асосида белгиланадиган элементларига қуйидагилар киради: Миллий валюта ва унинг номи; Миллий валюта паритетини белгилаш; Миллий валютанинг конвертация шартлари; Миллий валюта курсининг режими; Ўзбекистон Республикасининг замонавий пул тизими 1994- йил 1-июлда миллий валюта муомалага киритилгандан сўнг шаклланди. Чунки миллий валюта ҳар қандай мамлакат пул тизимининг асосий элементи ҳисобланади. Курс Республика валюта биржасида аниқланади. Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш тўғрисида қонунига кўра сўмнинг курс режими эркин сузиш режимидир, яъни сўмнинг номинал алмашув курсини АҚШ долларига бўлган талаб ва таклифга қараб аниқланишини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4- февралидаги 63-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул массасининг ўсишини назорат қилади. Бунда М2 пул агрегати назорат обекти сифатида олинган. Ўзбекистонда Марказий банк пул тизимини тартибга солувчи 33 расмий орган ҳисобланади. Ўзбекистонда пул тизими тўғрисидаги махсус қонун 1993-йилда бекор қилинган, шу сабабли ҳозирги кунда пул тизимининг меъёрий ҳуқуқий асослари бўлиб, қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳисобланади. 1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодекси 2. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонун 3. Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун 4. Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонуни (1-марта бу қонун 1993-йил 7-майда қабул қилинган, 2003-йил 11-декабрда эса Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинди) Ўзбекистон республикаси пул тизимида нақд пул айланмасини тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодчи олимларнинг нақд пул айланмасига бағишланган тадқиқотлари шуни кўрсатадики республика нақд пул айланмаси билан иқтисодий фаоллик ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. Нақд пулларга бўлган талабни қисқартириш мақсадида республикада пластиc карточкалар муомаласини ривожлантиришга устувор йўналиш деб қаралмоқда. Муомаладаги миллий пул бирликларининг барчаси банкноталар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги пул эмиссияси соҳасида ҳеч қандай ваколатга эга эмас. «Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир» 1 Ҳар бир жамиятда пулга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши иқтисодий ва ижтимоий ўсишни рағбатлантиради, пул қадрининг тушиши эса тартибсизликка, жамият ривожланишида бошқа тўсқинликлар бўлишига олиб келиши мумкин. Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади. Пулнинг сотиб олиш қобилияти шу пул бирлигига тўғри 1 И. Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида» Т.: «Ўзбекистон» 1995, 217 бет. 34 келувчи товар ва хизматлар миқдори билан ифодаланади. Бинобарин, пулнинг сотиб олиш қобилиятини ифодаловчи «кўрсаткич» товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Агар товар ва хизматлар баҳоси барқарор бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам барқарор бўлади. Агар пул ўзгармаган шароитда товарлар баҳоси ошадиган бўлса, бу ҳол пулнинг сотиб олиш қобилияти тушганини кўрсатади ва аксинча, товар ва хизматлар баҳосининг тушиши пулнинг сотиб олиш қобилиятини ошганлигидан далолат беради. Демак, пулнинг қадри товарлар ва хизматлар баҳосига тескари пропорционал – нарх пасайса, пул қадри ошади ёки нарх ошса пулнинг қадри тушади. Пул товар бўлганлиги учун ҳам унга талаб ва таклиф таъсир қилади. Пул таклифи муомалага чиқарилган турли шаклдаги пулларнинг йиғиндиси бўлиб, у талабдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Муомалага чиқарилган пул миқдори пулнинг айланиш тезлигига қараб ҳам ўзгариб туриши мумкин. Пулга бўлган талаб мамлакат пул айланмаси асосида аниқланади. Пул талаби корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, аҳоли, давлат ташкилотлари олиб борадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз айланма учун зарур пул миқдори асосида аниқланади. Пулга бўлган эҳтиёж хўжалик субъектлари - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида бўладиган пуллик жараёнларнинг кўламига ва тезлигига боғлиқ. Пулни қўллаш йўли билан бажариладиган жараёнларнинг кўлами қанча кенг бўлса, пулга бўладиган талаб шунча кўп бўлади. Агар пул билан боғлиқ оператциялар тез бажарилса, пулга бўлган талаб шунча кам бўлади демак, муомалага кам пул чиқариш керак бўлади. Пулга бўлган таклиф ва талабнинг тенглиги пул мувозанатини билдиради. Пулга бўлган таклиф, унга бўлган талабдан ошмаса пул барқарор деб хулоса қилиш мумкин, аксинча бўлса, пулнинг қадри тушиб кетади ва пулдан қочиш жараёни бошланади. Амалиётда пулни жамғаргандан кўра уни товарларга айлантириб қўйиш ёки бошқа бир қадрлироқ валютани жамғариш қулай бўлиб қолади. Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан яна бири бюджет тақчиллигининг бўлмаслигидир. Давлат бюджети харажатларининг 35 даромадларидан ошиб кетиши натижасида юзага келадиган бюджет тақчиллиги муомалага товарлар билан таъминланган пуллар чиқариш ҳисобидан қопланади. Бу тадбир муомалада таъминланган пулнинг кўпайишига, оқибатда пул қадрининг тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат пул тақчиллиги бўлмаслигига ёки унинг салмоғи сезиларсиз бўлишига эришиши керак. Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг яна бир йўналиши бу олтин ва валюта захираларининг мавжудлиги ва уларнинг кўпайишидир. Олтин валюта захираларининг салмоғи қанча кўп бўлса, пул шунча барқарор бўлиши мумкин. Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфлятцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ички бозоримизни товарлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг сифати ва турларини ошириш ҳам миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг I босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм- купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуришнинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм»нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга. Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади. Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари қуйидагилар ҳисобланади: – пул бирлигининг номи; – пул бирлигининг турлари - қоғоз ва металл пуллар; – уларни муомалага чиқариш қоидалари; – пул, кредит, валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари; – нақд пулсиз тўлов айланмаси ва кредит пуллар (чек, вексел) 36 муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар; – миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қоидалари; – халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари; – миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан ўрнатилган валюта курси. Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин. Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато бўлмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пул тизимини объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўлиши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг талабга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди. Собиқ СССРнинг давлат сифатида тарқалиб кетиши марказлашган пул тизимининг ҳам тугашига олиб келади. Натижада баъзи республикалар рублни миллий валютаси сифатида ишлатиб тургани ҳолда, ўз пул сиёсатини олиб борди. Эстония, Латвия, Литва, Украина биринчи бўлиб рубл зонасидан чиқиб ўз миллий валютасини қабул қилишди. Кейинчалик, Озарбайжон, Қирғизистон ва Молдавия республикалари бу йўналишни давом эттирдилар. Рубл тизимида вужудга келган тартибсизликлар, миллий валюталар ва купонларнинг муомалага чиқарилиши, ягона пул–рубл зонасининг тугашига, унинг ҳар хил курсга эга бўлишига олиб келади. 1992 йил охирига келиб Россияда товарлар баҳосининг ойлик ўсиши 25-30 фоизгача кўтарилди. Москва валюта биржасида рублнинг номинал қиймати бир долларга 125 рублдан, 1992 йил декабрда 485 рублгача, 1993 йил мартда 1 доллар 660 рублгача тенглашди. Пул қадрининг тушиши, нақд пул етишмовчилигига, охири эса иш хақи, нафақаларни тўлашда қийинчиликлар бўлишига олиб келди. СССР давридаги охирги банклар тўғрисидаги қонунга асосан давлат банки ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда Марказий (ёки миллий) банклар ташкил қилинди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling