Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

Нақд пул айланмаси бу пулларнинг нақд кўринишидаги 
ҳаракатларининг йиғиндисидир. 
Нақд пул айланмаси – бу нақд пулларнинг доиравий 


22 
айланишининг доимий равишда такрорланишидир.
Нақд пул айланмаси бу пул маблағларининг нақд 
кўринишидаги айланмасидир. Тараққий этган мамлакатларда 
нақдсиз пул айланмаларини юксак даражада ривожланганлиги, 
нақд пулларга бўлган талабни кескин пасайишига олиб келди. 
АҚШ ва Японияда пластик карточкаларга асосланган тўловлар 
ривожланган. Европада пластик карточкалар ва пуллик чекларга 
асосланган тўловлар ривожланган. 
Нақд пуллар айланишининг амал қилишига доир қуйидагича 
асосий тамойиллар ажратиб кўрсатилади: 
1) молия муассасалари-эмитентларнинг мавжудлиги; 
2) бозор қатнашчиларининг маблағларни сарфлаш юзасидан 
иқтисодий эркинлиги; 
3) таъсис этилган миллий пул бирлигининг амал қилиши; 
4) назорат қилувчи органлар олдида тушумлар ва харажатлар 
ҳажмлари учун ҳисоботчиликни амалга ошириш мумкинлиги; 
5) пул маблағларига эгалик қилишнинг легитимлиги. 
Тўловлар маълум кетма-кетликда амалга оширилади. 
Халқаро амалиётда пуллик тўловларни амалга оширишнинг 2 хил 
кетма-кетлиги мавжуд: 
1. Календар кетмакетлик. 
2. Мақсадли кетмакетлик. 
Календар кетма – кетликда қайси қарздорлик олдин пайдо 
бўлган бўлса, ўша тўланади. Бу кетма-кетлик тараққий этган 
мамлакатларда қўлланилади. 
Мақсадли кетма-кетликда тўловлар олдиндан белгиланган 
мақсадларга қараб тўланади. Бу кетма-кетлик ривожланаётган 
давлатларда, 
шу 
жумладан 
Ўзбекистон 
Республикасида 
қўлланилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмасида иштирок 
этувчи субектларининг жорий ҳисоб рақамларидаги пул 
маблағлари ҳисобига тўланади. Жорий ҳисоб рақамлар АҚШ банк 
амалиётида трансаксион депозит ҳисоб рақамлари, Германияда 
жиро ҳисоб рақамлари, Россияда “депозити до востребование” 
дейилади. 
Франсияда 
жорий 
ҳисоб 
рақами 
дейилади, 
Ўзбекистонда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари 
дейилади. 


23 
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмада иштирок этувчи 
субектларнинг
Нақд пул айланмаси муомалага 2 канал орқали чиқади: 
1)  Марказий Банкнинг захира вакиллик тизими орқали 
(Тижорат банкларининг буюртмалари асосида). Тижорат 
банкларида нақд пулга бўлган қўшимча талаб юзага келганда улар 
бу талабни қондириш учун марказий банкга нақд пул олиш учун 
буюртма берадилар. Марказий Банк буюртма қилинган нақд пулни 
эмиссия қилади ва уни инкассация хизмати орқали тижорат 
банкларига етказади. Эмиссия қилинган суммага Марказий Банк 
балансининг пассив қисмидаги “Мажбуриятлар моддаси” кўпаяди. 
Тижорат банкининг Марказий Банкнинг балансида очилган 
“Востро” вакиллик ҳисоб рақамининг қолдиғи ана шу суммага 
камаяди. 
2) Давлат 
бюджети 
харажатларини 
молиялаштришда. 
Марказий Банкларнинг туман ва шаҳар филиаллари бўлмайди, шу 
сабабли улар давлат бюджетининг касса ижросини амалга ошириш 
мақсадида тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишга 
мажбур бўладилар. Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари 
харажатларини нақд пулсиз шаклда молиялаштриб беради. 
Молиялаштрилган сумманинг нақд пул таъминоти Марказий банк 
томонидан амалга оширилинади. Марказий Банк инкассация 
хизмати орқали нақд пулни тижорат банкларига етказиб беради. 
Етказиб берилган нақд пулнинг нақд пулсиз эквивалиенти тижорат 
банкининг ҳисоб рақамидан ечиб олади.
Марказий банклар нақд пулни эмиссия қилишда монопол 
мавқеига эга. Иккинчи томондан айрим давлатлар ўзининг миллий 
валютасига эга эмас. Шу сабабали бу давлатларнинг Марказий 
банклари эмиссия вазифани бажара олмайди. Салвадор, экуадор ва 
Шарқий Теморда тўлов воситасини АҚШ доллори бажаради. 
Андора, Ватикан ва Маракада миллий валюта вазифасини евро 
бажаради. Шимолий Кипрда эса миллий тўлов воситасини Туркия 
лираси бажаради. 
Пул айланмасининг таркиби қуйидаги қисмлардан ташкил 
топади: 
1. Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги нақд пул 
айланмаси. 


24 
2. Тижорат банклари ўртасидаги нақд пул айланмаси. 
3. Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги нақд пул 
айланмаси. (барча нақд пул кўринишидаги пулларини тижорат 
банкларига топширишлари шарт. Тижорат банклари ўз 
мижозларига нақд пулдаги харажатларини молиялаштриш учун 
нақд пуллар беради: (Иш ҳақи, мукофот, меҳнат таътили пуллари 
ва бошқалар.) 
4. Ташкилотлар билан ташкилоталар ўртасидаги нақд пул 
айланмаси. 
5. Ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўртасидаги нақд пул 
айланмаси. 
6. Фуқаролар ўртасидаги нақд пул айланмаси. 
Ҳозирги даврда АҚШ, Германия, Франция, Канада ва 
Бразилияда муомаладаги нақд пул тенденцияси кузатилмоқда. 
Лекин бу давлатларда нақд пулларнинг муомладаги пул 
массасининг салмоғи юқори эмас. 
Канада – 3.6% 
Бразилия – 3.8% 
АҚШ - 4.9% 
Франция – 8.5% 
Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткичнинг салмоғи 
анча юқоридир. Масалан Рассияда бу кўрсаткич 29% ни ташкил 
этади. Нақд пул айланмаси бир қатор камчиликларга эга: 
- Нақд пулларни эмиссия қилиш ташиш ва сақлаш катта 
харажатни талаб этади. Марказий банклар эмиссия харажатини 
камайтриш учун купюраларнинг номиналини йириклаштиришга 
мажбур бўладилар. 
- Нақд пулларни олиб юриш хавфлидир. 
- Нақд пуллар билан ҳисоб китоб қилиш солиқ тўлашдан 
қочиш имконини беради. 
- Нақд пул айланамси терроризмни молиялаштриш билан 
боғлиқ 
- Нақд пуллар ва инфляция ўртасида бевосита алоқадорлик 
мавжуд.
Нақд пул айланмасини ташкил қилиш қуйидаги принциплар 
асосида амалга оширилади: 
1. Нақд пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солишни 


25 
меъёрий ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги. Масалан, Марказий 
банкнинг касса операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги 
йўриқномаси муҳим меёрий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
2. Барча корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг нақд пулдаги 
маблағларини тижорат банкларида сақлашлари шарт. 
3. Корхоналар ва ташкилотларга кассада кичик миқдорда нақд 
пул сақлаб туришга рухсат этилади. Бунинг учун уларнинг 
кассасига тижорат банклари томонидан лимит белгиланади. Бу 
лимит кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилади. 
4. Нақд пуллардан мақсадли фойдаланиш принциплари. 
Банклардан корхоналар нақд пулларни пул чеклари орқали 
олади. Пул чекида нима мақсадда нақд пул олинаётганлиги 
кўрсатилади. 
Нақд пулларнинг даражасига баҳо бериш учун халқаро 
амалиётда иқтисодиётда нақд пулларнинг етарлилиги деган 
кўрсаткич қўлланилади.
М0/ЯИМ*100% 
М0 – Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган жами 
нақд пуллар
1-январ ҳолатига
Германияда – 8.9% 
Францияда – 8.5% 
Россияда – 10.9% 
АҚШ – 6.9% 
Канадада – 3.6% 
Тараққий этган мамлакатларда бу кўрсаткичнинг даражаси 
паст. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Улардан асосийлари иккита: 
1. Нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими юқори даражада 
ривожланган. Нақд пул муомаласи билан асосан аҳоли 
шуғулланади. 
Пластик 
карточкаларга 
асосланган 
тўлов 
амалиётининг ривожланганлиги нақд пулларга бўлган талабни 
қисқартириш имконини берган.
2. Хуфёна иқтисодиётни кичик салмоққа эга эканлиги. 
Пластик карточкалар мўлжалланишига кўра иккига бўлинади: 
- Шахсий карточкалар – бу карточкалар банклар томонидан 
жисмоний шахсга берилади. 
- Коорпоратив карточкалар - бу юридик шахсларга берилади. 


26 
Бу карточкадан корхонанинг ходимлари фойдаланиши мумкин. 
Пластик карточкалар ишлаш режимига кўра 2 га бўлинади: 
1. Оф – лине 
2. Он – лине 
Пластик 
карточкаларнинг 
тўловни 
амалга 
ошириш 
хусусиятига кўра: 
1. Дебетли карталар-бу карталар фақат пластик карта ҳисоб 
рақамидаги пул маблағлари доирасида тўловларни амалга ошириш 
имконини беради. 
2. Кредитли карталар-пластик ҳисоб рақамдаги пул тугаганини 
кейин ҳам тижорат банкининг кредити ҳисобига тўловни амалга 
ошириш имконини беради. 
Япониянинг 
Ташшиба 
компанияси 
Суперсмарткардни 
чиқарди. Бу истаган жойда тўловни амалга ошира олади. 
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси пул 
айланмасининг таркибига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, 
тараққий этган мамлакатларда иқтисодиётнинг пул маблағлари 
билан таъминланганлик даражаси юқори бўлганлиги сабабли, 
товар пул муносабатларида тўловсизлик муаммоси мавжуд эмас. 
Тараққий этган мамлакатларда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 
тизимининг ривожланганлиги нақд пулларга бўлган талабнинг 
камайишига олиб келди. Бу эса пул айланмаси таркибида нақдсиз 
юқори ва барқарор даражада сақлаш имконини беради. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling