Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Молиявий бозор ва бунда тижорат банкларининг роли
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
5.2.Молиявий бозор ва бунда тижорат банкларининг роли.
Ҳар қандай жамиятда молиявий бозор фаолияти бўлишлиги учун яна бир мухим шарт-шароит мавжуд бўлиши лозим. Ушбу шарт-шароит, молия бозори иштирокчиларини ва молиявий воситачиларни иктисодий маълумот (ахборот) билан таъминланганлигини кўзда тутади. Бундан ташқари, жамиятда иқтисодий ахборотлар эркин, очиқ, ойдин матбуотда эълон қилинмоғи лозим. Бошқача қилиб айтганда, молия бозоридаги ҳар бир иштирокчи ва ҳар бир молиявий воситачи бир ҳил иктисодий ва ахборот мухитига эга бўлмоги керак. Ушбу бозорда муносабатларни тартибга солиб турувчи қонун-қоидалар ҳам барча иштирокчилар учун бир ҳил бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикасида “Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар” хақида қонун 1994 йилда қабул қилинган. Шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда қимматли қоғозлар бозори ривожланиб, шаклланиб бормоқда. Республикада қимматли қоғозларни олди-соттисига ихтисослашган “Тошкент” фонд биржаси фаолият кўрсатмокда. Ўзбекистон Республикаси банклари Марказий банк томонидан бериладиган умумий лицензия асосида қимматбаҳо қоғозлар банк 118 операцияларини амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Прези¬дентининг 2015 йил 26 октябрдаги «Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2420-сонли Қарорига мувофиқ, 2016 йил давомида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав капиталига 75,0 млрд. сўм, «Aгробанк» AТБ устав капиталига 50,0 млрд. сўм, «Микрокредитбанк» AТБ устав капиталига 25 млрд. сўм ва «Қишлоқ қурилиш банк» AТБ устав капиталига 25 млрд. сўмлик маблағларнинг жойлаштирилиши таъминланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги «Aкциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2454-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан банк устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган қисмини хорижий инвесторларга сотиш юзасидан ўтган давр мобайнида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган 12 та тижорат банкларининг («КДБ Банк Ўзбекистон» AЖ, «ЎТ-банк» AЖ, ЧЕКИ «Савдогарбанк AТБ, ЧЕКИ «Ҳамкорбанк» AТБ, «Ипак Йўли банки» AИТБ, «Aсиа Aллианcе Банк» AТБ, «Ориент Финанс» ХAТБ, «Мадад Инвест Банк» ХAТБ, «Равнақ-банк» ХAТБ, «Капиталбанк» AТБ, «Трастбанк» ХAБ ва «Инвест Финанcе Банк» AТБ) устав капиталига Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Корея тараққиёт банки, Голландия ривожланиш ва тараққиёт ташкилоти каби молиявий ташкилотлар ҳамда бошқа хорижий инвесторларнинг улушлари жалб етилди . Банклар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда қимматбаҳо коғозларга қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин: а) банкнинг бир корхона устав капиталига, шунингдек ушбу корхонанинг бошқа қимматбаҳо коғозларига қўйилмасининг миқдори 1- даражали банк регулятив капиталининг 15% 119 ошмаслиги керак. б) банкнинг барча елиментлар учтав капиталига ва бошқа қимматбаҳо қоғозларига қилган инвестициялари миқдори 1- даражали банк регулятив капиталнинг 15%идан ошмаслиги керак. в) олди-сотди учун нодавлат қимматбаҳо-қоғозларига қилинган банк қўйилмаси миқдори 1-даражали банк регулятив капиталининг 25%идан олиниши керак. Банк истъемол корхона (молиявий институтлар миқдори) устав капиталига 20%идан ортиғига тўғридан тўғри ёки билвосита эгалик қилиши мумкин емас. Умаман олганда банкларнинг фойда операцияларига қуйидагилар кириши мумкн: 1. қимматбаҳо қоғозларга асосан кредитлар (ломбард). 2. қимматбаҳо қоғозларни ўз портфели учун сотиб олиш (инвестиция). 3. янги чиқарилган қимматбаҳо коғозларни бирламчи тақсимлаш (жамлаштириш); 4. Мижознинг топшириғига кўра қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва сақлаш (қимматбаҳо коғозлар иккиламчи муомаласига хизмат кўрсатиш). Банк брокерлик операцияси а) Банкларнинг ўзларининг мижозлари топшириғига кўра комиссион операцияларни амалга оширувчи масалан (ўзлари номидан мижоз уисобидан қимматбауо қоғозлар сотиб олиш операциялари амалга оширишлари мумкин. б)банклар амалиётнинг келишуви асосида қимматбауо қоғозларни чиқаришни ташкил етиши мумкин. в) 3- шахс номидан (фойдасига) қимматбауо қоғозларни жойлаштиришни кафолотини олиши мумкин. қимматбауо коғозлар сақлаш ёки уларни уисоблаш олиб бориш ууқуқи депозитлар операциялари. Ўзбекистон тижорат банкларининг ушбу бозорда харакат қилиш салоҳияти қимматбаҳо қогозлар бозори нинг бошқа институтлариникига нисбатан катта. Ҳозирги босқичда бу қонунийдир. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, иқтисодий тараққиёт жараёни қимматли қогозлар бозорида банкдан ташқари молия институтлари қатнашуви улушининг ортиб боришига олиб 120 келмоқда, бунинг натижасида тижорат банклари улуши камайиб бормокда (қимматли қогозлар бозори субъектлари ўртасида рақобатчилик мавжуд бўлган вақтда). Ҳозирги вақтда қимматли қогозларнинг қуйидаги беш тури Ўзбекистон фонд бозорининг объектлари бўлиб колди: хусусийлаштирилган корхоналар акциялари, давлат қисқа муддатли облигациялари, давлат 12 фоизли ички заёми, тижорат банклари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг дисконт Векселари, тижорат банкларнинг депозит сертификатлари ва депозит облигациялари. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, тижорат банкларига қимматли қогозлар акциялари, облигациялар, депозит ва жамгарма сертификатлари, Векселлар, шуниндек хосила қимматли қогозлар (фючерслар ва опционлар) каби турларини чиқаришга рухсат берилади. Муайян молиявий восита унинг емитент учун ҳам, харидор учун ҳам қулай ва фойдалиги ҳисобга олинган ҳолда, танлаб олинади. Банк қимматли қогозининг нобанк муассаси томонидан чиқарилган қогоздан фарқи, тижорат банки фаолиятининг давлат органлари томонидан нисбатан тўлиқрок тартибга солинишидан иборат. Тижорат банки ўз фаолиятида унга баланс ликвидлиги ва капиталнинг етарлилик даражасини пасайтиртиришга йўл қўймайдиган бир қанча мажбурий нормативларга амал қилади. Ўзбекистонда тижорат банкларининг эмиссион фаолияти ва айрим турдаги қимматли қогозлари муомаласи «Банклар ва банк тўғрисида қонун» «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида қонун», шунингдек «Тижорат банкларига қимматбаҳо қогозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар бўйича тавсиялар» билан тартибга солинади. Қимматли қогозлар емиссияси билан боғлиқ фаолият тартибга солиниши тижорат банклари учун емиссия проспектини чиқариш, уни рўйҳати белгилаб қуйилганлиги таъминланади. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги қимматли қогозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган. Банклар учун емиссия проспектларидаги маълумотлар рўйҳатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан келишилган ҳолда белгилайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling