6-жадвал
Коҳен модели (интерфаол)
Шакли
Талаблари
Манзилга бўлган таъсири
Яхши
ташкил
этилмаган
саёҳатчи
Дайди
Экзотик ва ўзига хос муҳит
қидириш
Кичик, чунки сони кам
Тадқиқотчи
Ўз саёҳатини ташкил этиш
ҳамда одам бўлган жойлардан
қочиш
Маҳаллий воситалар билан
қониқади ҳамда маҳаллий
аҳоли билан кучли алоқалар
қилади
Яхши
ташкил
этилган
саёҳатчи
Туристларнинг
ўзига хос
оммаси
Машҳур объектларга туристик
агентликлар орқали келиш
Талаб ошаётганлиги сабабли
ихтисослашади ва
тижоратлашади
Туристларнинг
ташкил этилган
оммаси
Ўз қобиғи ичида гидлар билан
таъминланган тур
Сунъий воситалар яратиш
ҳамда чет эл
инвестициясининг ўсиши;
маҳаллий назоратнинг
камайиши
Манбаа: Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография.
Юқорида келтирилган жадвалдаги Дайдилар асосан ёшлардан иборат
бўлиб, улар ўз саёҳатлар давомида энг арзон автобус ва вагонлардан
фойдаланадилар, анъанавий меҳмонхоналарда камдан кам тўхтайдилар,
кўпинча ёшларнинг ётоқхоналарида тунашади ёки палаткалар ўрнатадилар.
Одатда қуйи ижтимоий табақа вакиллари билан кўпроқ мулоқот қиладилар.
Тадқиқотчилар ўзларининг саёҳатларини ўзлари режадлаштирадилар,
баъзан турагентнинг хизматларидан ҳам фойдаланадилар. Маҳаллий аҳоли
билан тез вақт ичида мулоқот ўрната оладилар ва бундан баҳра оладилар.
Индивидуал оммавий турист ўз саёҳати маршрутини танлашда Ташкил
этилган оммавий туристдан кўпроқ эркинликларга эгалиги билан фарқ
қилади. Яъни, индивидуал оммавий турист атроф-муҳитни кўздан кечириш
учун алоҳида автомобилни ижарага олиши мумкин. Ташкил этилган
оммавий турист хизматлар пакетини бутунлигича сотиб олади, маҳаллий
аҳоли билан фақатгина дўконлардан сувенир кабилар сотиб олаётгандагина
мулоқот қилади.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |