Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

2.2. Нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш 
принциплари. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ва унинг 
элементлари.
Нақд пулсиз пул айланиши – банкларда пул маблағларини 
тўловчилар ва олувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича ёзувлар 
ёрдамида ёки ўзаро талабларни ҳисобга олиш йўли билан амалга 
ошириладиган пул айланишидир. 
Нақдсиз пул айланмаси қуйидаги принциплар асосида ташкил 
этилади:
1. Нақдсиз пул айланмасининг меъёрий ҳуқуқий асосларининг 
мавжудлиги. 
Ўзбекистонда 
нақдсиз 
пул 
айланмасининг 
қонунчилик асослари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 


27 
-Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги 
қонуни
-Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти 
тўғрисидаги қонуни
2. Нақд пулсиз ҳисоб китобларни асосан банкларда очилган 
ҳисоб рақамлар орқали ўтказилиши. 
Мижозлар ҳисоб рақам очишда банкларни эркин танлаш 
ҳуқуқига эга. Барча нақдсиз тўловлар тўловчининг жорий ҳисоб 
рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши. 
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши деганда 
уларни ўз мажбуриятларини пул маблағлари билан ўз вақтида ва 
тўлиқ тўлай олиш қобилиятига айтилади. Халқаро таъмирлаш ва 
тараққиёт банки экспертлари корхоналарнинг ликвидлигини 
баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни таклиф қилишган: 
Жорий ликвидлик коэффициенти – (Жлк) 
ЖА-жорий активлар
ЖП-жорий пассивлар 
Жлк=ЖА/ЖП 
Жаҳон банки экспертларининг бу коэффициентининг энг паст 
норматив даражасини 1.25 қилиб белгиланган.
Иқтисодий контрагентлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-
китобларни амалга оширишнинг асосий шакллари қуйидагилардан 
иборат: 
1) инкассо операциялари воситасидаги ҳисоб-китоблар; 
2) аккредитивлар ёрдамидаги ҳисоб-китоблар; 
3) бўнак тўловлари шаклидаги ҳисоб-китоблар; 
4) очилган ҳисобварақ бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар; 
5) векселлар ва чеклар шаклида амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар. 
Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг розилиги бўлиши 
керак. Аммо қонунчиликда айрим ҳолларда тўловчидан сўрамай 
унинг пулидан олиб қўйишга рухсат этилган. Мисол учун солиқ 
инспекцияси томонидан қўйилган Инкассо топшириқномалар, 
судларнинг қарори билан қўйилган ижро варақалари тўловни 
тўловчининг розилигисиз амалга оширилади. 


28 
Тўловларнинг муддатлилиги 
Нақдсиз ҳисоб китобларни тўғри амалга оширилганлиги 
устида ўтказиладиган назоратнинг мавжудлиги
Нақд пулсиз ҳисоб китобларда иштирок этувчи томонларнинг 
мулкий жавобгарлигининг мавжудлиги. 
Халқаро банк амалиётида нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг 4 
шаклидан фойдаланади.
1. Тўлов топшириқномалари 
2. Чеклар 
3. Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар 
4. Инкассо 
1. “Умумий тўлов айланмаси” тушунчаси ва унинг таркиби. 
Мижозлар ҳисоб рақам очишда банкларни эркин танлаш 
ҳуқуқига эга. Барча нақдсиз тўловлар тўловчининг жорий ҳисоб 
рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Амалиётда бир тижорат банкининг мижози иккинчи бир 
тижорат банкининг мижози фойдасига нақд пулсиз тўловни амалга 
оширади. Бир банкдан 2-банкка ўтаётган тўловлар банкларнинг 
Ностро вакиллик рақамлари орқали ўтади. Банкларнинг 2 турдаги 
ностро вакиллик ҳисоб рақамлари мавжуд:
2. Вертикал вакиллик ҳисоб рақами 
3. Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами 
Одатда ҳар бир тижорат банки миллий валютада битта 
вертикал битта горизонтал вакиллик ҳисоб рақамига эга бўлади.
Вертикал вакиллик ҳисоб рақами Марказий банкнинг 
балансида очилади. 
Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами мамлакатнинг бошқа 
тижорат банкида очилади.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари миллий 
валютада фақат битта ностро вакиллик ҳисоб рақамга эга. Бу ҳисоб 
рақам Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг балансида 
очилган. Аниқроғи Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош 
бошқармасида очилган.
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши. 
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши деганда 
уларни ўз мажбуриятларини пул маблағлари билан ўз вақтида ва 
тўлиқ тўлай олиш қобилиятига айтилади.


29 
Жаҳон банки экспертларининг бу коеффициентининг энг паст 
норматив даражасини 1,25 қилиб белгиланган.
4. Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг розилиги 
бўлиши керак. Аммо қонунчиликда айрим ҳолларда тўловчидан 
сўрамай унинг пулидан олиб қўйишга рухсат этилган. Мисол учун 
солиқ 
инспексияси 
томонидан 
қўйилган 
Инкассо 
топшириқномалар, судларнинг қарори билан қўйилган ижро 
варақалари тўловни тўловчининг розилигисиз амалга оширилади. 
- Тўловларнинг муддатлилиги 
- Нақдсиз ҳисоб китобларни тўғри амалга оширилганлиги 
устида ўтказиладиган назоратнинг мавжудлиги
- Нақд 
пулсиз 
ҳисоб 
китобларда 
иштирок 
этувчи 
томонларнинг мулкий жавобгарлигининг мавжудлиги. 
- Халқаро банк амалиётида нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг 4 
шаклидан фойдаланади.
Тўлов топшириқномалари 
Чеклар 
Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар 
Инкассо 
Замонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 
пул бирлиги; валюта курсини ўрнатиш қоидалари, баҳолар 
масштаби; пул кўринишлари; эмиссия тизими; давлат ёки кредит 
аппарати. 
Пул тизимининг таркибий қисми миллий валюта тизимидир. 
Пул бирилиги - қонуний тарзда ўрнатилган пул белгиси бўлиб, 
барча товарлар баҳосини ўзаро солиштириш ва ифодалаш учун 
хизмат килади. Кўпинча пул бирилиги майда булинувчи кисмларга 
ажралади. Кўпчилик мамлакатларда унлик бўлиниш тизими 
ўрнатилган. Масалан, 1:10:100 (АҚШ доллари 100 центга, 1 фунт 
стерлинг - 100 пенсга, 1 Индонезия рупияси - 100 сенга тенг ва х.к) 
Расман баҳолар масштаби ўзининг иктисодий маъносини 
давлат монополистик капитализми ривожланиши ва кредит 
пулларни олтинга алмашиниши тўхтатилгандан сўнг йўқотди. 
1976-1978 йилда ўтказилаган Ямайка валюта ислохоти натижасида 
олтиннинг расмий нархи ва пул бирликларнинг олтин таркиби 
бекор қилинди. 
Қонуний тўлов воситаси бўлган пул кўринишлари - булар 


30 
асосан банк кредит билетлари, қоғоз пуллар (хазина билетлари) ва 
тангалардир. Масалан, АҚШ да муомалада қуйидаги пуллар 
мавжуд: 100, 50, 20, 15, 5 ва 1 долларлар, банк билетлари. Хазина 
билетларидан ташкари
;
кумуш-мис ва мис-никель тангалар (50,20, 
10, 5, 1 центли) чиқарилади Буюк Британияда муомалада 50, 20, 10, 
5, 1 ф. ст. банкноталар: 1 ф. ст., 50, 10, 5, 2 пеннли, 1 ва 1/2 пенсли 
тангалар амал қилади. Яна эски 2 ва 1 шиллинг тагалари 
юритилади, улар янги 10 ва 5 пенсга тенг. Агар ривожланган 
мамлакатларда асосан банк билетлари чиқарилса, қатор 
ривожланаётган мамлакатларда кўпрок хазина билетлари чиқариш 
кенг тарқалган. Масалан, Индонезияда 50, 25, 10, 5, 1 сен қийматли, 
Хиндистонда - 1 рупия қийматли хазина билетлари чиқарилади. 
Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги 
тушунилади.
Пул тизими – бу бир бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда 
харакатланувчи ва пул тизимининг яхлитлигини таъминловчи 
элементларнинг йиғиндисидир. 
Пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий 
ҳудудда пул муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий 
шаклидир. 
Пул тизимини обектив ва субектив асослари мавжуд. Пул 
тизимининг обектив асосларига товар пул муносабатларининг 
ривожланганлик даражаси киради. Пул тизимининг субектив 
асосларига тўлов ҳужжатларини ва воситаларини ҳамда улардан 
фойдаланиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида белгилаб 
қўйилиши киради.
Пул тизимининг иккита жиҳати мавжуд: 
1. Функционал жиҳат(аспект) – пул тизими функциянал 
жиҳатидан пул муомаласидан ташкил қилиш принциплари
шакллари ва усулларининг йиғиндисидир.
2. Институтционал жиҳат – институтционал жиҳатдан пул 
тизими пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи 
институтларнинг йиғиндисидир. Бундай институтларга Марказий 
банк, тижорат банклари, клиринг марказлари, ҳисоб уйлари каби 
муассасалар киради.
Пул тизимини ташкил қилиш қуйидаги принциплар асосида 
амалга оширилади 


31 
1. Пул тизимининг барқарорлиги ва эластиклиги принципи. 
Пул тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча 
функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш тушунилади. 
Пул тизимининг эластиклиги деганда пул тизимининг 
иқтисодиётнинг пул маблағларига бўлган талабини ўзгаришига ўз 
вақтида жавоб бера олишига айтилади.
2. Муомалага 
чиқарилган пулларнинг таъминланганлик 
принципи. ХХ асрнинг 70-йилларига қадар муомалага чиқарилган 
нақд пуллар олтин билан таъминланар эди. Муомаладаги ҳар бир 
АҚШ доллари 1$=0.88 грамм соф олтин асосига эга эди. 1 унсия = 
35$ баҳода алмаштириб берди. 1 унсия = 31.1 грамм соф олтинга 
тенг. Миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо 
масштаби деб аталади. 1976-1978- йилларда бўлиб ўтган Ямайка 
жаҳон валюта тизимида олтинни демонитизатция қилиш 
тугатилди. Бу олтиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни 
таъқиқлаш. Натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор 
бўлди, энг охирги давлат Швецария баҳо масштабини 2011-йилда 
бекор қилди. Ҳозирги даврда муомалга чиқарилаётган пуллар 
Марказий банкнинг активлари билан таъминланади.
3. Пул айланмасини режалаштириш ва прогноз қилиш 
принципи. 
4. Пул айланмасини назорат қилиш принципи. 
Пул тизимлари ХVI-ХVII асрларда ишлаб чиқариш 
капиталистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши 
муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг 
айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул 
муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули 
ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз 
беради.
Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига 
боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат 
белгиси сифатида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар 
мавжуд бўлган.
1. Металл пул муомаласи тизимлари. 2. Қоғоз ва кредит пуллар 
муомаласи тизимлари.
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва 
пулнинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса 


32 
металлга алмашиниши мумкин;
Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз 
пуллар муомаласи тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган 
металлга ва пул муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм 
ва монометализм пул тизимларига бўлинади.
Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг таркибий 
қисми бўлиб, валюта муносабатларининг йиғиндиси сифатида 
майдонга чиқмайди, балки ушбу муносабатларни фақат 
қонунчилик актлари билан ташкил этилиш тартибини белгилайди. 
Валюта муносабатларини ташкил этишнинг бундай тартиби 
биринчи навбатда валюта тизими элементларини белгилашни ўз 
ичига олади. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling