Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос


Download 292.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana07.05.2023
Hajmi292.8 Kb.
#1440260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari

Хулосалар
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазаларга 
таянсак, маиший хизматлар ижтимоий ишлаб 
чиқариш муносабатларининг энг мураккаб 
тармоқларидан бири сифатида олиб қаралишини 
1
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
яна бир бор асослайди. Шундай қилиб аҳолига 
маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси:
– номоддий ишлаб чиқаришнинг турли 
шакллари сифатида, шунингдек индивидуал 
йўналтирилган моддий ишлаб чиқариш ҳамда 
истеъмол хусусиятларини тиклаш шаклларида 
намоён бўлади;
– ижтимоий йўналтирилганлиги, иқтисодий 
нафлилиги ва миллий бойлик шаклида эканлиги 
билан ижтимоий соҳанинг муҳим элементлари­
дан бири сифатида олиб қаралади;
– ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасининг 
муҳим тармоғи сифатида хизматлар кўрсатиш, 
шунингдек аҳолига хизмат кўрсатишнинг мустақил 
тармоғи сифатида олиб қаралиши мумкин.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси қуйидагиларга 
йўналтирилган:
● аҳолининг турли маиший хизматларга 
бўлган эҳтиёжини максимал қондириш;
● уй хўжаликларининг меҳнат сарфларининг 
камайишини таъминлаш;
● турмуш шароити ва ҳаёт фаолиятини яхши­
лаш имконини беради;
● предмет ва буюмларнинг истеъмол 
қийматини янада ошириш ҳамда уларни тиклашга 
имкон беради;
● ишчи кучини такрор кенгайтирилган ишлаб 
чиқаришда иштирок этади.
Маиший хизмат объектлари фаолиятлари­
нинг самарадорлигини ошириш ҳудудда қуйидаги 
иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишини таъмин­
лаши мумкин:
– иш билан бандлик ва турли ёшдаги 
меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш ҳақи;
– маҳаллий бюджетга солиқлар тушуми;
– аҳолига маиший хизмат ва бошқа 
кўринишдаги қийматликларни ўз ичига олувчи 
ҳудудий ЯИМ.
Ҳудудий маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 
концептуал жиҳатдан долзарб бўлган назарий ва 
амалий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлиши 
зарур:

Download 292.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling