Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

Капитал таклифи. 
Агар моданинг ўзгариши, маҳалий аҳолининг туристларга адоватининг 
ошиши ёки иқтисодий имкониятларнинг ўзгариш сабабли бирор бир манзил 
ёмонлашиб қолса, тезда у учун бошқа ўринбосар ресурслар ва жойлар пайдо 
топилади. Питерснинг таъкидлашича туристик объект учун энг оптимал 
ҳолат бу - туризм саноатини йўлга қўйиш учун зарур бўлган шундай одатдан 
ташқари ва такрорланмас мулк таклиф этишдирки, шу жиҳат объектга 
машҳурлик келтирсин. Бундай ҳолат саноатда кам учраганлиги сабабли 
кўпчилик жамоалари табиий ресурсларни қўлбола воситалар ва бошқа жалб 
этувчилар билан тўлдиришади. 
Туристик ресурслар ривожланиш, уларга етиб келишни асослаштириш 
ва фойдаланиш учун қулай қилиш капитал инвестицияларини талаб қилади. 
Баъзи ҳолларда керак бўлган инвестиция миқдори шуқадар йирик бўладики, 
индивидуал бизнесмен ёки хусусий соҳа вакиллари бундай имкониятларга 
эга бўла олмайди. Масалан туристик объектни сув билан таъминлаш, 
коммунал хизматларни ташкил этиш, сув оқава тизими ва автомагистраллар 
қуриш жуда қиммат туради ва давлат ёрдамига муҳтож бўлади. Бундай 
воситаларга шаҳарлашган жойларда етишиш осон, бироқ қишлоқ жойларида 
ва изоляцияланган жойларда улар махсус яратилиши лозим. Ҳукумат 
органлари сув қувурлари, йўл автомобил тўхташ жойлари, савдо марказлари, 
концерт заллари кабиларнинг қурилишига ўз маблағларини ажратаётиб, 
бунда янги иш жойларни яратилишини ва келгусида олинадиган солиқлар 
ҳисобидан келувчи даромадларни инобатга олишади.
Туристик бозорда янада рақобатбардош бўлиши учун сайёҳларга янада 
ёқимли, қулай, шинам хизматлар кўрсатиш, янги талаблар билан чиқиш 
ҳамда сайёҳларни туристик объектда янада кўпроқ қолишга ундаб, шу йўл 


73 
билан кўпроқ даромадларга олишга интилишади. Туризмда қўҳна бир 
афоризм мавжуд: «улар қанчалик кўп туришса, шунчалик кўп сарфлашади». 
Шундай қилиб, ҳозир ҳам бундай саноатда сайёҳларни кўпрок туришга 
ундаш ҳоллари учраб туради. 
Идиал ҳолатда, таклиф этилаётган ускуналар ва жалб этувчилар объект 
жойлашган жойнинг табиий ресурсларини тўлдиради: отел ва мотеллар 
маҳалий архитектура ва атроф муҳит релъефи билан уйғунлаштириб кетади; 
дўконлар маҳалий урф-одат ва ҳунармандчиликка урғу беришади; 
саёҳатчиларга нисбатан ортиқча расмиятчилик бўлмайди; саёҳатчилар 
маҳалий ҳаётнинг кундалик ташвишларига тўла бўлган бозорларига бевосита 
кира олишади. Шунингдек, жалб этувчи ташкилотчилар маҳалий табиий 
ресурслар ва урф-одатларни сақлаб қолиш ҳамда маориф ва тадбиркорлик 
борасида қўшимча ишлар олиб боришади. Масалан, қирғоққа яқин 
шаҳарларда денгиз ҳаётини акс эттирувчи экспозициялар яратилади; тарихий 
шаҳарларда музей ва экскурсиялар ташкил этилади; саноат марказларида 
индустириал меросга эътибор беришади (Ғиждувонда қадимий 
кулолхоналар қайта ташкил этилган, Самрқандда қадимий усулда қоғоз 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, Дейтон шаҳрида миллий авиация музейи 
қурилган). 
Афсуски баъзи, туристик меҳмонхонага унинг туристик муҳитидан 
фарқ қилувчи монотонлик ва паст сифат берилади. Бироқ, баъзи ҳолларда 
қўлбола жалб этувчиларнинг сифати табиий ресурсларга етарлича 
рақобатлаша олади: Диснейлэнд, Евродисней ва Диснейвоурлд каби қўлбола 
жалб этувчилар кўплаб шаклларга эга бўлишлари мумкин:
Ҳисобдан чиқарилган «Массачусетс» ҳарбий кемаси Фолл-ривер 
номли ҳеч қандай туристик жозибадорликка эга бўлмаган шаҳарни машҳур 
қилди. Шу кема сабабли маҳаллий иқтисодиёт туризмдан ҳар йили 2 млрд 
доллар 
миқдорида 
даромад 
ола 
бошлади, 
маҳаллий 
саноат 
диверсификацияланиб кетди. Бу жойга ҳар йили 200 минг турист келиб 


74 
кетади. Бундай мувафаққиятни кўриб, Лонг Бичда «Queen Mary», Лондонда 
«Belfast» кемалари ҳисобдан чиқарилган; Мэрилэнд ҳарбиий денгиз 
академияси ва Коннектикут сувости кема базаси ҳисобдан чиқарилган 
«Nautylus» номли атомли сувости кемасини кўргазмага қўйиш учун 
рақобатлашишган. 
Туристик саноат саёҳатга асосланганидан буён етиб келиш 
шароитларини яхшилашга мўлжалланган воситалар асосий капитал 
инвестицияси бўлиб хизмат қилмоқда. Транспортнинг турли шаклларига 
қилинган инвеститциялар натижасида ўзгараётган ҳар бир транспорт 
технологияси билан манзилнинг рақобатбардошлиги ва эгилувчанлиги ошиб 
боради. Йўлга қўйилган ҳар янги транспорт тури етиб келишни 
асослаштиради. Вақтида Париждан Ниц шаҳрига фойтунда 13 кунда етиб 
келишган. 1899 йилда поезд орқали 18 соат ичида етиб келиш имконияти 
туғилди ва бу Ниц шаҳрида туризмнинг чўққига чиқишига ёрдам берди, 
шунингдек, автомагистраллар тизимининг тараққий топиши манзарали 
жойларни шаҳар аҳолисига яқин қилиб қўйди ва туристлар сони ошиб кетди. 
Транспорт алоқалари ҳамма вақт туристик мақсадлар учун ўрнатилмасада, 
мавжуд транспорт воситаларини ривожлантириш ва янгиларни яратишда 
туристик бозор потенциалига ҳам катта эътибор берилади. Халқаро 
туристлар учун бўлган курашда кўпчилик маҳаллий ҳукуматлар 
аэропортларини такомиллаштиради, миллий компанияларга ёрдам қилади. 
Масалан, Гавай оролларида қурилган аэропорт шу ороллардаги жамоага 
реактив ҳаво транспорти ва унга тааллуқли бўлган иқтисодиётда афзалликлар 
берди. Баъзи ҳолларда туристик алоқалар шу қадар муҳимлашиб кетадики, 
ҳаттоки ҳукуматлар махсус қонунлар чиқаришиб, уларни ҳимоялашади.
Кечинмалар таклифи. 
Туристик таассуротлар деганда туристнинг туристик маҳсулотни 
истеъмол этиши натижасида эришган ижобий кечинмалари ва рухий ҳолати
англанади. Одатда турист ўзи харид этаётган йўлланмадан ўрганиш, 


75 
даволаниш, 
саргузаштларни 
бошдан 
кечириш 
давомида 
ижобий 
кечинмаларни ҳис этишни хоҳлайди. Туристик таассуротлар экскурсияларда, 
гўзал табиий ландшафтли жойларнинг зиёрат этилишида, аттракционлар ва 
ресторанларга ташриф буюриш чоғида, меҳмонхоналарда яшаш давомида ва 
бошқа шу кабиларда юзага келади. 
Туризм импорти – мамлакатга туристик таассуротларнинг киритилиши 
ҳамда турист томонидан шу мамлакатдан пул маблағларининг олиб чиқиб 
кетилишидир. Туризм экспорти – мамлакатдан туристик таассуротларни 
олиб чиқиб кетилиши ҳамда турист томонидан шу мамлакатга пул 
маблағларининг киритилишидир. 
Туристик хизматлар экспортида асосийси – таассуротлар олиб чиқиб 
кетилади. Чет эл туристлари аниқ туристик манзилга таассуротлар сотиб 
олиш учун келишади. Туристлар манзилдан чиқиб кетаётганларида 
ўзларининг сарфлари билан солиштирса бўладиган бирор моддий нарсани 
олиб чиқиб кета олишмайди, бироқ, улар ўзлари билан таассуротларни ўз 
қизиқишларининг қондирилиши натижаси сифатида олиб кетишади. 
 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling