Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Интерактив моделдаги турист турлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

 
4.5. Интерактив моделдаги турист турлари 
Туристларни икки асосий категория асосида гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1. Турист ва дам олиш жойи орасидаги таъсирни тавсифловчи 
Интерактив турист гуруҳлари. 
2. Саёҳат қилишга бўлган мотивларни тавсифловчи Когнитив-норматив 
турист гуруҳлари. 
Бу икки ёндашув турист кутаётган ва излаётган мотивлар ҳамда 
манзилнинг структураси орасидаги кучли боғланишлар мавжудлиги 
кўрсатади. Бевосита маълумки, ҳеч бир манзил ҳамма туристларга бир хилда 
мос келавермайди, шу сабабли ҳар бир манзил ўз бозорини ривожлантиради. 
Интерактив туристик гуруҳларга Коҳен ва Смит таъриф беришган. 
Коҳен туристларни таниш ёки нотаниш муҳит қидириш даражаси ва 
уларнинг саёҳат давомида яхши ташкил этилган бўлишни хоҳлаш-
хоҳламасликларига қараб таснифлаган. Смитнинг янада деталлаштирилган 
таснифи ўз ичига ёшларнинг яхши ташкил этилмаган ҳолда тоғларда 
қиладиган бир кунлик сайрларидан тортиб, кучли структуралашган чартер 
бизнесигачаларни олади. Смит худди Коҳен сингари «тадқиқотчилар» ва 
«элитар саёҳатчилар»га маҳаллий маданиятга кам таъсир этувчилар сингари 
қарайди. Уларнинг сони камлиги махсус таъминотларни кам талаб этади ва 
улар (яъни, туристлар) маҳаллий ҳаётнинг ўзига хос томонларига, урф-
одатларига симпатик ёндашган ҳолда етишишни хоҳлашади. Чартер 
туристлар эса, ўз табиий қобиқлари (яъни, ўзлари яшаётган, ўрганиб қолган 
шароитлари) билан саёҳат қилишни ёқтиришади ва ўзларнинг олдиндан 
тўлаб қўйилган ҳамда нарх кафолатлари билан таъминлашган комплекс 
турларида ҳамма нарсани олдиндан кўриб чиқишган бўлишади. Маҳаллий 
жамоалар кўп сонли яхши ташкил этилган чартер структурасини 
таъминлашлари учун ўзларининг туристлар билан бўлган ишларида 
«тижоратчи» бўлишлари керак, бу, кўпинча йирик чет эл капитали ҳамда 
билимлари импортига муҳтож бўлади.


96 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling