Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Download 2.74 Mb.
bet40/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

МАСОФАДАН ЎҚИТИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ
Дилрабо Сайдуллаева,
Халқаро журналистика факультети
3 курс талабаси

Мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук шахс сифатида тарбиялашда замонавий ахборот технологияларга яқиндан ёндашиш мақсадида жуда кўп ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Турли таълим шакллари қатори айниқса масофадан ўқитиш кенг қўлланилаётганлиги ҳам қувончли ҳол. Ушбу услубнинг қатор афзалликлари борлиги кўпчиликка аён. Барча олий ўқув юртларида масофадан ўқитиш техника ва технологиясини амалга ошириш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда.


Ахборот технологияларининг ривожланиши масофадан ўқитишни ташкил этишга янгича ёндошувни тақозо этади. Масофадан ўқитишни ташкил этишнинг ҳозирги замон моделлари асосида коммуникация ва тармоқ технологилари ётади. Масофадан ўқитишда ўқитувчи билан тингловчининг орасида тўғридан-тўғри мулоқотнинг йўқлиги ҳам баъзи муаммоларни келтириб чиқаради.
Ҳозир замон талабига тўлиқ жавоб берадиган мутахассисни тайёрлаш бу – давр талабидир. Шу нуқтаи назардан ёш авлодни масофадан ўқитиш тизимига тайёрлаш босқичларини анъанавий таълимдагидек кундузги ва сиртқи эмас, балки уларнинг ижобий хусусиятларини мужассам этган ҳолда талабаларнинг интилишлари ва қизиқишлари асосида ташкил этиш мумкин. Шу жиҳатларига кўра масофадан ўқитиш ҳозирги кундаги истиқболли таълим турларидан бири ҳисобланмоқда.
Масофадан ўқитиш асосида таълим бериш учун ўқиш истагида бўлган аҳолининг муайян қисмини таълим муассасаси жойлашган ерга йиғиш шарт эмас. Иккинчидан, тингловчи ёки ўқувчи томонидан ортиқча сарф-ҳаражат қилиш зарурати бўлмайди. Учинчидан, бу таълим турига жалб қилинувчиларнинг ёш чекланишларини истисно қилиш мумкин. Масофадан ўқитишга жалб қилинувчи қуйидаги ижтимоий гуруҳларга мансуб бўлган шахслар ташкил қилиш мумкин:1
• иккинчи олий ёки қўшимча маълумот олиш, малака ошириш ва қайта тайёрганлик ўташ истагида бўлган;
• минтақавий ҳокимият ва бошқарув раҳбарлари;
• анъанавий таълим тизимининг имкониятилари чекланганлиги сабабли маълумот ололмаган ёшлар;
• ўз маълумот мақомини замонавий талабалар даражасига кўтариш истагида бўлган фирма ва корхона ходимлари;
• иккинчи параллел маълумот олишни истовчи тингловчилар;
• марказдан узоқдаги митақалар аҳолиси;
• эркин кўчиб юриши чекланган шахслар;
• жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар;
• ҳарбий хизматда бўлган шахслар ва бошқалар.
Ўзбекистон шароитида масофадан ўқитишни ташкил қилиш катта самара беради.
Масофандан ўқитишни ташкил қилишдаги энг муҳим масалалардан бири профессор-ўқитувчиларни танлашдир. Мазкур таълим турини амалга ошириш учун ўқитувчилар энг тажрибали ва ташкилотчи профессор- ўқитувчилар орасидан танлаб олиниши лозим.
Масофадан ўқитиш бошқа таълим турларидан фарқли бўлиб, унинг самарадорлигини ошириш кўп жиҲатдан ўқитувчининг билимдонлиги, ташкилотчилик ва бошқарувчанлик хусусиятларига боғлиқ, масофадан ўқитишга жалб қилинувчи ўқитувчи бир пайтнинг ўзида моҳир педагог, доно маслаҳатчи ва тажрибали бошқарувчи бўлмоғи керак. Масофадан ўқитишни ташкил қилишнинг дастлабки даврда республика аҳолисининг демографик хусусиятларидан келиб чиқиб, тегишли вилоят ёки минтақа марказларида масофадан ўқитиш пунктларини яратиш лозим. Мазкур тузилма жойларида масофадан ўқитишни ташкил қилиш бўйича масъул этиб белгиланиши лозим. “Талим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” мақсад ва вазифалари босқичма- босқич рўёбга чиқарилишида замонавий ахборот технологиялари ва тизимларининг роли муҳим аҳамият касб этади. Замонавий ахборот технологияларига: мультимедия, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш, бир алифбодан иккинчи бир алифбога ўтказиш, компьютерли тест назорати, сканер технологияси, интернет, электрон почта, Wеб – технология, электрон виртуал кутубхона, масофадан туриб таълим бериш, тақдим этиш технологияси, сунъий тафаккур тизимлари ва бошқалар киради.
Бугунги кунга келиб ўқитиш тизимларининг ҳар бир жабҳасида илғор технологиялардан фойдаланиш зарурати алоҳида долзарблик касб этаётганини сезиш қийин эмас. Кундалик ҳаётимиз ва истиқболимиз равнақи учун муҳим эҳтиёж саналмиш том маънодаги таълим тизимига замонавий ахборот технологияларининг жалб этилиши тобора олдинги ўринга чиқиб бормоқда. Буни кўплаб махсус таълим муассасаларида, академик летцейлар, касб-ҳунар коллежлари ва етакчи олий ўқув юртлари мисолида кўриш мумкин.
Масофадан ўқитиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур таълимнинг оммавийлашишида Интернет “он-лине”нинг роли, телекоммуникатцияларнинг ўрни, барча инсонларнинг Интернетга баробар очиқ ташриф эта олиши учун йўлак WWW (Web) технологиясини яратган олим Тим Бернерс Лининг хизмати беқиёсдир. Ҳозирги кунда масофавий таълим АҚШда мукаммал шаклланган бўлиб, унинг вужудга келиши 1970 йиллар охирига бориб тақалади.
Дунёда интерактив таълим олишнинг кўплаб базалари вужудга келяпти, жумладан, Британия Очиқ унверситетига қарашли масофавий таълим Умумжаҳон марказининг маълумотлар базасини мисол қилиб келтириш мумкин. Дистант услубида Халқаро Кенгаши фаолият кўрсатяпти, “D – Learning ”- масофавий таълим олаётган тингловчиларнинг сони ортиб боряпти. Масофадан туриб ўқитиш услубининг тафсилоти, унинг таълимдаги ижодийлик, мустақил ўрганиш имконияти, илм олиш учун вақтни тақсимлашдаги эркинлик каби кўплаб афзалликлар мамлакатимиздаги йирик олимларнинг педагогик изланишларида акс эттирилган, рисолаларида кенг ёритилганини эътироф этиш жоиз.
Мамлакатимизда масофадан ўқитиш орқали ҳам одамларнинг билим савяси ошиб бормоқда ҳамда мўмайгина дарамод ҳам олинмода. Бу борада, электрон бизнеснинг роли каттадир. Ҳар бир киши ўзига керакли бўлган маълумлотни интернет орқали топиб олиши мумкин. Агар бу маълумот моддий тарзда бўлса, уни ўз манзилига почта хизмати орқали қабул қилишингиз мумкин.
Келгусида барча олий ўқув юртларида масофавий таълимдан фойдаланиш оммалашиши муқаррар. Тараққиёт шиддати ҳаммага маълум. Ахборот технологиялари жамиятда ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг энг муҳим усулларидан бири бўлиб, ҳозирги кунда у бир нечта босқичларни босиб ўтиб улгурди. Бу босқичларнинг алмашинуви илмий-техникавий тараққиётнинг ривожланиши, маълумотларни қайта ишланишининг янги техник воситалари пайдо бўлиши билан белгиланади. Яратилаётган маҳсулотни ҳар хил анимациялар билан бойитиш, ўқувчи учун қулайликлар яратиш ва қизиқарли қилиш FLASH дастурида кўзда тутилган ва айнан асосий мақсадга мувофиқдир.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling