Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Gans H.G. Deciding What’s News. New York: Random House, 1980, p.-132


Download 2.74 Mb.
bet20/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

1. Gans H.G. Deciding What’s News. New York: Random House, 1980, p.-132
2. Melvin M. Basic Media Writing, Fifth edition, Times Mirror Higher Education Group, Inc. 1996. p.-184
3. Ўша асар. p.-174
4. Ўша асар.p.-94.
5. Оформление периодических изданий/ Под ред. А.П. Киселева. – М.: МГУб, 1988.- с. 70
6. andred@psy.nsu.ru
7. Melvin M. Basic Media Writing, Fifth edition, Times Mirror Higher Education Group, Inc. 1996. p.-92.
8. Каримов И. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. Т.: Ўзбекистон, 2009. 10-б.


Ахборот соҳасидаги тараққиёт – миллий юксалиш мезони


Ҳилола Файзуллаева,
Аудиовизуал журналистика ва оммавий
коммуникация кафедраси катта ўқитувчиси

Мамлакатимизда ахборот узатиш борасида рақобатнинг шаклланиши миллий ОАВ томонидан аҳолининг турли соҳалар бўйича ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга етаклайди. Мисол учун, ахборот бозорида ўз ўрнини эгаллаш учун ОАВ интернетда ҳам ўзбек ва бошқа тилларда ахборот тарқатишни йўлга қўйишга эҳтиёж сезади. Бу нарса нафақат маҳаллий аудитория, балки бутун жаҳон мухлислари ўртасида Ўзбекистоннинг ижобий имижини яратишга хизмат қилиши мумкин. Виртуал тизимда жойлаштирилган маълумот эса ҳар бир фуқаро учун, унинг миллати, дини, ирқи ва жинсидан қатъий назар, бемалол фойдаланиш имконини яратади. Ҳаққоний маълумотларнинг миллий ОАВда ёритилиши бошқа хорижий манбалардан олинган ахборотларнинг аҳоли онгига таъсирини камайтиради.


Кўпгина экспертлар интернетни бутун дунёда демократияни ривожлантиришда асосий воситалардан бири сифатида эътироф этишмоқда. Россиялик олим Б.Марковнинг фикрича: “Демократик жамият фикрининг шаклланиши икки элементдан ташкил топади: биринчидан, ахборот олиш, иккинчидан, уни таҳлил қилиш ва бирор қарорга келиш имкониятидир”1. Интернетнинг бу имкониятлари, келажакда электрон ҳукуматнинг (e-government) юзага келишида оммани ахборий жиҳатдан таъминлашда жуда қўл келиши мумкин. Давлат органларининг ўзаро тармоқ орқали ахборот алмашиши ва мазкур тармоқнинг фуқаролар учун ахборот манбаи сифатида фойдаланилиши ички ахборот маконини маълум даражада тартибга солиш имконини яратади. Бугунги кунда АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Сингапурда “электрон ҳукумат” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2000 йилдан бошлаб Япония, Дубай, Қатар ва Россияда ҳам бундай лойиҳа устидаги ишлар бошланиб кетган.2
Бутун жаҳонда иқтисодиётнинг ривожланиши доимо ахборот айланишини талаб қилади. Тарихдан маълумки, журналистиканинг ривожланишида иқтисодий омил катта роль ўйнаган. Калифорния (АҚШ) университетининг профессори М.Кастельс глобаллашувни “янги капиталистик иқтисод” сифатида таърифлаган. Унинг фикрича, “ахборот, билим ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш ва рақобатбардошликнинг асосий манбалари ҳисобланади”1. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамиятнинг ахборот жиҳатдан тўла таъминланганлиги – унинг иқтисодий соҳада ҳам муваффақиятли бўлиши учун имкониятдир.
Бундан ташқари, шуниси маълумки, ахборот соҳасида юксак кўрсаткичларга эга жамият шубҳасиз ғоявий жиҳатдан мустаҳкам фикрга эга бўлади. Жамиятнинг билимлилик даражаси, албатта, эзгуликка чорлайди. Аҳолининг саводхонлик даражасининг пастлиги эса бунинг аксини келтириб чиқариши табиий (мас.: ҳар хил жиноятчилик ва бошқа тартибсизликлар). Яъни, саводсиз киши ҳар хил фикр ва ғояларни таҳлил қилиш учун етарли даражада қобилиятга эга бўлмайди. Шунинг учун у ҳар қандай мафкурадан англамаган ҳолда таъсирланиши мумкин. Агар бутун жамиятнинг даражаси шундай бўлса, бу давлат учун фожиа демакдир.
Шундай экан, ҳамма мамлакатлар ўз аҳолисини етарли даражада саводхонлигини оширишга ҳаракат қилади. Сабаби, миллатнинг ривожланиши ўша миллат вакилларининг билимлилигига боғлиқдир, акс ҳолда бу салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Масалан, Афғонистон аҳолисининг фақат 58% гина саводли эканлиги айтилади.2 Шундан тахмин қилиш мумкинки, бу муҳит ҳар хил манфаатлар ва мафкураларнинг аҳолига осонгина таъсир кўрсатиши учун замин яратади.
Россиялик сиёсатшунос, профессор И.Панариннинг таъкидлашича замонавий дунё уч тўлқин таъсири остида ҳаёт кечиришни бошламоқда. Биринчиси – бевосита қишлоқ хўжалиги ва минерал заҳиралар билан шуғулланадиган, иккинчиси – арзон ишчи кучи билан таъминлайдиган ва оммавий тарзда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган давлатлардир. Жуда тезлик билан ривожланаётган учинчи тўлқин эса ҳукмронликнинг янгича усули – билимни яратиш ва уни ишлатиш билан шуғулланади.
Учинчи тўлқин цивилизациясидаги мамлакатлар ахборот ва кашфиёт, менежмент, маданият ва поп-маданият, янги технологиялар, компьютер дастурлари, таълим, педагогика, тиббиёт, молия ва бошқа турдаги соҳалар бўйича маълумотлар ва хизматларни бутун жаҳонга сотади.3 Фикримизча, иккинчи тўлқинга ўз маҳсулотлари билан оламни қамраб олган Хитойни мисол қилиш мумкин. Учинчи тўлқинда етакчилик қилаётганлар шубҳасиз АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларидир. Яъни дунёнинг етакчи олий билим юртлари, ахборот агентликлари ва бошқа ОАВ, ахборот технологияларини ва дастурларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ғарбда фаолият юритмоқда. Мақола муаллифи эса Россияни дунёдаги энг саводли мамлакатларнинг бири сифатида учинчи тўлқинда иштирок этиши мумкинлигини, аммо бунинг учун дастлаб ахборот хавфсизлиги муаммоларини бартараф қилиш лозимлигини таъкидлайди. Бу фикрга қўшилишдан олдин бир нарсага ойдинлик киритиш зарур, яъни бундай даражага мамлакатнинг фақат саводхонлик даражаси орқали эришиш мушкулдир. Чунки собиқ СССР аҳолисининг ўртача 98% саводли бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бутун МДҲ давлатларини учинчи тўлқиндаги давлатлар қаторига қўшишимиз мумкин бўлар эди. Лекин афсуски булар бундай имкониятга ҳозирча эга эмас. А.Баранов “Ахборот мустақиллигими ёки ахборот хавфсизлиги?” номли мақоласида Украинанинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида имкониятлари жуда юқори эканлигини айтади.1 Дарҳақиқат, Украина аҳолисининг саводхонлик даражаси (99.9%) АҚШникидан (99.5%) ҳам юқоридир.2 Лекин собиқ иттифоқ давлатларининг салоҳиятига айни вақтдаги уларнинг ахборот ва ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси ҳамда демократик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш ўринлидир. Масалан, А.Баранов таъкидлаётган Украинанинг ахборот индустрияси имкониятларини дунёнинг етакчи давлатлариники (масалан Канаданики) билан солиштириш мақсадга мувофиқ эмас. Сабаби Украина иқтисодий жиҳатдан ҳали етарли даражада оёққа тура олганича йўқ. Бошқа мисол: Россияда ҳам кўплаб етук интеллектуал салоҳиятга эга олимларнинг мамлакат иқтисодий аҳволидан қониқмасдан хорижга чиқиб кетиши давлат сиёсатидаги ахборот хавфсизлигига таҳдид сифатида эътироф этилади.3
Ҳозирги вақтда одамларнинг интернетдан хоҳлаган вақтда ҳар қандай мавзуда ахборот олиш имкониятларини изоҳлаш учун “ахборот супермагистрали” ёки “ахборот бармоқ учида” каби сўзлар ишлатилмоқда. Ҳар хил характерга эга маълумотлар шахснинг дунёқарашини ўзгартириши мумкин. Шундай экан, албатта коммуникацион технологияларнинг бундай имкониятларидан сиёсий мақсадларда ҳам фойдаланилади ва ўқувчиларни ўз қарашига оғдиришга, яъни уларни манипуляция қилишга ҳаракат қилади.
Глобаллашув жараёни инсонлар психологиясига жиддий таъсирини ўтказмоқда. Мисол учун, ҳар хил эътиқод, миллат ва ижтимоий келиб чиқишга тааллуқли бўлган одамлар бир-бирлари билан аралашиб яшамоқда. Айниқса, ривожланган давлатларда турли миллатга мансуб одамларнинг оила қуриши одатий ҳолга айланган. Таъкидлаш лозимки, ривожланмаган давлат вакиллари ривожланган мамлакатларда яшовчи одамлар билан тақдирни боғлашга ҳаракат қилмоқда. Масалан, бизга урф-одатлари жуда яқин бўлган Туркияда шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Ўзбекистонда ҳам махсус агентликлар маҳаллий кишиларга Жанубий Корея давлати вакиллари билан турмуш қуришга ёрдам бериш хизматларини таклиф қилмоқда. Демоқчимизки, ҳар бир шахс келиб чиқиши ёки динидан қатъий назар биринчи навбатда шахсий манфаатини олдинги ўринга қўяди, шундай экан, ахборотни ҳам ўзи яшаётган мамлакат ёки ҳукумат манфаатидан эмас, балки ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилади. Одамларга “бу янгиликни ўқи ёки у манба яхши эмас” қабилидаги кўрсатмалар унчалик ҳам таъсир кўрсатмайди. Бу бирор кишининг нима ейишини бошқа бировнинг ҳал қилишига ўхшайди. Бу ерда ошпаз ўзи тайёрлаган таомининг мазали эканига мижозларни ишонтира олгани каби, ҳукумат ёки бошқа манфаатдор субъект аудитория олдида ўзи тарқатаётган ахборотининг энг тўғри ва ишончли эканини исботлай олиши керак холос. Мамлакатда ахборот олиш манбаларининг очиқлиги эса буни ижобий ҳал қилиши мумкин, аммо тескари бўлса, ташқи ахборот албатта аҳоли ишончини қозонади.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling