Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Ж.Милль, Д Мак-Куллох ва бошљаларнинг


Download 488 Kb.
bet27/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

5.4. Ж.Милль, Д Мак-Куллох ва бошљаларнинг
асарлари.
Англияда классик мактабни бошља тарзда изоќловчилар орасида Жеймс Милль (1773-1836) муќим ўринни эгаллайди. Бу олимни Жон Сюарт Милль билан адаштириб юбормаслик керак, унинг иљтисодий ђоялари ќам љуйида кўрилади.
Ж.Милль љиймат, иш ќаљи ва фойдани ўзига хос йўл билан талљин этди. У пролетариатнинг иш ќаљини ошириш йўлидаги иљтисодий кураши ўринсизлигини иљтисодий жиќатдан асосламољчи бўлади.
Ж.Милль капиталистнинг фойдаси билан ёлланма ишчининг маоши ўртасидаги љарама - љаршиликни рад этиб, ер рентасининг танљид љилган эди. Жон Рамсей Мак - Куллох (1789-1867) ќам классик мактабга љарши чиљди. У "Сиёсий иљтисоднинг бошланиши" (1825) китобида љийматнинг меќнат назариясини расман тан олса ќам, аммо ишчигина эмас, шамол ќам, буђ ќам, кокс ќам, машина ќам меќнат љилади, деган ђояни илгари сурди. Бунга асосланиб у фойда љийматнинг жамђарилган меќнат ёки капитал "иши" туфайли яратилган љисмидир, деб тушунтиради. Меркантилистлар каби у ќам фойда айирбошлаш жараёнида вужудга келади, деб даъво љилади. Ж.Мак-Куллоќ Мальтуснинг "Аќоли нуфуси" љонунини тўла љувватлади. Буржуазия капитал мадќиябозлигининг янги шакл ва услубларига ниќоятда муќтож эди. Уларни излашда Англияда Н.Сениор, Францияда Ф.Бастиа, АЉШ да Г.Кэри, Германияда тарихий мактаб намояндалари катта ќисса љўшдилар. Булар ичида Н.Сениор алоќида ўрин эгаллайди.


5.5. Ф.Бастиа, Г.Кэриларнинг сохта концепциялари.
ХIХ асарнинг 40 - 50 йилларида француз ва халљаро буржуазия орасида Ф.Бастианинг (1801-1850) номи ва унинг иљтисодий љарашлари кенг оммалашди. У бой француз ишбилармони оиласида туђилди. Бастиа 40-йиллари бир љанча памфлетлар чиљариб, уларда эркин савдо фойдасига протекционизмни инкор этувчи, вино ишлаб чиљарувчилар манфаатини ќимоя љилувчи, социалистик ђояларга љарши бўлган љарашларни фаол тарђиб этди. Бу памфлетлар ђояси мазмун жиќатдан оригинал бўлмаса-да, ёрљин ёзилиш шакли билан ажралиб туради.
Ф.Бастианинг энг асосий ђояси жамиятдаги ижтимоий антогонизмнинг мавжудлигини инкор этишдир. Унингча, ўша даврдаги жамият дунёдаги "энг гўзал, мукаммал, мустаќкам бутунжаќон ассоциацияларидандир. Барча љонуний манфаатлар уйђунлашгандир". Ф.Бастиа 1850 йилда "Иљтисодий гармониялар" китобини чоп этди. Унда у гармония (уйђунлик) нинг асосини алмашув ва соф, ќеч нарса билан чекланмаган раљобатда кўради. Ф.Бастиа ўз ђоясини исботлашда Сэйнинг фикридан фойдаланган бўлиб, хизматлар назарияси бунга мос келади, яъни алмашув, харид - савдо ўзаро тенг "хизматлар" ни алмашиш демакдир.
Айни ваљтда иш ташлашларнинг бўлиб туриши ва сиёсий курашнинг кескинлашуви вульгар сиёсий иљтисоди учун замин яратди. Бундан ташљари классик сиёсий иљтисод АЉШда кулчиликнинг саљланиб љолишини танљид љилар эди. Шу сабабли АЉШда юзага кела бошлаган иљтисодий фикр классик мактабга љарши чиљди. Бу ђоялар Генри Чарльз Кэри (1793-1879) тадљиљотларида ўз аксини топди.
1837-40 йилларда унинг "Сиёсий иљтисод принциплари" ва 1857-59 йилларда "Ижтимоий фанларнинг асослари" номли асарлари чоп этилди. Бу асарнинг љисљача варианти 1865 йилда "Ижтимоий фанлар учун љўлланма" номи билан чоп этилди. Юљорида эсланган Ф.Бастиа шу америкалик олимдан илќомланди.
Г.Ч. Кэри инглиз сиёсий иљтисодига кескин љарши чиљиб АЉШ капитализмини мадќ этди. Унинг асосий асари "Манфаатлар уйђунлиги" (1872) китобидир. Г. Кэрининг љарашлари Англияга љарши руќда эди. У Рикардонинг таълимоти ва Мальтус аљидаларини рад љилди.
Г.Кэри ќамма иљтисодий категорияларни таърифлаб беришга интилди. У љийматни инсоннинг табиатга ќукмронлиги ўлчови деб, предметга эга бўлиш учун бартараф љилиш зарур бўлган љарши ќаракат деб таъриф берди.
Г.Кэрининг ўзи эса рентани ер эгаларининг меќнати учун мукофот деб ќисоблаб, уни фоиз билан айнан бир нарса деб тушунди. Г.Кэри капиталистик жамиятда аќолининг нисбий кўпайиши ва эксплуатация кучайиши фактларини мутлољо инкор љилиб, ишчилар синфи фаровонлигининг ошиб бориши техника тараљљиёти билан бођлиљ.
Г.Кэрининг "Манфаатлар уйђунлиги назарияси" асосида унинг "таљсимот љонуни" ётади, унга кўра меќнат унумдорлигининг ўсиши билан ишчилар ќиссаси абсолют ва нисбий жиќатдан усса, капиталистларники эса аксинча пасаяди. Шундай йўл билан меќнат ва капитал ўртасидаги антагонизм йўљ љилинади.
Иљтисодий тадљиљотларда математик услубларни онгли равишда ва муттасил љўллаган дастлабки олим франциялик Антуан Огюстен Курнодир (1801-1877). Курнога келгусида шон шараф келтирган "Бойлик назарияси математик принципларининг тадљиљоти" асари 1838 йилда босилиб чиљди. Унинг ќаёти даврида бу асар олимлар ўртасида деярлик љизиљиш уйђотмади ва уни иши юришмаган "иљтидорли фан фидойиси" сифатида эслаб љолдилар. Аммо бу унчалик тўђри бўлмаган фикрдир, чунки у олий мактаб профессори, ўљув юртларининг администратори лавозимида тинч-осойишта ва таъминланган ќаётни бошидан кечирди. Лекин у яхши ва тўљ ќаёт билан бирга, ўзининг асарлари ва ђояларига бўлган совуљ муносабатни ќам доим сезиб турди.
А.О.Курно 1801 йилда Шарљий Франциянинг кичик Гре шаќрида анчагина бой майда буржуа оиласида туђилди, яхши маълумот олди, 1823-33 йилларда маршал Сен-Сир оиласида унинг фарзандига тарбиячи ва маршал котиби бўлиб хизмат љилди. Шу йиллари у турли ўљув юртларида ўз малакасини оширди, бир љанча маљолалар ёзди. У 1829 йилда Париж университети томонидан математик ишлари учун докторлик даражасини олди, кўпгина олимлар, жумладан, таниљли Пуассон билан яљиндан танишди, унинг ёрдамидан фойдаланди.
Курно ўз асарларида ижтимоий фанларга аниљ математика тилини тадбиљ этишга ќаракат љилди. У аслида бир йирик масалани ќар томонлама тўлиљ кўриб чиљди; бу турли бозор муносабатлари шароитида, яъни харидор ва сотувчилар кучи турлича жойлаштирилганда товар баќоси ва унга бўлган талабнинг ўзаро бођланиши тўђрисидаги масаладир.
Талаб ва баќо ўртасидаги нисбат масаласи билан шуђулланган олим фанга талабнинг эластиклиги тўђрисидаги муќим тушунчани биринчи бўлиб киритди. Бу Курнонинг "талаб љонуни" бўлиб, талаб "D" ќарфи билан, баќо эса "p" ќарфи билан белгиланганда унинг функцияси D=f (p) шаклида ёзилади.
Курно концепциясида меќнатнинг капитал томонидан эксплуатация љилиниши, инљирозлар ва капитализмнинг бошља иллатлари инкор этилади. У муомала соќасида вужудга келадиган баќоларнигина таќлил этади ва ишлаб чиљариш билан ќеч љандай бођланмайди.
Деярли Курно билан бир ваљтда (ќатто ундан сал олдин) немис олими Иоганн Генрих фон Тюнен (1783-1850) бошља иљтисодий моделни яратди ва Курно ђояларини эмпирик (амалий) материал билан тўлдирди. У ўзи Шимолий Германия юнкери (помешчиги) сифатида љишлољ хўжалиги билан бевосита шуђулланди ва ўзининг иљтисодий моделини таклиф љилди.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling