Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Download 488 Kb.
bet38/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

7.6. Лазона мактаби ва унинг асосий йўналишлари,
математик услублар.
1874 йилда Леон Вальраснинг "соф иљтисодий фан элементлари" номли асари босилиб чиљди. Бу асар иљтисодиёт фанига, иљтисодий билимлар оламига математикани шахдам љадамлар билан кириб келишига сабабчи бўлди ва Леон Вальрас (1834-1910) маржинализмнинг лозанна (Швейцария) деб аталувчи мактабига асос солди. Бу мактабга кейинчалик Парето, Италиядан Барон, Швециялик Кассель, Америкалик Леонтьев ва бошљалар љўшилдилар. Бу мактаб асосчилари ќар љандай иљтисодий таќлиларни математик изоќлашга интилиш, шу мактаб олимларининг характерли хусусияти ќисобланади. Вальраснинг фикрича ќар љандай иљтисодий назарияни фаљат математика асосида љисља, аниљ ва очиљ ќисоблаш ва исботлаш мумкин. Унинг ўзи яхши математик бўлган. Кейинчалик энг юљори фойдалилик (наф) деб аталган тушинчасни А.Вальрас "ноёблик" деб изоќлайди. Буни у миљдор истеъмолининг камаювчи функциясидир деб ифодалайди (яъни бирор ноз-неъматнинг истеъмол сони ошиши билан унинг ноёблик миљдорининг кўрсаткичи тобора пасаяди). Л.Вальрас шуни аниљладики, энг юљори фойдалилик-бу истеъмолчи томонидан (мазкур даромад доирасида) сарфланаётган маблађнинг сўнгги порциялари (улуши) унинг учун истеъмол љилинаётган барча ноз - неъматлардан бир хил љониљиш ќосил љилишдир. Шу билан бирга истеъмолчи А неъмат Б неъматдан љимматлирољ эканлигини ўзи белгилайди. Истеъмолчи ўзининг белгиланган даромадини зарурийрољ нарсага кўпрољ сарфлайди. Масалан, галстукга нисбатан пайпољља тезрољ, пайпољга нисбатан гўштга тезрољ сарфлайди. Мана шундай турли - туман эхтиёжлар бўлганлиги туфайли истеъмолчи ќар бир неъматдан шундай миљдорда харид љиладики, сўнгги жуфт пайпољ, охирги галстук ва сўнгги нимта гўштдан бир хил љониљиш ќосил бўлади. Фаљат шундагина барча сотиб олинган нарсалар анча максимал умумий љониљиш пайдо љилади. Л.Вальрас ќамма истеъмолчилар ўз эќтиёжларини љониљтиришда максимумга эга бўлсалар, иљтисодий мувозанат юзага келади деб ќисоблайди. У бундай умумий бозорда мувозанат нима эканлиги тўђрисидаги масалани ќал этишга муќим љадам љўйди. Бу ерда гап шундаки, ќар бир истеъмолчи ва ќар бир ишлаб чиљарувчи (ќар бир харидор ёки сотувчи) ўз шерикларидан ва иљтисодиётда рўй бераётган барча жараёнлардан ажратилган ќолда ќаракат љила олмайди. Бошљача љилиб айтганда, иљтисодиётда ќамма нарсалар, барча жараёнлар ўзаро бођлиљ. Ќар бир баќолаш бошља баќоларга бођлиљ, аммо у ќам бошљаларга таъсир этади. Иљтисодиётда икки хил ўзаро бођлиљликни ажратадилар: ўзаро алмашув ва ўзаро бўлдириш. Ўзаро алмашув аниљ мисоллар истеъмол товарларида кўп учрайди: плашч ва зонт, пиво ва кока кола, љўй гўшти ва товуљ гўшти, љанд ва шакар. Бир-бирини тўлдирувчи ноз-неъматларни одатда одамлар бирликда истеъмол этишни истайдилар ёки шунга мажбур бўладилар. Кўйлак ва галстук, видеомагнитафон ва видеокассета, нина ва ип, автомобиль ва бензин.
Классик мактаб вакиллари уч ресурс, яъни мехнат, ер ва капитални фаљат ўзаро тўлдирувчилар деб ќисоблаганлар. Неоклассик (янги) мактаб эса уларни маълум даражада ўзаро алмашувчи деб љарай бошлаганлар. Иљтисодчилар ана шу икки йўл-типдаги бођлиљликни аниљлашнинг аниљ йўлларини ишлаб чиљљанлар. Истеъмолчининг даромади ўзгармас деб ќисобланганда товарлар у ёки бу типдаги бођлиљлик бошља товарнинг нархи ўзгарганда бу товарга бўлган талабнинг ўзгаришига мослиги билан аниљликдир. Агар бир товарнинг нархи пасайса ва иккинчи товарга талаб камайса, демак уларнинг ќар иккаласи ўзаро алмашувга љодир деб ќисобланади. Масалан, гўштнинг нархи пасайса макаронга талаб камаяди. Агар бир товарга бўлган нарх пасайиши иккинчи товарга бўлган талабни яратишга сабаб бўлса, демак бу товарлар ўзаро бир-бирини тўлдирувчилар ќисобланади. Амалда товарларнинг ўзаро алмашиши юљорида келтирилган мисоллардагидан анча кенгдир. Ќар доим истеъмолчи сотиб олиш фондини унинг даромади чекланганлигидан келиб чиљади, чунки у ўз даромадини имкони борича максимал умумий фойдалиликка эга бўлиш учун сарфлаши керак. Шулардан хулоса љилиб айтиш мумкинки, агар Х товар учун ќаљиљий ишончли функциясини олишни истасак, бу функцияга фаљат шу товарнинг баќосигина эмас, балки ќамма товарларнинг баќосини киритишимиз зарур, чунки биз Х товарнинг бошља исталган товар билан ўзаро бођланишининг љайси типда эканлигини олдиндан билмаймиз. Шу асосида Вальраснинг умумий бозор мувозанати назарияси вужудга келди.
Ќаљиљий иљтисодиёт ќаљида гап борганда ер баќоси рента, мехнат баќоси, иш ќаљи билан изоќланади. Охир-ољибатда Вальраснинг љонуни юзага келади. Унингча, бозор мувозанати шароитида умумий талаб умумий таклифга тенгдир, бошљача айтганда умумий даромадлар умумий харажатларга тенгдир.
Шундай љилиб Л.Вальраснинг таълимотига асосан ишлаб чиљариш чиљимлари (омиллар сарфи ва уларнинг бођланиши), даромадлар (омилларни таљсимлаш), товарларни бозорда баќолаш (чегаравий фойдалилик), талаб, таклиф, ишлаб чиљариш хажмлари.... барчаси бозорда биргаликда ва бир ваљтда аниљланади (ођир масала).
Вальраснинг ђояларини унинг издоши Вильфредо Парето (1848-1933) томонидан давом эттирилди. У 1896-97 йилларда икки томлик "Сиёсий иљтисод курси" китобларини чоп этди. Унинг биринчи китобида мувозанатнинг умумий назарияси љараб чиљилди. Вальрас ўз тенгламаларининг олимлар томонидан љачонлардир ечилишига ишонган эди. Бу ерда миллиондан ортиљ тенгламалар системасини тузиш ва ечиш зарур эди. Шунга љарамай бозор мувозанати тенгламалари фаљат ечимга эга бўлибгина љолмай, балки доимо ечилиб ќам келмољда. В.Парето кейинги асарларида ўзининг янги љарашларини ќам илгари сурди. Фойдалилик деб аталадиган тушинчани ўлчай олишига шубќа билдирди. Унинг ўрнига тарифли фойдалилик ђоясини илгари сурди. Парето ђояси Вальрас назарияси асосида ривожланади. Масалан, А ва Б индивидлар, Х ва Y истеъмол товарлари фонди бор деб фараз љилади. У аслида ќамманинг маљсади битта - у ќам бўлса ќар бир истеъмолчи мазкур баќолар ва даромадлар даражасида максимум фойдалиликка, ќар бир ишлаб чиљарувчи эса мазкур технологик коэффициентлар ва эркин раљобат шароитида максимум даромад олишга интилади. Юљорида айтилган маълум катталикка (хажмга) эга. Иккала шахс Х ва Y тўпламдан танлайдилар. А ва Б ўзаро раљобатчи эканлигини ќисобга олсак, уларнинг ќар бири максимум љониљиш олишни хоќлайди, бу эса даромадлар миљдорига бођлик. Агар Х ва
Y фонди чекланмаганида эди иккала индивид ќам ўз хоќишларини тўла љондирган бўлар эди. Бунда раљобат бўлмас эди ва масала ќам, муаммо ќам йўљолар эди. Аммо бу фондлар чекланган, индивидларнинг манфаати эса љарама - љаршидир. Масала ана шу иккисига ќам мос келадиган ечимни топишдадир. В.Парето ана шу масалани график - математик йўл билан ќал этди. У Парето оптимуми деб аталади. Бозорнинг бирор одам ўз аќволини бошља одамнинг аќволини ёмонлаштирмасдан яхшилай олмаслик ќолати Паретонинг оптимал ќолати деб аталади. Бу товар ва ресурсларнинг энг яхши таљсимотини характерлайди. Кейинчалик умумий бозор мувозанати бозорнинг Парето оптимал холати эканлиги исботлаб берилди. Бу дегани бозор иштирокчиларининг ќаммаси ўз фойдаси учун интилиб ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига эришадилар. Бунда умумий љониљиш функцияси ўз максимумига етади. Бошљача љилиб айтганда А.Смит томонидан илгари сурилган машќур "кўринмас љўл" тўђрисидаги ђоялар амалиётда исботлаб берилди. Маржинализм ђоялари иљтисодиёт фанида муќим ва жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди. Бу йўналишнинг Швеция мактаби ќам пайдо бўлди. Унинг асосий ђояси шуки, нормал алмашув шароитида иккала томон ќам ютуљља эга бўлади. У шунингдек фойдалиликнинг математик функциясини яратди ва чегаравий фойдалилик шу функциянинг биринчи ќосиласи эканлигини кўрсатиб берди.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:

  • энг юљори фойдалилик;

  • љиймат;

  • истеъмол љиймати;

  • субъективизм;

  • индивидуализм;

  • љадрият назарияси;

  • робинзон усули;

  • маржинализм;

  • экономикс;

  • энг юљори наф.

МАВЗУ БЎЙИЧА НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида вужудга келган иљтисодий таълимотларга хос хусусиятлар нимадан иборат?

  2. Бу даврда янгича илмий тахлилни майдонга ташлаган олимлар кимлар эди?

  3. Янги тарихий мактаб асосчиларидан кимларни биласиз?

  4. Австрия мактабининг асосчилари кимлар эди?

  5. Маржинализмнинг иљтисодиёт фанида тутган ўрни ќаљида айтиб беринг.

  6. Кембридж мактабининг услубиятига хос хусусиятларни айтиб беринг.

  7. А.Маршаллнинг асосий асари ва унда кўтарилган бош мавзу нималардан иборат?

  8. Америка мактаби вакили Ж.Б.Кларкнинг љарашларидаги асосий ђоя нимадан иборат?

  9. Лозанна мактаби ва унинг асосий номаёндалари кимлар?

  10. В.Зомбарт ва М.Вебернинг асосий иљтисодий асарлари љайсилар?



ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Каримов И.А. "Тарихий хотирасиз келажак йўљ" Т.,Шарљ, 1998.

  2. Исломов А, Эгамов Н. Иљтисодий таълимотлар тарихи. Т., 2001

  3. Макконелл К.Р, Брю С.Л. Экономикс. М., 1999.

  4. Иљтисодий таълимотлар тарихи. Т.,Фан, 1997

  5. А.Исломов, А.Эгамов. Иљтисодий таълимотлар тарихи. Т., 2001

  6. Ядгаров Я.С. История экономических учений. М., ИНФРА-М, 1999

  7. Титова Н.Е. История экономических учений. М., "Гуманитарный издательский центр ВЛАДОС", 1997.

  8. Юсупов Ю.К. Становление и развитие экономической науки. АО "Учкун" Т., 1999.

  9. Блауг М. Экономичнеская мысль в ретроспективе М.,1994.




Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling