Асосий таҳлил ва натижалар.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширила
ётган ислоҳотлар ва жамият ижтимоийиқтисодий
ҳаётида содир бўлаётган туб ўзгаришлар хизмат
лар соҳасининг жадал ривожланишига туртки
бермоқда. Шу билан бирга мавжуд ҳолат мам
лакатда хизматлар соҳасининг ривожланиши
даражаси миқдор ва сифати жиҳатлардан хори
жий мамлакатлардан сезиларли даражада ортда
қолаётганлигини кўрсатади, ҳамда хизматлар
соҳасини сифат ва хавфсизлик жиҳатидан халқаро
стандартлар асосида ривожлантириш зарурлигини
кўрсатмоқда.
Бугунги кунга келиб, хизмат кўрсатиш фаолияти
иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқаришга қараганда
самарали бўлиб бормоқда, чунки хизмат кўрсатиш
корхоналарида молиявий маблағларни айланиши
тезроқ, ҳам асосий дастлабки фаолиятни бошлаш
учун кам сармоялар талаб этилади.
Хизматлар соҳаси ҳудудларнинг ижтимоий
иқтисодий фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Ҳудуд
аҳолиси хизматларнинг аксариятини ўзларининг
доимий яшаш ҳудудида харид ва истеъмол қилади.
Шунинг учун ҳам маҳаллий бошқарув органла
рининг ушбу йўналишдаги фаол сиёсати муҳим
аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда ҳудудларда хиз
матлар соҳасини самарали ривожлантириш имко
нини берадиган бошқарув тизимини шаклланти
риш долзарб масалалардан биридир.
Бугунги кунда аҳолининг хизмат турларига
ҳамда уларнинг сифатига бўлган эҳтиёжлари
кунданкунга ортиб бормоқда. Шу билан бир
вақтда ҳудуд аҳолисининг кўрсатилаётган хиз
матлар ва хизмат турлари сифатига бўлган талаби
ҳам ортиб, бу борада маҳаллий бошқарув орган
ларининг ўрни ва амалдаги фаолияти уларни
қониқтирмасдан келмоқда.
Иқтисодий ривожланишнинг бугунги босқичида
ҳудудий бошқарув органлари фаолияти ҳудудда
фаолият юритаётган ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш корхоналарининг самарали фаолияти
юритишлари билан сезиларли боғлиқликка эга
35
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |