Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-жадвал  Смит модели (интерфаол)


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

7-жадвал 
Смит модели (интерфаол) 
Шакли 
Талаблари 
Манзилга таъсири 
Тадқиқотчи 
Кашфиётлар қидиради ҳамда маҳаллий 
аҳоли билан алоқалар қилади 
Маҳаллий меъерларга 
асосланган таъминотлар 
билан қониқади 
Элитар 
саёҳатчи 
Одатдан ташқаридаги жойларга 
маҳаллий воситалардан фойдаланиб, 
олдиндан ташкил этилган турда 
иштирок этиш 
Сони кам бўлади ҳамда 
маҳаллий муҳитга 
асосланган бўлади 
Ўзига хос 
сайёҳлар 
Тўдадан четга чиқиш 
Энг оддий таъминот ва 
сервисларни талаб этганлиги 
учун кичик 
Одатдан 
ташқаридаги 
саёҳатчи 
Янада изоляцияланган жойларга 
саёҳат қилиш ёки хатарли фаолият 
билан шуғулланиш 
Таъсири камроқ бўлиши 
мумкин, бироқ, сервиснинг 
тўлиқ бажарилишини 
истайди 
Бошланғич 
омма 
Якка холда ёки кичик гуруҳларда 
қулайлик ҳамда ҳаққонийлик 
комбинацияларини излайди 
Объект машҳурлашгани 
сайин миқдори ошиб боради, 
восита ва сервисларга бўлган 
талаби ҳам ортиб боради 
Омма 
Ўртача даражадаги даромад ва 
қадриятларга эга бўлган «туристик 
қобиқ» 
Эндиликда туризм асосий 
саноат бўлиб, маҳаллий 
аҳоли билан фақатгина 
тижорат алоқалари 
ўрнатилган бўлади 
Чартер 
Янги, бироқ, ўзига қулай ва таниш 
муҳитда ҳордиқ чиқариш ҳамда 
вақтичоғлик қилиш 
Келувчилар сони кўп; ғарбий 
стандартларга асосланган 
меҳмонхоналардан 
четлашиш 
Манбаа: Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография. 
 
4.6. Когнитив-норматив моделдаги турист турлари 
Когнитив-норматив туристик гуруҳлар саёҳат қилиш сабабларига 
таянади. Буларга Плог ва Коҳен таъриф беришган. Улар «марказ» 
тушунчасига эътибор беришади, яъни ҳар бир туристик жамоа ўзининг 
ахлоқий қадриятларини акс эттирувчи харизматик марказга эга деб 
қарашади. 
Плог жамиятнинг нормал (марказий) қадриятларидан фарқ қилган 
ҳолда ўз таътилининг мазмуни ҳақидаги ўзининг алоҳида орзу-истакларига 
таянувчи Аллоцентриклар ҳамда ижтимоий меъёр ва қадриятларга таяниб 
туризмнинг оммавий бозорини ташкил этувчи Психоцентрикларни бир-


98 
биридан ажратган. Плогнинг фикрига кўра манзиллар сайёҳатчиларнинг 
кўпчилик турларини ҳали шу объектларнинг ўзлари қўл текказилмаган 
кашфиёт бўлгандан бошлаб жалб эта бошлашади ва бу ҳолат улар машҳур 
манзилларига айланганларида ҳам давом этади: маҳаллий жамоалар туристик 
бизнесга кам сонли авантюрист аллоцентриклар билан кириб келиши 
мумкин, бироқ, улар (аллоцентриклар) маҳаллий жамоага кам таъсир 
кўрсатишади, чунки, саёҳатчиларнинг бундай турлари ўзлари учун ҳеч 
қандай махсус воситаларни талаб этишмайди. Манзилга етиб келиш 
шароитларининг яхшиланиши билан; хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши 
билан ва манзилнинг шуҳрати ошиши билан уларга мидцентрикларнинг ҳам 
ташриф буюришлари ортиб боради. Манзиллар ўзларига жалб этилган 
инвестициялар ва сарфланган меҳнат натижасида курортларга айланишлари 
билан уларга психоцентриклар ҳам кўплаб етиб кела бошлашади. 
Психоцентриклар ўзларини бу курортларда ўз уйларидагидек ҳис қилишади 
ва бундай шароитлар дастлаб аллоцентрикларни жалб қилган табиий-
жуғрофий ва ижтимоий хусусиятлардан келиб чиққан бўлади. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling