Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Download 2.74 Mb.
bet4/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

Ў. Болтабоева Жамият ҳаётида ОАВнинг ўрни ............................................................. 126
У. Абдурасулов Спорт юрт байроғини баланд кўтармоқда ......................................... 128
Қ. Бегниязова Қорақалпоғистон онлайн радиоканаллари ............................................. 131
С. Мусаева АҚШ реклама бизнеси: фойда, зарар ва таъсир кўлами ............................. 134
Н. Мамбетирзаева Қорақалпоқ мактаб-мадрасаларида таълим соҳасидаги коммуникация ................................................................................................................................... 138
Д. Сайдуллаева Масофадан ўқитиш – замон талаби ...................................................... 141
К. Алибекова Имидж тушунчаси ва унинг журналистикага таъсири ......................... 143
М. Ёқубова Мирзо Улуғбек даврида илмий-маданий коммуникация .......................... 147

БИРИНЧИ БЎЛИМ
ЮКСАК МАЪНАВИЯТ НЕГИЗЛАРИ
Файзулла МЎМИНОВ,
Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация
кафедраси профессори, филология фанлари доктори
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари Ўзбекистон халқининг урф-одатлари, менталитетини акс эттирадиган фавқулодда ўзига хос китобдир.
Китобга сарлавҳа тасодифан танланмаган. Нима учун, қандай қилиб юксак маънавият енгилмас куч бўлиши мумкинлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу саволга жавоб – халқнинг кўп мингйиллик тарихи ва ўтмишининг аҳамиятини кўрсатади. Асардаги барча ғоялар халқ ҳаётида миллий қадриятларнинг ўрнини ва ахборот тўлқини даврида янгича маъносини англатади. Бу қадриятлар қандай пайдо бўлди-ю, уларнинг негизларини нималар ташкил этади?
Китобдаги айрим ғояларга мурожаат этайлик. “Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, – дейди муаллиф, – эзгу фазилат ва интилишлар халқимизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб кетган. Унинг табиатига хос бўлган юксак маънавият неча асрларки бизни не-не бало-қазолардан, тўфон ва бўронлардан соғ-омон асраб келмоқда. Ҳар қандай босқин ва истилоларга қарамасдан, ҳар қандай оғир ва мураккаб шароитда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга ибрат бўлиб, куч-қувват бағишлаб келмоқда”(1;7). Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқининг кўп асрлар давомида шаклланган маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-аҳлоқ қоидалари, комиллик сари интилиб яшагани ҳар қандай оғир ва мураккаб шароитда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини йўқотмаслигини таъкидламоқда. Бу қадриятларнинг негизи нима эканки, улар шундай жиддий синовларга бардош бериб келмоқда?
Айрим қадриятлар бевосита алоҳида бир миллатга шу қадар хоски, ҳатто уларни бошқа халқларда топиш ҳам қийин. Бу ҳақда И.А. Каримов шундай деб ёзади: “... Халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз. Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо. Шуни айтиш лозимки, бу тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир”(1;8). Мазкур мақола муаллифининг илмий тажрибаси ва таржимонлик амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, ўзбек тилида чуқур маънога эга бўлган “меҳр-оқибат”, “меҳр-муҳаббат”, “меҳр-шафқат”, “қадр-қиммат” тушунчаларини, масалан, рус тилига тўлақонли таржима қилишнинг иложи бўлмаяпти. Нима учун?
Бошқа миллатларни ўзига қарам қилиб олмоқчи бўлган кучлар ва ҳаракатлар ҳам йўқ эмас. Маълумки, Ўзбекистон халқи бундай кунларни бошидан кечирган. Мазкур тажрибани умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов “... Дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”(1;11), – деб ёзмоқда. Миллий қадриятлар, тарих ва маънавиятни қуролга тенглаштирилиши – чуқур маъноли ўхшатиш. Инсониятнинг узоқ давом этган тарихи давомида кучли давлатлар айрим халқларни ўқотар қуроллар билан енгган бўлса ҳам, аммо маънавий жиҳатдан уларни ўзига қарам қилиш қўлидан келмаган мисоллар бор. Кўриниб турибдики, бу ерда ҳам миллий қадриятлар, тарих ва маънавият етакчи рол ўйнамоқда. Қандай қилиб? Асарда маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар келтирилган ва қисқача шарҳланган. Булар “маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар”(1;30), “халқ оғзаки ижоди”(1;32), “муқаддас динимиз”(1;36), “бемисл илмий-ижодий кашфиётлар”(1;41), “оила”(1;52), “маҳалла”(1;58), “таълим-тарбий тизими” (1;60) ва бошқалар. Нега айнан ушбу тушунчалар келтирилган? Энди қўйилган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Фикримизча, барча юқорида келтирилган иборалар халқнинг психологик архетиплари тушунчасига бориб тақалади.
Қадимий юнон тилидан олинган “архетип” сўзи “дастлабки тасвир”, “биринчи образ” деган маънони англатади. Архетиплар узоқ вақтдан бери ўрганилиб келинмоқда, аммо ушбу назарияни мукаммал даражага етказган олим швейцариялик руҳшунос Карл Юнг (1875-1961) бўлади.
Маълумки, К. Юнг файласуф эмасди ва унинг ўзи бир неча марта “мени файласуф деманглар, амалиёт билан шуғулланадиган врачман” деб таъкидлаган эди. Аммо 17 жилддан иборат асарлар муаллифи К. Юнг бутун дунёга машҳур олим бўлиб танилди, унинг китоблари кўп тилларга таржима қилинди, жумладан, ўнга яқин асари рус тилида босилди. К. Юнг устози нейропсихолог Зигмунд Фрейднинг шахсий беихтиёрий онгга тегишли қарашларини ривожлантириб, жамоавий беихтиёрий онг назариясини яратди. Бу шу қадар янгилик бўлдики, унинг бошқа олимлар томонидан қабул қилиниши жуда қийин кечди ва анчага чўзилди. Аммо бугунги кунга келиб, К.Юнг ХХ асрнинг буюк олимлари қаторида асосли равишда ўз ўрнини эгаллади.
Жамоавий беихтиёрий онг ҳақида К. Юнг шундай деб ёзади: “Жамоавий беихтиёрий онг – бу инсоннинг таъсирчанлиги ва тажрибаси натижасида одамнинг руҳиятида шаклланган дунёнинг образидир. Бу образ Эон даврида (бир миллиард йил муқаддам – Ф.М.) пайдо бўлган. Ушбу образда узоқ вақтлар давомида аста-секин архетиплар ёки доминантлар (устувор шакл – Ф.М.) ўз аксини топган. Мазкур образлар психологик воқеаларнинг акси бўлганлиги сабабли, улар тажрибаларнинг кўп марта такрорланиши натижасида пайдо бўлаётган архетиплар сифатида намоён бўлади. Шунинг учун биз архетипларни руҳий шакллар деб аташга ҳақлимиз” (2;222-223).
Жамоавий беихтиёрий онг тушунчаси ҳамда унинг асосини ташкил этадиган дастлабки образлар ва архетиплар мавжудлиги К. Юнг томонидан кўп марта исботланганлигига қарамасдан, узоқ вақт давомида олимлар томонидан қабул қилинмади. Бундай ҳолат олимни шу қадар зериктирадики, у ҳатто ўз асарларида бу ҳақда бир неча марта истеҳзо билан ёзади.
Архетиплар узоқ тарихнинг хосиласи эканлиги К.Юнг асарларида етакчи аҳамиятга эга. “Жамоавий беихтиёрий онг, – дейди у, – бу аждодларимизнинг дастлабки шакллардаги руҳий ҳаётидир. Архетиплар – ҳар бир руҳий воқеанинг биринчи шарти ва натижаси. Архетиплар ёрдамида тарихий жамоавий руҳиятимиз шаклланади” (2;249, 221).
Архетиплар сони ҳақида бирор бир рақамни келтиришнинг иложи йўқ. Халқ ҳаётида типик холатлар қанча бўлса, архетиплар ҳам шунча бўлади. Қадимги замонлардан бугунги кунгача архетиплар вужудга келиб шаклланган, ҳар бир даврнинг эса ўз архетиплари бўлган.
Қуйидаги архетиплар гуруҳларини ажратиб кўрсатсак, фикримизча, хато қилмаган бўламиз. Булар коинот ва ер архетиплари, масофа ва вақт, жамият ва инсон, дин, уруш ва тинчлик, аҳлоқий тушунчалар, одамларнинг ўртасидаги коммуникация турлари, оила ва жамоада ўзаро муносабатлар, соғлиқ ва касаллик, ёш, меҳнат ва дам олиш, ижобий ва салбий эмоциялар ва бошқалар. Архетиплар халқнинг руҳий ҳаётида доимо, узлуксиз пайдо бўлиб ва ривожланиб келган, аммо миллатнинг руҳий изланишлари даврларида уларнинг аҳамияти одатдагидан кўпроқ бўлган. Ўзбекистон халқи учун бундай босқичларга зардуштийлик даври, ислом дини маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилиниши ва тарқалиши, тиббиёт, фозил одамлар шаҳрига тегишли вақтлар киради.
Архетиплар фақат маълум бир маданий муҳитда пайдо бўлади. Квебек (Канада) университетининг профессори Жо Годфруа ёзишича, “Инсон маълум бир маданиятга эга бўлган ижтимоий гуруҳда яшайди. Ўзаро мулоқотлар жараёни ушбу маданий гуруҳ аъзолари томонидан борлиқни қабул қилиш, уларнинг муомала ва хулқига чуқур таъсир этади”. “Урф-одатлар, дейди Ж. Годфруа, инсон эволюциясида энг муҳим ролни ўйнаган, улар оила мустаҳкамлигини таъминлаган, болалар тарбияси сифатини яхшилаган. Ҳаётни ўрганиш жараёнида ёш авлод вакиллари аввалги авлодларнинг ижтимоий ва маданий кўникмаларини ҳамда тажрибасини ўзлаштирган” (3; жилд 2,5; жилд 1,43). Кўриниб турибдики, бу олимнинг фикрича ҳам архетиплар авлоддан авлодга ҳаётий тажрибани етказиб берадиган психологик шакллардир.
Маданият, бир томондан, архетиплар пайдо бўлиши учун асос бўлса, иккинчи томондан уларнинг хазинасидир. Ахлоқий меъёрларга асосланган бўлиб, халқлар маданияти ниҳоятда кам ўзгаради. Чикаго университетининг профессори Фрэнсис Фукуяма ёзишича, “Ахлоқий кўникмаларнинг ҳосиласи бўлган маданият, мафкурага нисбатан, жуда секин ўзгаради”(4;76). Фикримизча, маданиятда рационалликдан кўра кўпроқ иррационаллик мавжуд.
Ф.Фукуяманинг фикрича, “Агар биз “маданият” сўзини диққат марказимизга қўйсак, ахлоқнинг энг мураккаб қоидалари айнан тақлид, анъана ва мисолдан униб чиқади... Иқтисодчилар нима дейишларидан қатъи назар, одамларнинг хулқи ҳеч қачон фақат фойда қидиришдан иборат бўлмаган” (4;78). Миллий маданиятнинг хусусиятлари шундан иборатки, уни барча халқлар учун бир хиллаштиришнинг иложи йўқ, масалан, ахборот технологияларининг иқтисодиёти каби. “Маданий мезонларни, – дейди Ф. Фукуяма, – универсал қонунлар сифатида тизимлаштириб бўлмайди, уларни тўғри тушунишнинг ягона йўли – ҳар бир маданиятнинг этнографик хилма-хиллиги ва мураккаблигини эътиборга олишдир” (4;65).
Ахборот асри инсоният ҳаётига жуда кўп ўзгаришлар киритди ва И.А. Каримов қаламига мансуб сўз юритилаётган асарнинг пайдо бўлиши кўп жиҳатдан айнан шу янгилик ва ўзгаришларга теран муносабат ифодасидир. Бугун оммавий ахборот воситалари аввалгидек борлиқни акс эттирмаяпти, ваҳоланки, улар ушбу борлиқни инсон онгида ўзларича шакллантирмоқда. Журналистлар ўртасида ҳар куни бўлиб ўтадиган воқеаларга нисбатан шундай бир касбий муносабат пайдо бўлди – воқеа қандай содир бўлганининг аҳамияти йўқ, телевидение уни қандай кўрсатгани ҳал этувчи кучга эга.
Оммавий ахборот воситалари ахборот асрида кескин ўзгариб кетди. Ахборотни узатишнинг янги усуллари барча одамлар ўрганиб қолган мезонларни ҳам ўзгартириб юбормоқда, улар ҳатто вақтни бошқача тасвир қилишга қодирлигини кўрсатмоқда. Масалан, аввалги даврларда одам бутун умри давомида дуч келган тааассуротларни бугун бир кунда кўрмоқда. Ж. Годфруа бу ҳақда шундай деб ёзади: “Бугунги одам бир кунда унинг саваннада яшаган аждоди бир умр давомида кўрган янгиликлардан кўпроғини ўзлаштиряпти” (3; жилд 1,43). Америкалик олим Дуглас Рашкоффнинг фикрича, бир соат давомида телеэкран рўпарасида ўтирган инсон олган маълумотлар учун аввалги даврларда бутун умр керак бўлган эди (5; 158.). Шундай қилиб, архетиплар халқнинг руҳий ҳаётини, энг аввало, унинг маданияти асосларини ташкил этади. Маданият эса сўнгги ўн йилликларда халқнинг бутун ҳаётини белгиловчи етакчи омил сифатида тан олинмоқда. Аввалги асрларда бундай ҳал этувчи мезонлар сифатида иқтисодиёт (XIX асрда) ёки сиёсат (шўролар даврида) тан олинган эди. Аммо йиллар ўтиб маълум бўлдики, инсоният ҳаётида энг секин ўзгараётган соҳа маданият (тамаддун) экан. Шарқ тажрибасини таҳлил қилар экан, Ф. Фукуяма шундай дейди: “Иқтисодиётни инкор қилиш билан бир қаторда беихтиёрий равишда анъанавий ахлоқий ва жамоавий қадриятларни тарғиб қилувчи одамлар”, замонавий Ғарб иқтисодиётчиларнинг фикрларига қарши, “унча ҳам бесўнақай ёки ақлсиз тадбиркорлар эмас” (4;72). Бундай халқларнинг ҳаётини ахлоқий архетиплар белгилаб беради. Буни бугунги Хитой мисолида яққол кўриш мумкин.
Эллик йил давомида журналистикани назарий жиҳатдан ўрганган таниқли олим Я.Н. Засурскийнинг фикрича, “Дунё ўзгармоқда. Тамаддунга асос солган Шарқ янада дунё маданиятининг марказига айланмоқда” (6; 95). Ф. Фукуяма ўзининг охирги асарларидан бирида шундай деб ёзади: “Мазкур китобда Осиёга кўп эътибор берилганининг боиси шундаки, ушбу қитъадаги мамлакатларнинг асосий қисми учинчи дунёдан биринчи дунёга ўтмоқда, маданият эса Осиё муваффақиятининг муҳим қисмини ташкил этади” (4; 544).
Ахборот асри янги тамаддунга асос солмоқда. Америкалик олим Элвин Тоффлер ёзишича, “Янги қадриятлар ҳамда технологиялар, янги геосиёсий муносабатлар, ҳаётнинг янги услублари ва коммуникация турлари қарама-қаршилигидан катта тезлик билан барпо этилаётган дунё мутлақо янги ғоялар ва қиёслар, таснифлар ва тушунчаларни талаб қилмоқда” (7; 21-22). Аммо бу – бор қадриятлардан воз кечиш зарур дегани эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ўз асарида таъкидлаганидек, “Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз” (1;3).


  1. Download 2.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling