Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Молия бозорининг таркибий тузилиши


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

Молия бозорининг таркибий тузилиши 
Молия бозори 


114 
Молия бозорлари - бу, пул оқимларини мулк эгаларидан қарз 
олувчиларга қарата йўналтира оладиган бозор институтларининг 
йиғиндисидир. 
Молия бозорлари кўп турдаги ҳилма-ҳил “каналлардан” 
иборат бўлиб, ушбу каналлар орқали пул маблағлари эгаларидан 
қарз олувчиларга оқиб ўтади. Ушбу каналлар асосан 2 гурухга 
бўлинади, яъни: 
1) тўғридан-тўғри молиялаштириш каналлари. Ушбу каналлар 
бўйича пул маблағлари бевосита пул эгаларидан қарз олувчиларга 
оқиб ўтади. Мазкур тўғридан-тўғри молиялаштиришнинг ўзини 2 
(икки) кичик гурухга бўлиш мумкин, яъни: 
а) капитални молиялаштириш. Ушбу хар қандай кўринишдаги 
келишувдан иборат бўлиб, унга асосан инвестиция қилиш нияти 
бўлган пул маблағининг эгасига фирманинг мулкида улуш 
иштирокига эга бўлиш хуқуқи эвазига, унинг пул маблагларини 
олади. Бунга яққол мисол бўлиб, коорпорация томонидан оддий 
акцияларни сотилиши ҳисобланади. 
Сармоялар бозори 
Пул бозори 
Валюта бозори 
Кредит ресурслари 
(ССуда) 
Қимматли қоғозлар 
бозори 
Банклараро 
бозор 
Акциялар 
бозори 
Корпоратив 
облигациялар 
bozori 
Давлат қисқа 
муддатли 
облициялар 
бозори 
Векцел 
бозори 
Депозит 
сертификатл
ар бозори 


115 
Оддий акция - бу, коорпорация мулкидаги улушга эгалик 
тўғрисидаги сертификатдир ҳамда ўз эгасига коорпорация 
томонидан олинган фойданинг бир қисмига давогарлик қилиш 
хуқиқини беради; 
б)қарз (заём) олиш орқали молиялаштириш (дебт финанcе) - 
ушбу тоифага хар қандай келишув кириб, унга асосан фирма 
инвестицияларни амалга ошириш мақсадида пул маблағларини 
қарзга, уларни келишилган фоизлари билан келгусида сўндириш 
буйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Ушбу холатда кредитор 
шахс, акциядагига ўхшаш фирма мулкидаги улуш иштироки 
хуқуқига ега бўлмайди. Бунга, коорпорациялар томонидан 
облигациялар сотилишини мисол сифатида келтириш мумкин. 
2. Молиялаштиришнинг каналлари. Эгри каналлар орқали 
молиялаштиришда оила хўжаликларидан фирмаларга оқиб 
ўтаётган пул маблағлари махсус институтлар орқали оқиб ўтади. 
Бундай институтларга банклар, ўзаро фондлар, суғурта 
компаниялари киради. Ушбу турдаги ташкилотлар - молиявий 
воситачилар деб аталади. 
Молиявий бозордаги пул сармоялари биринчи бор карашда 
цихияли асосда тақсимланилаётгандек туюлади, аммо ушбу 
тушунча юзакидир. Ушбу бозордаги пул сармояларнинг тақсимоти 
ва қайта тақсимоти, жамиятдаги узгаришларга ўта сезгир ва 
таъсирчан механизм бўлмиш талаб ва таклиф механизми оркали 
амалга ошади.
Қимматли қоғозлар бозорида молиявий воситачилар сифатида 
майдонга одатда брокерлар ва дилерлар чиқади. 
Брокер, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал 
иштирокчиси бўлиб, брокерлик фаолияти билан шуғулланади. 
Яъни, ушбу давлатда қимматли қоғозлар муомаласини тартибга 
солувчи қонунларга мувофиқ, ишонч билдирилган шахс ёки 
комиссионер сифатида қимматли қоғозлар билан фуқаролик-
хуқуқий шартномаларини, топшириқ-шартномаси ёки комиссия 
хамда ишонч асосида амалга оширилган операциялар брокерлик 
фаолиятига киради.
Брокерлар сифатида бозорда жисмоний ва юридик шахслар 
ҳаракат қилиши мумкин. Фонд бозоридаги профессионал 
брокерлик фаолияти махсус тартибда олинадиган лицензия 


116 
асосида амалга оширилади. 
Дилер - бу, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал 
иштирокчиси бўлиб (юридик ёки жисмоний шахс, у дилерлик 
фаолиятини амалга оширади. Яъни, “қимматли қоғозлар бозори 
хақида”ги қонунга мувофиқ, оммавий равишда муайян қимматли 
қоғозларни сотиш ва сотиб олиш баҳоларини эълон қилган ҳолда 
уларни ўз номидан ва ўз маблағи ҳисобига сотиб олиш хамда 
сотиш, шу билан биргаликда дилерлик фаолиятини амалга 
оширувчи шахс томонидан эълон қилинган баҳолар асосида 
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ 
шартномаларни амалга оширувчи шахс. 
Ушбу фаолият ўз ичига қуйидагиларни олади: 
-эгалари томонидан мазкур бошқарувчи компанияга берилган 
қимматли қоғозларни бошқариш; 
-қимматли 
қоғозларга 
фойдали 
жойлаштириш 
учун 
мўлжалланган мижозлар пул маблағларини бошқариш; 
-компаниялар томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги 
фаолият борасида олинган қимматли қоғозлар ва пул маблағларни 
бошқариш. 
Молиявий бозорда, молиявий товарлар сотилади ва сотиб 
олинади. 
Уларни ишлаб чикарувчи шахслар еса асосан пул 
сармояларига мухтож бўлган ёки пул сармояларини сотиб олмокчи 
бўлган шахслардир. 
Молиявий товар бошқа оддий товарлардан тубдан фарқ 
қилади. 
Биринчидан, молиявий товарлар товар сифатида албатта 
истъемолчини хамда ишлаб чикарувчи шахснинг маълум бир 
ехтиёжини кондиради. Масалан, молиявий товарни сотиб олувчи 
шахснинг вақтинча бўш бўлган пул сармояларини мухофазали, 
самарали ва унга зарур бўлган муддатга жойлаштириш ехтиёжини.
Иккинчидан, молиявий товарнинг сотувчисини еса пул 
сармояларига бўлган вақтинча ехтиёжини, ўзига хос шартлар ва 
муддатлар асосида. Учинчидан, бошқа товарлар уларни ишлаб 
чикарувчи шахсларга шу захоти иктисодий самара келтирмайди. 
Ушбу самара олингунга қадар маълум бир вақт ўтади. Мазкур 
вақтнинг катта ёки кичиклиги технологик жараён, тақсимот ва 


117 
муомала жараёнларидаги вақтга бевосита богликдир. Булардан 
молиявий товарлар тубдан фарқ қилиб, ўз ишлаб чикарувчиларига 
самарани шу захоти келтиради. 
Бозорга молиявий товарларни чикараетган шахсларни жаҳон 
амалиетида “эмитент” деб аташади. Молиявий товарларни сотиб 
олаетган шахсларни эса “инвестор” деб аташади. Молиявий 
товарнинг бозордаги олди-сотдисида бевосита иштирок этадиган 
хамда сотувчи ва сотиб олувчининг топширигини бажарадиган 
шахслар еса молиявий воситачилардир. 
Молиявий 
воситачилар, 
ихтисослашган 
молиявий 
ташкилотлар ёки жисмоний шахслардир. Жаҳон амалиётида 
молиявий бозорда қуйидаги молиявий воситачилар мавжуд: 
Инвестиция 
фирмалари 
(банклари), 
Брокер 
фирмалари 
(конторалари), Инвестиция фондлари, Суғурта компаниялари ва 
Пенсия фондлари. Жисмоний шахслар эса брокерлар ёки дилерлар 
сифатида мавжуддирлар. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling