Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 292.8 Kb. Pdf ko'rish
|
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
Кириш. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлардан бири мил лий иқтисодиётнинг таркибий қисми ҳисобланган хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожланти риш, аҳолининг маиший хизматларга бўлган тала бини максимал қондириш асосида уларнинг ҳаёт сифатини янада яхшилашдан иборатдир. Шунинг учун республикамизда маиший хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда ушбу хизматлар ривожланиши ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўплаб тур ларига ички талабни оширади ҳамда истеъмол бозорида мутаносибликни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги вақтда республикада маиший хиз мат кўрсатиш корхоналарини барқарор ривож ланиши, уларнинг хўжалик фаолияти самарадор лигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланган замонавий маиший хизмат турларини кенгай тиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. «Жорий йилда жами 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Келгуси йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион дол лар ажратилиши белгиланди» [13]. Бунда маи ший хизмат кўрсатиш жараёнларини самарали ташкил этиш усулларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифати ва рақобатбардошлигини оши риш, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ижти моий меъёрларни аниқлаш каби йўналишларда илмийтадқиқотларни чуқурлаштириш зарур ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳасида маиший хизмат ўзига хос ўринга эга. Бу соҳа асосан хусусий мулкка асос ланган тадбиркорлик йўли билан ривожланади ган соҳадир. Унинг аҳамияти, энг аввало, янги иш ўринларини яратиш эвазига аҳоли фаровон лигини ошириш, хизмат турларини кўпайтириш орқали хизматлар бозорини тўлдириш, аҳолининг замонавий маиший хизматларга талабини қондириш билан изоҳланади. Бундай муҳим чора тадбирларни амалга ошириш учун маиший хиз мат кўрсатиш корхоналарида меҳнатни ташкил қилиш усул ва услубларини такомиллаштириш ҳамда самарадорликка эришиш зарур. Маиший хизмат кўрсатиш фаолияти мураккаб ва кўп қиррали жараён ҳисобланади. Ушбу жараён корхона ходимларини ва ресурсларини самарали бошқариш, хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш, кўрсатилаётган хизматларнинг истеъмол чилар талабларига мос келиши орқали таъмин ланади. Бу эса маиший хизмат кўрсатиш корхо наларида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштиришни талаб этади. Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар негизида вужудга келаёт ган янги иқтисодий муносабатлар маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун қулай имкониятларни яратиш, инновацион иқтисодиётга мос маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва таш килотлари фаолиятини ривожлантириш, улари нинг миллий ва халқаро бозорлардаги мавқеи ва рақобатбардошлигини ҳамда хизматлар сифа тини ошириш соҳада иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил ҳисобланади. Download 292.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling