Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Электрон оммавий ахборот воситаларида


Download 2.74 Mb.
bet27/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

Электрон оммавий ахборот воситаларида нодавлат матбуот нашрлари ва уларда маънавий-маърифий масалаларнинг ёритилиши


Феруза Тўраева,
ЎзДЖТУ тадқиқотчиси

Истиқлол туфайли жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани сингари оммавий ахборот воситаларига нисбатан ҳам янгича муносабат шаклланди. Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, фаол демократик янгиланишлар, мамлакатда жадаллик билан юз бераётган модернизациялаш жараёни ҳамда яратувчанлик ҳолати фикр ва сўз эркинлиги, ранг-баранглиги ҳосиласи сифатида ўзини намоён этмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситалари ёшлар қалби ва онгига мустақиллик ғоясини сингдиришда катта хизмат қилмоқда. ОАВнинг барча жабҳаларида боқий маданий меросимиз, миллий мафкура ва бунёдкор халқимизнинг бой маънавий қадриятлари кенг тарғиб қилинмоқда, тарих фалсафаси орқали унинг сабоқлари ва бугунги кун воқеалари ҳамда долзарб мавзулари ёритилмоқда. Шу тариқа, оммавий ахборот воситалари инсоннинг ўзини-ўзи идрок этишига, ўзлигини англашига, ҳаётнинг маъно ва моҳияти нималардан иборат эканлигини теран англашига ёрдам бермоқда.


Ўзбекистон 1996 йилдан бошлаб интернет тармоғининг шаклланиши туфайли жаҳон коммуникациясининг тўлақонли аъзосига айланди. Интернет тизими орқали дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабарлар қабул қилиб олинади ва улардан қиёсий-таҳлилий материаллар тайёрлашда фойдаланилади... Интернет тизимининг пайдо бўлиши билан ахборотларнинг алмашинуви йўлга қўйилди1. Бугунги кунга келиб, республика миқёсида электрон оммавий ахборот воситаларининг ўрни кундан-кунга ортиб бормоқда. Интернетда бир қатор даврий нашрларнинг электрон шаклини кўриш мумкин. Хусусан, “Даракчи”, “Тасвир”, “Бекажон”, “7х7” газеталари шулар жумласидандир. Ҳозирда уларнинг электрон варианти Интернет саҳифаларига жойлаштирилган.
“Даракчи” газетаси ўзбек ва рус тилларида чиқадиган ҳафталик ахборот газета бўлиб, унинг илк сони 1999 йил 21 март куни Самарқанд шаҳрида чоп этилган. Газета қисқа муддатда оммалашиб, мамлакатдаги кўп нусхали газетага айланди. Унинг тиражи 160 000дан 200 000гача етди. Унда хабарлар, долзарб мавзулар, турфа олам, кино олами, шоу бизнес, спорт, адабиёт, саломатлик, мозий, кулгихона рукнларида мақолалар чоп этиб келинмоқда. Бу эса мазкур газетанинг турли хилдаги мавзуларни ёритувчи кўп саҳифали газета эканлигидан далолатдир. Шунинг учун ҳам мазкур газета биринчилардан бўлиб кенг оммани ўзига жалб эта олди. Чунки, уларда ёшлар ва катталар мавзуси, уларнинг дунёқараши, ўй-фикрлари, халқаро миқёсдаги воқеалар, жамият ичидаги турли зиддиятлар, оилавий-маиший ҳаётдаги муаммолар, спорт хабарлари, турли шов-шувли материаллар, жиддий мавзудаги муаммоли мақолалар кенг ёритилади. Шу сабабли айтиш мумкинки, у омма орасига кириб бориш ва таъсир этиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Газетада чоп этилган мавзуларни қай бири қизиқарли эканлиги бўйича сўровнома ўтказилганда (2011 йил 27 октябрь ҳолатига кўра) электрон нашрда қуйидагилар аниқланди:
1. Информацион материаллар (27%, 1221 та овоз) ;
2. Ҳикоялар, қиссалар (25%, 1149 та овоз) ;
3. Ғаройиботлар, ажойиботлар (24%, 1103 та овоз) ;
4. Спортга оид мақолалар (13%, 610 та овоз) ;
5. Шоу бизнес олами (13%, 567 та овоз) ;
6. Жиддий мавзудаги мақолалар (13%, 571 та овоз) 1.
Электрон газетада маънавий-маърифий йўналишларга бағишланган турли рукнлар остида ҳам мақолалар чоп этиб келинмоқда. Мисол тариқасида “Даракчи” газетасининг 2011 йил 28 октябрь 43-сонида ”Бахтиёрликнинг 6 сири” ва 29 октябрь кунги “Ўсмир қизингиз билан қандай гаплашаяпсиз?” мавзусидаги мақолалар фикримиз далилидир.
Электрон ОАВда жойлаштирилган нодавлат матбуот нашрлардан “Тасвир” нашриёт уйи 1997 йилда фаолиятини бошлади. Нашриёт уйи бугуни кунда Ўзбекистон реклама ва ОАВ бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллагани ҳолда, ўзининг машҳур нашрлари, яъни “АиФ”, “Тасвир”, “Тасвир+”, “ТВ тасвир”, ”Оптовик” газеталари кенг аудиторияси билан омманинг эътиборини эгаллаган. Ҳозирда Россиянинг “АиФ” нашри таҳририяти “АиФ” ҳудудий сонини чиқариш ҳуқуқини берган ҳолда “Тасвир” нашриёт уйининг биринчи ҳамкорларидан бири сифатида фаолият юритмоқда. Ўзнинг кенг аудиториясига эга бўлган “Тасвир” газетаси ҳам ахборот тарқатишда ўз услубига эга. Газета бутун республика миқёсида 25 000 нусхада тарқатилади. Унинг ҳар сонида фан ва маданият янгиликлари, машҳур инсонлар ҳаётидан олинган қизиқарли маълумотлар, детектив жанрда ва тарихга оид мақола, юмор, кроссворд ва танловлар, реклама ва эълонлар, воқеалар, янгиликлар, шоу-бизнес хабарлари, маиший муаммолар шунингдек, тўлиқ ҳафталик ТВ дастурларининг мазкур ҳафталик нашр саҳифалари ёритиб борилади. Шунингдек, Интернет материалларидан меъёрида фойдаланилади.
Мустақил ва нодавлат газеталарни оммабоплигини аниқлаш учун ўтказилган сўровномалардан маълум бўлдики, қуйидаги нодавлат матбуот нашрлари аҳоли томонидан харидоргир эканлиги маълум бўлди:

65 %

24 %

38 %

22 %

43 %

15 %

Даракчи

Суғдиёна

Хордиқ



Бекажон



Тасвир

Эрудит

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ўтказилган сўровнома натижасига кўра, мустақил газеталарни асосан 12-55 ёшгача бўлган хотин-қизлар кўпроқ мутоала қилиши маълум бўлди.
Айрим таҳлиллар шуни кўрсатдики, газеталарнинг босма вариантида берилган мақолалар электрон нашрда берилмаган. Яна шуни таъкидлаш лозимки, газетанинг электрон нашрига кундалик янги ахборотлар киритиб борилади.
Лекин бугунги кунда газетанинг электрон нашрига аксарият ёшлар эътибор қаратмоқда. Чунки ёшларнинг мунтазам янги ахборот технологияларидан фойдаланиши бунга имконият яратмоқда.
Даврий нашрларнинг ижобий томонларини эътироф этиш билан бир қаторда, уларда ёритилаётган мақолаларда айрим камчиликлар ҳам учрайди, яъни услубий ва имло хатоликлар ҳамда ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеаларни бўрттириб кўрсатиш ҳолатларини кузатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги фикр-мулоҳазалар нодавлат матбуот нашрларининг сони кун сайин кўпайиб бораётганлигидан, бу эса, ўз навбатида газетхонларнинг кўпайишига ҳам таъсир кўрсатаётганлигидан далолатдир.
Шу билан биргаликда мамлакатни модернизациялаш жараёнида демократик тамойилларни мазмунан бойитиш, ғоявий жиҳатдан чуқурлаштириш зарурлиги ОАВ зиммасига янада улкан масъулият юклайди. Матбуот чин маънода мамлакат ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётининг фаол иштирокчиси, янгиликлар жарчиси, эзгу ишлар даъваткори, жамоатчилик фикрининг холис кўзгусига айланиши тақозо этилади.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling