Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фоиз риски ва уни бошқариш усуллари


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

4.3. Фоиз риски ва уни бошқариш усуллари. 
Тижорат банкларининг фоиз сиёсати депозитлар ва 
кредитларнинг окилона фоиз ставкаларини шакллантириш ва фоиз 
рискини бошкариш билан боглик тадбирлар мажмуасидир.
Фоиз риски деганда, фоиз ставкаларининг тебраниши 
натижасида банкларнинг зарар куриши тушунилади. Тижорат 
банкларининг фоиз сиёсати депозитлар ва кредитларнинг окилона 
фоиз ставкаларини шакллантириш ва фоиз рискини бошкариш 
билан боглик тадбирлар мажмуасидир.
Тижорат банкларининг фоиз сиёсатининг асосий жихатлари 
куйидагилардан иборат: 
1. Фоиз сиёсатининг асосий максад ва вазифалари: фоиз 
сиёсатининг асосий максади фоиз сиёсатида аник белгилаб 
куйилган булиши лозим. Айрим банкларда фоиз сиёсатининг 
асосий максади сифатида фоиз рискларини бошкариш тизимини 
такомиллаштириш белгилаб куйилади, бошкаларида эса соф 
фоизли даромад даражасини ошириш курсатилади. 
2. Фоиз рискини юзага келтириши мумкин булган холатлар: 
бундай холатлар одатда кредит куйилмаларининг хажмини кэскин 
оширилиши натижасида ёки кредитларнинг бозор ставкаларини 
сезиларли даражада ошиши натижасида юзага келиши мумкин. 
3. Фоиз рискини бошкариш усуллари: одатда банк амалиётида 
фоиз рискини асосий бошкариш усуллари сифатида фоизли 
своплардан кенг фойдаланадилар, кичик банкларда эса купрок 
кредит рискига лимитлар урнатиш услубидан фойдаланадилар. 


98 
4. Фоиз ставкаларини устирмаслик макомини белгилаш 
тартибини жорий килиш. 
Тижорат банкларининг даромад олиш сохаси фаолияти унинг 
фоиз сиёсати оркали амалга оширилади. Банк кредит бера туриб 
мижознинг фойда олиши учун шарт-шароит яратар экан, демак, 
узининг манфаатини хам амалга оширган булади. Банклар фоиз 
сиёсатини амалга оширишда омонатлар буйича туланадиган 
фоизни уларнинг узлари такдим етадиган ссудалар учун оладиган 
ссуда фоизидан пастрок килиб белгилайди. Олинган ва туланган 
фоизларнинг суммалари уртасидаги фарк банкларнинг фойдасини 
ташкил этади. 
Тижорат банклари юкори фойда олиш максадида узларининг 
фоиз сиёсатини юритадилар. Тижорат банкида куп фойда олиш 
имкониятлари чекланган. Биринчидан, катта маржа кетидан кувиш 
мижозлардан махрум булиб колишга олиб келиши мумкин, чунки 
улар хаддан ташкари юкори куйилган фоиз ставкали кредитдан воз 
кечишларидан ташкари юкори куйилган фоиз ставкали кредитдан 
воз кечишлари мумкин. Иккинчидан, банклараро ракобат 
шароитида бошка тижорат банклари орасидаги бир кадар 
самаралирок ишлар учун анча арзон кредитлар таклиф етилиши 
мумкин. Фойда олиш коида сифатида шуни англатадики, бусиз 
банк мавжуд була олмайди. 
Россиялик йирик иктисодчи Н.Г.Антоновнинг фикрича, фоиз 
ставкаси бу томонларнинг кредит асосида юзага келадиган 
иктисодий 
муносабати 
булиб, 
кредитнинг 
окилона 
фойдаланишини таъминлайди. 
Бозор иктисодиёти шароитда кредит муносабатларида банк 
фоизининг ахамияти усиб бораётганини куриш мумкин. Умуман 
олганда фоиз сиёсати нафакат пул-кредит маблагларининг 
бошкарувчиси ҳисобланади, шу билан бирга, бутун кредит 
муносабатларини бошкариб турувчи иктисодий усули хамдир.
Марказий банк томонидан ўрнатилган мажбурий захира 
талаблари банк тизимида депозит ва кредитларни оширишнинг 
бевосита чекловчиси бўлиб хизмат қилади. 
Банкнинг фоиз сиёсати кредит сиёсатининг асосий бўлими 
ҳисобланади. Бу сиёсат турли кредитлар ва қарздорлар бўйича 
белгиланувчи фоиз ставкаларини аниқлашда фойдаланиладиган 


99 
қуйидаги 3 омилларни ўз ичига олади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта 
молиялаштириш ставкаси;
2. Кредит ресурслари (ўз ва жалб қилинган маблағлари) 
манбалари;
3. Кредитлаш, қарздорлар турлари ва йўналишлари. 
Тижорат банклари фоиз сиёсатининг фоизли рискларни 
бошкаришдаги урни. 
Фоиз риски одатда тижорат банкларининг депозитлари билан 
кредитларнинг фоиз ставкаларини сезиларли даражада узгариши 
натижасида юзага келади. 
Банк депозитлари буйича фоизларни ҳисоблаш усуллари. 
Депозитлар (омонатлар)га доир фоиз ставкалари банклар 
томонидан депозиторлар билан келишувга мувофик Узбекистон 
Республикаси Марказий банки белгилаган кайта молиялаш 
ставкасини, банкнинг нарх сиёсатини ҳисобга олган холда 
белгиланади. 
Шартномада кузда тутилган фоизлар микдори конунчилик 
асосида камайтирилган холларда, фоизларнинг янги микдори, 
депозиторларга фоизнинг камайиши хакида хабар берилганидан 
сунг куйилган депозитларга нисбатан кулланилади. Ушбу 
хабаргача кўйилган депозитларга нисбатан камайтирилган 
фоизлар микдори банк омонат шартномасида бошка муддат кузда 
тутилмаган булса, тегишли хабар берилган вактдан бошлаб бир ой 
утгач кўлланади. 
Агар шартномада бошка холатлар кузда тутилмаган булса, 
депозиторнинг биринчи талабига кура депозит ҳисобваракларидан 
омонатнинг бутун суммаси ёки унинг бир кисмини олишга доир 
хеч кандай чеклашлар белгиланмайди. 
Депозит операциялари, ҳисобланган фоизлар ҳисобини 
юритиш ва улар буйича ҳисобот "Бухгалтерия ҳисоби туђрисида" 
ги конун ва Узбекистон Республикаси Марказий банкининг бошка 
меъёрий ҳужжатларига мувофик амалга оширилади. 
Аналитик ҳисоб депозит турлари ва алохида депозиторлар 
буйича юритилади. 
Валютадаги депозит ҳисобваракларини юритиш “Узбекистон 
Республикасида валютани тартибга солиш туђрисида”ги Конун, 


100 
бошка конунчилик ҳужжатлари, шунингдек, Узбекистон 
Республикаси Марказий банкининг депозит ва кредит 
ҳисобваракларини тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатларига 
мувофик амалга оширилади. 
Фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши 
натижасида молиявий йўкотишлар эҳтимолини акс этади.
Базел Қўмитаси фоиз рискининг пайдо бўлиши қуйидаги 
омиларни аниқлади:
1. Нарҳлар ўзгаришини риски.
Бунда фоиз риски актив ва пассивларнинг тўлов муддатлари 
бўйича баланслаштирилмаганлиги орқали аниқланди.
2. Егри даромад ўзгариши риски.
Актив ва пассивлар бўйича фоиз ставкалари ўзгаришида 
вақтлар бўйича мос келмаслиги натижасида олинаётган даромад 
тенглигининг бузилиши.
3. Базавий риск.
Молиявий инструментларни қайта баҳолаш вақтида олинган 
ва тўланган фоизларни бошқаришда ноаниқ корреляция ўтказиш.
4. Опционлар билан боғлиқ рисклар.
Актив ва пассивлар муддатлари бўйича ўзгариши опцион 
битимларда фоиз рискларини келтириб чиқаради.
Тижорат банкларида фоиз риски деганда банкнинг соф 
фойдаси қисқариши рискидан то фоиз ставкалари даржасининг 
ўзгариши натижасида унинг капитали қийматининг йўқолишигача, 
натижада жалб қилинган маблағларнинг ўртача қиймати 
жойлаштирилган маблағлар қийматидан ошиб кетиши ҳолатига 
олиб келиш жараёнини тушуниш керак. Бундай ҳолатда фоиз 
риски кредит ташкилоти молиявий ҳолатининг фоиз ставкасининг 
салбий ўзгаришига дучор бўлиши даражасини акс еттиради. 
Банкнинг фоиз рискини қабул қилиш нормал ҳолат бўлиб, у 
қўшимча фойда олишда манба сифатида хизмат қилади. Фоиз 
риски одатда пул бозорининг келгуси ҳолати ҳақида нотўғри 
ахборот олиш, шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 
ўзгариши, яъни инфляция, бюджет дефицити ҳажми, ЯИМ ва 
бошқа кўрсаткичларнинг ўзгариши натижасида пайдо бўлади.
Банкнинг фоиз сиёсати кредит сиёсатининг асосий бўлими 
ҳисобланади. Бу сиёсат турли кредитлар ва қарздорлар бўйича 


101 
белгиланувчи фоиз ставкаларини аниқлашда фойдаланиладиган 
қуйидаги 3 омилларни ўз ичига олади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта 
молиялаштириш ставкаси;
2. кредит ресурслари (ўз ва жалб қилинган маблағлари) 
манбалари;
3. кредитлаш, қарздорлар турлари ва йўналишлари. 
Фоиз рискини баҳолашда фоиз маржасидан фойдаланилади.
Фоиз маржаси даромад келтирувчи активлар бўйича фоиз 
даромадлар билан банкнинг мажбуриятлари бўйича фоизли 
харажатлари ўртасидаги фарқ тушунилади.
Фоиз маржаси қуйидаги йўналишларда таҳлил қилинади: 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling