Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил, 


37 
апрел 
Республикалар Пул бирлиги ва унинг курси 
Арманистон 
Рубл 
Озарбайжон 
Манат ва рубл (1манат=10 рубл) 
Беларуссия 
Рубл ва Б. Рубли (1 Б. Рубли=10 рубл)
Естония 
Крона (8 крон=1 немис маркаси) 
Грузия 
Рубл ва купон 
Қирғизистон 
Сом (3 май 1993 йилдан) 
Латвия
Латвия рубли (130 л.р. = АҚШ доллари) 
Литва 
Талонлар (505 талон = 1 АҚШ доллари) 
Молдавия 
Рубл ва купон 
Россия 
Рубл 
Тожикистон 
Рубл 
Туркманистон 
Рубл 
Украина
Корбонаветс (1 корбонаветс=0,3 рубл) 
Ўзбекистон 
Рубл ва сўм купон 
Россия Марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган 
операцияларни бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Бундан 
ташқари, давлат пул белгиларини босиб чиқарувчи муассаса 
Россияда жойлашган эди. Мустақил давлатлар Марказий 
банкларининг пул муомаласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари 
чеклаган эди. Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида 
олинган республикаларда ҳар хил даражада намоён бўлди. 
Масалан, Россия Марказий банки муомалага чиқарган пулларда 
Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрда 64 фоизни ташкил қилган 
бўлса, 1992 йил июнга келиб эмиссиянинг 77 фоизи Россияни нақд 
пул билан таъминлашга йўналтирилган. Қолган барча 
Республикаларни нақд пул билан таъминлаш учун муомалага 
чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигача сарфланган, яъни 
бошқа республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи 
тушиб кетган. Масалан, Белоруссия, Грузиянинг салмоғи 3 
фоиздан 
1,5 
фоизгача, 
Украина 
ва 
Болтиқбўйи 
республикаларининг 
салмоғи 
янада 
кўпроқ 
қисқарган. 
Ўзбекистонда ҳам пул ресурслари тақчиллиги нақд пулга бўлган 
талабнинг қондирилмаганлигида намоён бўлган. Шу иқтисодий 


38 
танглик шароитида пул тизимини шакллантириш бўйича мустақил 
давлатлар олдида икки муқобил йўл турарди.
– Ягона пул тизими зонаси – рубл зонасида қолиш ва ягона пул 
сиёсатини олиб бориш; 
– Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб, ўз пул тизимига эга 
бўлиш ва қўшни мамлакатлар инфлятциясидан ўзини ҳимоя қилиш. 
Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубллари барқарор 
бўлмаган шароитда пул тақчиллигини йўқотиш мақсадида кўпгина 
республикалар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг 
биринчи йилларида пул тизимини шакллантириш лойиҳаси тузилди. 
Юқорида таъкидлаганимиздек, муомалага купон талонлар чиқарилди 
ва кейинчалик Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага 
чиқарди. 
Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш 
сўм жамият манфаатларига хизмат қилади. Шунинг учун пул 
тизимининг асосий вазифаси миллий пулимизнинг қадрини 
мустаҳкамлашдан иборат. Бу жуда масъулиятли ва осон бўлмаган 
вазифа. Ўзбекистоннинг ўз иқтисодиётини бозор талабларига мос 
равишда ривожлантиришга қаратиши, бозор иқтисодиётига ўтишда 
мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларига эга эканлиги миллий 
валютанинг барқарор бўлишини тақозо қилади.
Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида 
амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва 
молиялаштиришлар Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка эришиш 
учун тўғри йўл танлаганини кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил пул 
тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо 
этиш мумкин эмас. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling