Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос


Тадқиқотда қўлланилган усуллар


Download 292.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana07.05.2023
Hajmi292.8 Kb.
#1440260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari

Тадқиқотда қўлланилган усуллар.
Тадқиқот жараёнида маиший хизматлар 
соҳасининг ривожланиш хусусиятлари ва шарт­
шароитларини ўрганишга диалектик ва тизимли 
ёндашув, қиёсий таҳлил, статистик ва динамик 
ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдала­
нилди.
Мақоланинг мақсади. Республикамиз маи­
ший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига 
хос хусусиятлари ва шарт­шароитлари, маиший 
хизматлар бозорининг хизматлар бозорида тут­
ган ўрни, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни тар­
тибга солиш усуллари ва воситалари, маиший хиз­
мат кўрсатиш соҳасида ижтимоий меъёрларни 
аниқлаш, иқтисодиётининг глобаллашув жараён­
ларида маиший хизматлари рақобатбардошлигини 
ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан 
иборат.
Илмий муаммонинг қўйилиши.
Хаксевер К., Рендер Б., Рассел Р., Мердик Р. 
[7] асарида сервис иқтисодиёти ривожланиши, 
иқтисодий ўсиш, хизмат кўрсатиш соҳасининг 
барқарор ривожланиши, хизматлар сифати ва 
рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш 
омилларидан хизмат кўрсатиш жараёнида сама­
рали фойдаланиш, ижтимоий ва иқтисодий сама­
радорликни ошириш, хизмат кўрсатишнинг замо­
навий тармоқларини ривожлантириш, соҳада 
меҳнат унумдорлигини ошириш, хизмат кўрсатиш 
соҳасини инновацион ривожланиши ёритиб 
берилган.
Рубцова Н.В. [10] асарида сервис иқтисодиётида 
ресурслардан самарали фойдаланиш, сервис 
фаолияти самарадорлигини ошириш, хизмат 
34
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва аҳолига 
кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхши­
лаш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
кўрсатиладиган хизматлар рақобатбардошлигини 
таъминлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини тако­
миллаштириш масалалари илмий­назарий ҳамда 
услубий жиҳатдан тадқиқ қилинган.
Пардаев М.Қ. [9] таҳрири остида ёзилган ўқув 
қўлланмада хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм 
соҳаларини ривожлантириш муаммолари, хизмат 
кўрсатиш соҳасида меҳнат ресурсларидан сама­
рали фойдаланиш йўллари, меҳнат унумдорли­
гини ошириш омиллари ва йўналишлари тадқиқ 
этилган. Шунингдек, мавзуга доир жиҳати бўйича 
сервис ва туризм соҳаларини ривожлантиришнинг 
ижтимоий, иқтисодий ва институционал асослари 
илмий жиҳатдан тадқиқ этилган.
Максютов B.C. [8] ўз асарида маиший хиз­
мат кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ресурслар­
дан самарали фойдаланиш, соҳада ижтимоий­
иқтисодий самарадорликни ошириш, истеъ­
молчиларнинг талабларига мувофиқ уларга 
кўрсатилаётган маиший хизматлар сифатини 
ошириш, меҳнат самарадорлигига эришиш 
йўналишларини тадқиқ этган.
Ерофеева А.П. [4] ўз асарида корхоналарда хиз­
мат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш, 
хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларининг рақобат 
устунлигини таъминлаш, соҳада корхоналарида 
хизматлар сифатини уларнинг истеъмол хусуси­
яти билан боғлиқлиги, хизматларнинг сифатини 
баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари, хизматлар 
кўрсатиш жараёнларини интенсив омиллар асо­
сида такомиллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш 
корхоналарида персонални бошқариш тизимини 
модернизациялаш жараёнлари тадқиқ этилган.
Зворыкина Т.И., Платонова Н.А. [5] тадқиқот 
ишида иқтисодиётни модернизациялаш жараё­
нида маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг хиз­
мат кўрсатиш тизимидаги ўрни ва иқтисодиётнинг 
ривожланишдаги роли, маиший хизмат кўрсатиш 
соҳасида меҳнатнинг характери ва унинг сама­
радорлигини баҳолашнинг назарий масалалари, 
соҳада меҳнатни ташкил қилишга илмий ёндашув, 
хизмат баҳосини ва қўл меҳнатини камайтириш 
масалалари, маиший хизмат кўрсатиш корхона­
ларида меҳнатни ташкил қилишни такомиллаш­
тиришнинг асосий концептуал йўналишлари ёри­
тиб берилган.
Келтирилган тадқиқотларга суянган холда, 
мазкур амалга оширилган изланишларда маи­
ший хизмат тушунчасининг моҳияти ва маз­
муни, унинг ўзига хос жиҳатлари, маиший хиз­
матлар бозорининг хизматлар бозорида тутган 
ўрни, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни тар­
тибга солиш усуллари ва воситалари, маиший 
хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий меъёрларни 
аниқлаш босқичлари, соҳа корхоналарида сама­
радорликни ошириш ва ташкилий бошқарув тизи­
мини ривожлантириш манбалари ва омиллари, 
соҳани самарали ривожлантиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари алоҳида илмий аҳамиятга эга.

Download 292.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling