Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

“ишлаб чиқариш” билан чекланмасдан, бунинг ўрнига банк 
резервларидан “томчиланма” усулида ҳам пулни кўпайтириш 
мумкин”,- дейди хорижлик олим Стефан Д.Симпсон.
18
Ҳар қандай мамлакатда эмиссия банклари кредит тизимининг 
маркази ҳисобланади, уларга давлат банкноталар чиқариш, 
эмиссия учун монополиялик ҳуқуқини беради. Улар бошқа 
банкларни кредитлайди ва шу маънода банкларнинг банки 
саналади.Бизнинг мамлакатимизда кредит тизимининг маркази, 
эмиссия 
банки 
ва 
банкларнинг 
банкиЎзбекистон 
Республикасининг Марказий банки ҳисобланади. 
Маълумки, 
тижорат 
банкларида 
рискларни 
минималлаштиришга риск стратегиясини ишлаб чиқиш орқали 
эришиш мумкин. 
Банк рискини бошқариш тизими рискнинг юзага келишини 
олдиндан хом-чўт қилиш, риск туфайли юзага келадиган салбий 
холатларга йўл қўймаслик ёки уларнинг таъсирини камайтириш 
борасида чора-тадбирлар, усуллар йиғиндисини ўз ичига олади. 
Банк рискини бошқариш тизимининг объекти банклар 
фаолиятида юзага келувчи рисклар бўлса, унинг субъекти 
сифатида рискга ўз таъсирини ўтказувчи гурух, банк бўлими 
ҳодими ёки менежери ҳисобланади. 
Банк рискларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 
банк 
фаолиятини 
чуқур 
билиш, 
банк 
бажарадиган 
операцияларнинг самарадорлигини аниқлай билиш, банкнинг 
кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошқа фаолиятлари бўйича 
оптимал қарорлар қабул қилишга эришиш, мижозларнинг хўжалик 
фаолияти ва уларнинг молиявий аҳволи, тармоқлар фаолиятининг 
хусусиятлари ва бошқаларни билиш лозим. 
Банкнинг рискларни бошқариш стратегияси банкнинг барча 
имкониятларидан тўла фойдаланиш, банкни ривожлантириш 
18
“The Banking System” by Stephen D.Simpson, CFA. Investopedia 2016


70 
истиқболларини белгилаб бериш ва банк рискларини олдини олиб 
банклар фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон 
яратади. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини шакллантириш жараёни тижорат банкларининг 
барқарор фаолият юритувчи тизимини яратишни кўзда тутади. 
Чунки тижорат банклари бозор инфратузилмасининг муҳим 
таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Уларнинг барқарорлиги 
давлат аҳамиятига эгадир.
Банк фаолиятида рискнинг юзага келиши баъзи бир салмоғи, 
таъсири, шакли жиҳатдан турлича бўлган ноаниқликлар билан 
боғлиқ бўлади. Чунки банк фаолияти ташқи муҳитга боғлиқ бўлиб, 
унга объектив иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ва улардаги 
бўладиган ўзгаришлар таъсир кўрсатади.
Банк фаолиятида рискларнинг юзага келишининг қуйидаги 
сабаблари мавжуд: 
-бозорни яхши ўрганмаслик; 
-ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш соҳасида 
маълумотларнинг етарли эмаслиги; 
-кредитланадиган лойиҳа, объект ва мижозлар тўғрисида, 
уларнинг 
молиявий 
аҳволи 
тўғрисидаги 
маълумот 
ва 
ахборотларнинг тўлиқ эмаслиги;
-тармоқлар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги; 
-субъектлар ёки мижозларнинг онги, савияси, маблағлардан 
фойдаланиш бўйича билими ва мақсадларининг турли хиллиги ва 
бошқалар ҳисобланади. Шу сабабли банк рискларининг иқтисодий 
категория сифатида таърифи унинг объектив ва субъектив сабаб ва 
оқибатларини ўзида ифода қилмоғи лозим.
Бугунги кунда биз бу соҳани ривожлантирмасдан туриб 
иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз. “Ақлли 
бизнес эгалари билишадики, ходимларни мақсад сари тўғри 
йўналтириш бу омад сари етакловчи кучдир”,- деб таъкидлайди 
иктисодчи Жим Бласингейм ўзининг замонавий қарашларида.
19
Риск даражасини бахолашга ҳамда уни камайтиришга 
қаратилган энг қадимий чоралардан бири бу рискларни суғурта 
қилиш усулидир. Бугунги кунда республикамиз тижорат 
19
“Motivating employees is good business” by Jim Blasingame, “The Small Business Advocate” August 5/2015.


71 
банкларининг бу усулдан фойдаланишлари бир мунча кийинроқ 
бўлмоқда, чунки ўтиш даврида барча МДҲ давлатларидаги каби 
бизнинг республикамизда ҳам суғурта фаолияти янги давр 
талаблари остида қайта ташкиллаштирилмоқда ва янги 
ўзлаштирилаётган соҳалар қаторига кирмоқда. Банк рискларини 
пайдо қилувчи факторлар асосида энг аввало иқтисодий ҳамда 
сиёсий факторлар ётади. Куйидаги 3–жадвалда банк рискларини 
бошқариш жараёнининг вазифаларини белгиловчи тўртта асосий 
босқичи кўрсатилган: 
Банк назорати бўйича Базел қўмитаси 2004 йил июн ойида 
тижорат банклари капитали етарлилигини таъминлаш муаммоси 
ҳамда улар томонидан иқтисодий меъёрларга риоя қилиниши 
устидан назоратни яхшилаш масалаларига бағишланган янги 
ёндашув «Капитални ўлчаш ва капитал стандартларининг ҳалқаро 
конвергенцияси (Базел III ни) эълон қилди. Бу талаблар учта 
компонентга асосланади:
20
1. Капитал етарлилигига минимал талаб (кредит, операцион ва 
бозор рискларининг баҳолаш жиҳатларини акс еттирувчи тижорат 
банклари капитали етарлилига минимал талаб). Бундан асосий 
мақсад, банк регулятив капиталининг мавжуд иқтисодий рискларга 
нисбатан таъсирчанлик даражасини янада аниқлаштиришдан 
иборат. 
4–жадвал 
Банк рискларини бошқариш жараёнининг вазифаларини 
белгиловчи босқичлари

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling