Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олдиш қуйидаги йўлларини


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/77
Sana02.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1147846
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77
Bog'liq
GSFdyxCuDLugEAhgtPFNrC7CSY3cy6CfFjNb3JPf

Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олдиш қуйидаги йўлларини 
кўрсатиб берган: 
Эгоцентрист-худбинлар жабрини биринчи – уларнинг ота-оналари 
тортади. Кейин бошқалар. Чунки тушунтириб, одамларга “яхши”лик қилиш 
керак десангиз, “бунинг томи кетибди”,- деб ўйлайди. “Ватанга нима бердинг?” 
десангиз, у: “Ватаним менга нима берди?”, - дейди ўқрайиб. Чунки у туғилгани, 
яшаётгани борлиги учун ҳамма унга нимадир бериши керак. У эса ҳеч кимга 
ҳеч нарса бермаслиги керак. У сизга “фойдаланса бўладиган ё бўлмайдиган 
нарса”, - деб қарайди. Бизларни бу кўйга тушишдан Худонинг ўзи асрасин.
Боболаримиз: “Бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она” деган, шунга амал 
қилган. Кўраяпсизми? Лекин нега биз боболар удумига амал қилмадик? 
Авлодлар ҳақида қайғурмадик. Бошимизга обдан бирин-кетин кулфатлар 
тушгандан кейингина одамийлик ва инсонпарварлик ҳақида ўйлай бошладик?
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари: 
• 
3000 йиллик тарихимизда тўпланган ўзбек мақоллари фарзандларимизни 
эгоцентризмдан ҳимоя қилишга, бирлашишга чорлаяпти.
• 
Худбинлик, эгоцентризмни қоралаяти. Шу сабабли: ҳар бир инсон 
маънавий баркамоллик даражасига интилсин; ўз ҳақ-ҳуқуқуни танийдиган 
бўлсин, бунинг учун кўрашсин; ўз кучи ва имкониятларига таянадиган бўлсин, 
имкониятларини ишга солиб, самарасини кўрсин; атрофида содир бўлаётган 
воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олсин; шахсий манфаатини 
мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўриб, фаолият юритсин.
• 
Маънавий баркамол инсонлар жамиятни маънавий қашшоқликдан 
қутқаради. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия бизлар учун 
ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”, деган 
ўгитига амал қилишимиз зарур. Эндиликда, маънавий ва маърифий тарбия 
мустақил давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки тараққиёт 
17 


тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Бутун маънавий ва 
маърифий тарбия ишимизни шу қоидага асосланиб қурмоғимиз, замон, 
мустақил тараққиётимиз, талабидир. 
Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш – объектнинг ҳолати аниқлангандан 
сўнг, муаммонинг асосий қирраларига эътибор қаратиб, муаммоли вазиятнинг 
ҳамма томонларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Муаммонинг ечимини 
аниқ вариантлардан танлаб олиб, “Т - схема” жадвалини тўлдирамиз. 
Қандай инсонни биз маънавий 
баркамол ва комил инсон деб 
ҳисоблаймиз? 
Қандай инсонни эса маънавий қашшоқ 
инсон деб ҳисоблаймиз? 
• 
аънавий баркамол инсон шон-
шуҳрат, мансаб, моддий бойлик 
кетидан кувмайди; 

моддий қийинчиликларга дуч 
келганда қадди бўкилмайди; 

баъзан уюштирилган туҳмату-
фитналар унинг руҳини тушира 
олмайди; 

ҳар қандай шум тақдир ва қисмат 
покиза, мард, маънавий баркамол 
инсон маънавиятини бўза олмайди, 
балки 
мустаҳкамлайди, 
чиниқ-
тиради; 

юксак даражадаги маънавиятга 
эга инсон - фидойилик, жасорат, 
мардлик, ўз халқини севиш, Ватанни 
қадрлаш, аждодларидан фахрланиш 
каби олижаноб фазилатлари билан 
ажралиб туради 
• 
инсоннинг инсонлиги, биринчи 
навбатда унинг маънавий - ахлоқий 
жиҳатдан баркамоллиги, поклиги 
билан белгиланади 
худббин, 
бойлик кетидан қувган; 
• 
енгил елпи ҳаёт кечираётган;
• 
миллий мансублигини унутган, ўз 
миллатининг 
истиқболи 
учун 
қайғурмайдиган, курашмайдиган; 
• 
тубан, лоқайд, манқурт инсонлар; 
• 
кишиларда миллий ғурур ҳам, 
миллат билан фахрланиш ҳам, 
миллатпарварлик ҳам бўлмайдиган; 
ўз халқининг тарихини, миллий 
қадриятларини, тилини, истиқбол 
манфаатларини билмаган, қадрламаган 
инсон 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling