Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Туристларни таснифлаш тажрибаси


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

 
4.4. Туристларни таснифлаш тажрибаси 
Туристларни туристик маҳсулот истеъмолчилари сифатида алоҳида 
категорияларга бўлиш мумкин. Бундай бўлиш типологияни акс эттиради. 
Типология – тизим объектларини тури еки умумий модели асосида бир-
биридан ажратиш ва гуруҳлашдир. Ўтказилган тадқиқот турларига қараб 
турли хил турист таснифларини келтириш мумкин. 
Туристларни туристик маҳсулот истеъмолчилари сифатида тўрт 
гуруҳга ажратиш мумкин: 

«Тежамкор» харидорлар. Улар нарх, сифат ва хизматлар ассортиментига 
нисбатан ўта сезгир бўлишади; 

«Шахсийлашган(персонифицированный)» харидорлар. Улар учун тур(tour) 
ёки хизмат нархи эмас, балки туристик маҳсулот тури(шакли) ва хизматлар 
сифати ҳал қилувчи роль ўйнайди; 

«Андишали» харидорлар. Улар кенг ассортиментли улгуржи тур(tour)ларга 
паст нарх тўлашга ишқибоз бўлишади; 

«Апатияли» харидорлар. Улар учун туризм хизматларининг юқори сифати 
муҳим бўлиб, нарх ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. 
Туристик маҳсулотга бўлган талаблари асосида туристлар қуйидагича 
таснифланди: 

Туристик эҳтиёжларга эга бўлган ҳамда саёҳат қилишни истовчи кишилар; 


93 

Юқори тўлов қобилиятига эга бўлган, туристик хизмат кўрсатиш юқори 
даражали бўлган элитар ва энг обруйли тур(tour) ҳамда ўзига хос 
такрорланмас саёҳатларга талаби бўлган кишилар (шинамлик, хизмат 
кўрсатувчи кишиларнинг диққат эътиборлари, индивидуал таржимон-гид 
билан ҳамда шахсий автотранспорт билан таъминланганлик ва шу кабилар); 

Харидорлик хулқига эга бўлган кишилар. Табиий, руҳий, ижтимоий ва 
бошқа сабаблар оқибатида харид истаклари рекламанинг кучли таъсири 
остида бўлган шахслар. 
Дам олиш тарзига қараб олмон тадқиқотчиси Г.ГАН туристларнинг беш 
турини аниқлаб берган. 

S – ( олмонча SCHEIN, SAND, SEE - нур, қумли пляж, денгиз ) – таътил 
давомида денгиз курортларида пассив дам олиш, тинчлик ва шинамликни 
афзал кўради, ғала-ғовурлардан қочади, бироқ, ёқимли шахслар билан алоқа 
қилишни хуш кўради. 

F – (олмонча FERNE und FLIRT ORIENTIERTER ERLEBNIS URLAUBER 
– узоқ масофаларга саёҳат қилиш ва ишқий саргузаштларни афзал кўрувчи 
таътилчи) – бундай шахслар кишилар-воқеалар-таассуротларнинг ҳеч қандай 
тўсиқларсиз алмашиниши ишқибози бўлишади, ўз татилларини нимадир юз 
бераётган 
жойларда 
ўтказишади, 
жамоа-таассурот-роҳатланиш 
шаклларининг ўзгариб туришини хушлашади. 

W 1 – ( олмонча WALD und WANDERORIENTIERT – ўрмон ва пиёда 
походлар ) – таътил давомида об-ҳаводан қатъи назар тоза ҳавода фаол дам 
олади, пиёда походларга чиқади ва ҳоказолар. Дам олиш давомида ўзининг 
жисмоний ҳолатини яхшилаб олишга ҳаракат қилади, бироқ, спорт билан 
жиддий шуғулланмайди. 

W 2 – ишқибоз эмас, балки спортсмен. Узоқ давом этувчи ҳаддан зиёд 
зўриқиш ва кучланишларга бардош бера олади. Тур(tour)ни танлаш 
жараёнида ўз хоббиси билан шуғулланиш имкониятлари мавжудлиги билан 


94 
қизиқади. Ландшафт, маданият ва тарих унинг учун иккинчи даражали 
аҳамиятга эга. (ишқибоз учувчи, альпинист ва бошқалар). 

А – (олмонча ABENTENER – саргузашт) – саргузаштлар ишқибози, саёҳат 
қилишдан бош мақсади: хафв-хатар, таваккал, янги ҳиссиётлар ва ўз кучини 
кутилмаган ҳолатларда синаб кўриш бўлади. 

В – (олмонча BILDUNG und BESICHTIGUNG – маърифат ва кўнгил ёзиш) 
– қизиқувчан шахслар. Улар учга бўлинишади: 
а) Ўзлари ташриф буюрган жойлари коллекциясини йиғувчилар 
(«экспертлар»); 
б) Табиат ва маданиятнинг ашаддий ишқибозлари; 
в) 
Маданият, 
тарих, 
санъат 
каби 
соҳаларда 
ўз 
билимларини 
чуқурлаштирувчилар («мутахассислар»). 
Саёҳат қилиш учун мотивлар турлича бўлганлиги учун туристлар ҳам 
турлича бўлишади. Ҳар бир турист тури ўзига хос манзилгоҳни талаб этади 
ва ўзига хос махсус таъсир кўрсатиб боради.
Бизнес саёҳати ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: савдо 
ярмаркаларида қатнашиш; турли йиғинларни ўтказиш; шунингдек
саёҳатчининг мутахассислигининг маълум томонларини ривожлантирувчи 
ёки соғломлаштирувчи курслар. 
Бўш вақт мобайнидаги саёҳат эса, ўз ичига қуйидагиларни олиши 
мумкин: туристга янги спорт билан шуғулланишни ўргатиш; янги ҳунарни 
ўргатиш; офтобда тобланиш ва бошқалар. 
Туристларни уларнинг саёҳатга чиқишга бўлган туртки-мотивлар
сабаблар жиҳатидан ҳамда туристларнинг ўз саёҳат ва дам олиш 
фаолиятлари билан манзилларга кўрсатадиган таъсирлари жиҳатларидан ҳам 
бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Бундай таснифларни қуйидаги 
параграфларда келтирилган жадваллар асосида англаб олиш осонроқ бўлади. 


95 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling