Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Интернет орқали шахсни оғир ҳақорат қилиш натижасида келиб чиқадиган жиноятлар ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари
Download 2.74 Mb.
|
TO\'PLAM1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони масъул ходими
Интернет орқали шахсни оғир ҳақорат қилиш натижасида келиб чиқадиган жиноятлар ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари
Бекзод МУСАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони масъул ходими Бугунги кунда замонавий киши ҳаётини интернет тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Қандай маълумот ҳох у об-ҳаво маълумоти бўладими ёки сўнги жаҳон янгиликларими барчасини биз интернетдан қидиришга ҳаракат қиламиз. Интернетнинг катта устунликлари – киришнинг соддалиги, тартибга солишдаги камчиликларнинг мавжудлиги, фойдаланувчи доирасининг чегараланмаганлиги, ахборот алмашинуви жараёнининг тез ҳаракатланиши ва бошқа қулайликларида намоён бўлади. Ҳозирги кунга келиб интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони геометрик ўсиб бормоқда. Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, “Аҳолининг интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётганини албатта ижобий баҳолаш лозим. 2010 йилда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 1,4 баробар кўпайди ва 6,6 миллион кишидан ошди. Айни вақтда интернет хизматини кўрсатиш тарифларини босқичма-босқич камайтириб бориш ҳисобидан ундан фойдаланувчилар учун шароитлар тобора яхшиланмоқда. Хусусан, 2010 йилда бу борадаги тарифлар 20 фоизга пасайтирилганини алоҳида қайд этиш керак”1. Буни мамлакатимизда ахборот технологиялар соҳасида эришилаётган ўзгаришларнинг бир намунаси, деб ҳисоблаш лозим. Интернет тизимининг ривожланиши ўзининг ижобий жиҳатлари билан бирга, бир қатор салбий оқибатларни олиб келаётгани, шунингдек унинг ривожланиши натижасида ундан фойдаланган ҳолда турли жиноятлар содир этиш ҳолатлари учраб тургани ҳам сир эмас. Шулар жумласига фирибгарлик, оммавий равишда экстремистик ҳаракатларни содир этишни тарғиб қилиш, миллатлараро низоларни қўзғаш, инсон қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Аввало, оммавий ахборот воситалари соҳасига интернет тизимини киритиш мумкинми, ушбу тушунча глобал тармоқни ҳам қамраб оладими, деган саволга амалдаги қонун ҳужжатларидан жавоб излаб кўрсак. 2007 йил 15 январда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» қонуннинг 4-моддасига биноан оммавий ахборот воситалари деганда – оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади2. Ҳозирда интернет тизими, ундаги ижтимоий блогларнинг кенг ривожланиши инсон қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар ёки шахсни оғир ҳақорат қилиш каби қилмишларни нафақат катта ёшлилар орасида, балки соатлаб интернетдаги социал блогларда вақтини ўтказувчи ёшларнинг орасида ҳам тез-тез содир этилишига олиб келмоқда. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш деб таърифланган бўлиб, мазкур модданинг 2-қисмида нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик мустаҳкамланган1. Юқоридаги қонун ҳужжатлари таҳлилидан кўриниб турибдики, интернет орқали шахс қадр-қимматини таҳқирлаш бу оммавий ахборот воситалари орқали содир этилган жиноят сифатида баҳоланади. Жиноят кодекси 98-, 106-моддаларида назарда тутилган жиноятларни келтириб чиқарувчи ҳолатлардан бири сифатида жабрланувчини айбдорни оғир ҳақорат қилиши белгиланган. Амалдаги қонун ҳужжатларида “оғир ҳақорат” таърифи ва унинг мезонлари белгиланмаган бўлиб, ушбу тушунча жамиятнинг аҳлоқий ва маънавий-маданий қадриятлари билан чамбарс боғланган бўлиб, бизнингча уни баҳолашда ушбу қилмиш содир этилган вақтдаги жамиятнинг умумий дунёқараши ва аҳлоқий онги даражасини инобатга олиш лозим. Қонун чиқарувчи томонидан белгилаб берилган оғир ҳақорат тушунчаси баҳоловчи категория саналади ва ҳар бир алоҳида вазиятда барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда аниқланиши талаб қилинади. Чунки, Жиноят кодексида ҳақоратни даражалари ҳақида ва унинг тавсифловчи жиҳатлари ҳусусида ҳеч қандай норма мавжуд эмас. Бу эса кўпчилик ҳолатларда қонунни татбиқ қилувчи орган олдида маълум қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий. Ҳақоратни оғир ёки оғир эмаслиги иш ҳолатини барча белгиларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шундай ҳақоратлар тоифасига ота-она, миллий ёки диний қадриятларга нисбатан содир этилган ҳақоратларни киритиш мумкин. Шу боис, ҳақоратни даражасини аниқлашда айбдорнинг индивидуал ўзига хосликларини (ёши, ҳомиладорлиги, турли руҳий касалликларга чалинганлиги ва бошқалар) инобатга олиш талаб қилинади2. Оғир ҳақорат деганда қоида тариқасида аҳлоқ қоидаларига зид шаклда шахс шаъни ва қадр-қимматини қўпол равишда камситиш тушунилади3. М.Ҳ.Рустамбоевнинг фикрича “оғир ҳақорат деганда, физиологик аффект ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган гап-сўзлар ёки ҳаракатлар (шахснинг қадр-қимматини, ор-номуси, миллий туйғуларини қўпол равишда таҳқирлаш ва ҳоказо) тушунилади”1. М.Усмоналиев, П.Бакуновлар эса “оғир ҳақорат деганда – инсон шаънини камситувчи, қадр-қимматини ерга урувчи, қўпол равишда камситувчи ҳаракатлар”2ни тушунишади. М.Королеванинг фикрича, интернет орқали ошкор қилинадиган маълумотларни бир зумда кенг доирадаги шахсларга етиб бориши унинг воситасида содир этиладиган жиноятларни ижтимоий хавфлилигини ошириб юборади3. Бизнингча, ҳақорат даражасини аниқлашда умумжамият эътироф этган аҳлоқий нормаларга суянган ҳолда, шу билан бир вақтда субъектнинг индивидуал ўзига хос жиҳатларини (ҳомиладорлиги, жисмоний ва руҳий касал ҳолатда эканлиги ва бошқалар) инобатга олиб ҳар бир алоҳида ҳолатларда суд томонидан баҳоланилиши лозим. Ушбу фикрга келишимизга сабаб шундаки, кўпчилик ҳолатларда аниқ бир вазиятларда оддийгина имо-ишора, сўз ёки ибора айбдор томонидан ўз қадр-қиммати ва инсоний туйғуларини таҳқирлаш сифатида қабул қилиниши мумкин. Шу боис, фақатгина суд қонунга амал қилиб, ўз ҳуқуқий онгидан келиб чиққан ҳолда айбдорни психологик ва индивидуал ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда ҳақоратни оғир деб топиши мумкин. Бу ҳолатда шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир алоҳида ҳудудда мавжуд аҳлоқий нормалар ўзига хослиги билан ажралиб туради ҳамда бир вилоятда ҳақоратмуз саналган гап ёки ибора бошқа бир вилоятда жамиятдаги оддий ҳулқ-атвор саналаши ёхуд аксинча бўлиши мумкин. Амалиётда жабрланувчи томонидан қилинадиган ҳақоратлар одатда айбдорнинг шахсий хусусиятлари ёки унинг оиласига ёхуд энг яқин у учун қадрли бўлган инсонга қаратилган бўлади ва бу ҳақорат турли имо –ишоралар, ҳақоратомуз гаплар ёки атрофдагиларни кулгусига олиб келувчи қилиқлар орқали амалга оширилади. Бу билан ҳақорат қилувчи шахс субъектни жамиятдаги обрў-эътибори ёки оддийгина инсоний қадриятлари ёки қизиқишларини оёқ ости қилади. Шу боис, ҳақоратни инсон қадриятини ерга уруш деб баҳолаш мумкин. Қонунда белгиланганидек, ҳар қандай инсон қадр-қимматини камситиш жавобгарликка сабаб бўлиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин: Download 2.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling