Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-МАВЗУ. ПУЛ ВА БАНК ИШИНИ ТАРИХИЙ ВА НАЗАРИЙ ЖИҲАТИ. Режа
Назорат учун саволлар
1. Фаннинг предмети ва вазифаларини айтинг? Пулнинг пайдо бўлиш сабабларини ёритиб беринг? 2. Пул шакллари ва турларининг эволюцияси ҳамда пулнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш шаклларини тушунтириб беринг? 3. Пулнинг функцияларини ёритиб беринг? Фаннинг предмети ва вазифаларини айтиб беринг? 4. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлигини ёритинг? Қиймат шаклларининг эволюцияларини ҳамда унинг оддий ёки тасодифий шаклини ёритиб беринг? 5. Пулнинг бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи ўзига ҳос хусусиятларини очиб беринг?. 6. Кредит пуллари ва уларнинг турларини келтиринг ва уларга тавсиф беринг? 20 2-МАВЗУ. ПУЛ ВА БАНК ИШИНИ ТАРИХИЙ ВА НАЗАРИЙ ЖИҲАТИ. Режа: 2.1. Пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. Нақд пулларни муомалага чиқариш ва муомаладан олиш тартиби. 2.2. Нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ва унинг элементлари. 2.3. Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ривожланиши. Таянч иборалар: пул айланмаси, тўлов, нақд пул, нақдсиз пул, тизим, элементлар, тамойиллари. 2.1. Пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. Нақд пулларни муомалага чиқариш ва муомаладан олиш тартиби. Пул айланмаси – бу пулларнинг нақд ва нақдсиз шаклдаги узлуксиз ҳаракатларнинг йиғиндисидир. И.Шакернинг таъриф беришича пул айланмаси бу пулларнинг нақд ва нақд бўлмаган шакллардаги доиравий айланиш жараёни бўлиб, бунда пуллар муомала воситаси ва тўлов функциясини бажаради. Пулнинг бир қўлдан иккинчи қўлга ўтишини Шакер доиравий айланиш деб атади. Пулларнинг бир субъектдан иккинчи субъектга ўтиши. Пулнинг доиравий айланиши такрорланиши пулнинг айланиши дейилади. Пул айланмасидан ташқари тўлов айланмаси деган тушунча мавжуд. Тўлов айланмаси пул айланмасига қараганда кенг тушунча. Тўлов айланмаси - бу пул шаклидаги маблағларнинг ва пул бозори инструментларнинг воситасида амалга оширилган тўловларнинг йиғиндисидир. Пул бозори инструментларига қуйдагилар киради : - Облигациялар – ўз эгасига қатъий белгиланган фоиз кўринишида даромад келтирувчи қимматли қоғоз. - Давлатнинг хазина мажбуриятлари. - Депозит сертификатлар –бу тижорат банклари томонидан корхоналар ихтиёридаги вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш мақсадида чиқариладиган қимматли қоғоз. - Жамғарма сертификатлари –бу жисмоний шахслар ихтиёридаги вақтинчалик бўш пул маблағларни банкларга жалб 21 қилиш мақсадида чиқариладиган қимматли қоғоз. - Тижорат векселлари – тижорат векселлари товарлар кредитга сотилганда ёзилади. Векселни мол етказиб берувчи тўлдиради. Сотиб олувчи эса векселга масъул шахснинг имзоси ва муҳр қўяди. Ана шундан кейин вексел сотиб олувчининг мол етказиб берувчи олдидаги қарз мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатга айланади. Тижорат вексели пулнинг тўлов воситаси функциясини бажаради. Векселни индассамент орқали бошқа шахсларга узатиш мумкин. Индассамент-векселни бошқа шахсга узатиш ҳуқуқини берувчи махсус ёзув. Векселни бошқа шахсга узатган шахс индоссант дейилади. Векселни қабул қилиб олган шахс индоссат дейилади. - Чеклар– унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги топшириқдир. Амалиётда пуллик чеклар ва ҳисоб китоб чеклари қўлланилади. Фредирик Мишкеннинг фикрига кўра чекларнинг жиддий камчилиги уларни чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг катта эканлигидир. АҚШ да ҳар йили чекни муомалага чиқариш учун 40 млрд.$ харажат қилинади. - Банк акцептлари – акцепт сўзи лотинча сўз бўлиб қабул қилмоқ деган маънони англатади. Банк акцепти деганда банк томонидан тижорат вексели ва чек бўйича тўловнинг кафолатланиши тушунилади. Тўлов айланмасининг мутлақ асосий 75-80% ини пул айланмаси ташкил қилади. Чунки пул энг юқори ликвидли актив ҳисобланади. Пул айланмаси 2 йирик қисмдан иборат: 1. Нақдсиз пул айланмаси 2. Нақд пул айланмаси Нақдсиз пул айланмаси – бу пул маблағларининг тўловчининг банкидаги ҳисоб рақамидан олувчининг ҳисоб рақамига кўчириш шаклидаги ҳаракатларининг йиғиндисидир. Собиқ Иттифоқ ўрнида ташкил топган давлатлар ўзаро талаб ва мажбуриятларини воз кечиш деб номланувчи нақдсиз пул айланмаси мавжуд. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling