Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН БОЗОР И­­ЉТИСОДИЁТИНИ


Download 488 Kb.
bet54/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

11-МАВЗУ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН БОЗОР И­­ЉТИСОДИЁТИНИ
ЯРАТИШНИНГ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА УНИНГ ШАКИЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


РЕЖА:
1.Туркистоннинг мустамлака давридаги иљтисодий аќволи. «Ќарбий коммунизм» сиёсатининг моќияти.
2.Янги иљтисодий сиёсат (ЯИС), унинг мазмуни ва аќамияти. Бухоро ва Хоразм Республикаларининг (1920-24 йилар) иљтисодий ривожланиш тажрибаси.
3.Нокапиталистик (капитализмни четлаб ўтиш) социализм љуриш "назарияси" ва унинг тарихий таљдири.
4.Иљтисодиётда маъмурий буйруљбозлик тизимининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ољибатлари.
5. Ўзбекистоннинг мустаљил ривожланиш йўлига ўтиши, Бозор муносабатларига ўтиш даврининг тарихий зарурати, Бошљариладиган ижтимоий бозор иљтисодиёти танлаб олиниши ва унинг хусусиятлари

Ушбу мавзуда љўйилган масалага жавоб бериш учун республикамизда 1865-1917 йилларда Россия империясининг мустамлакаси сифатида ва Шўролар хокимияти (1917-1990) йилларида амалга оширилган иљтисодий ўзгаришлар тўђрисида љисља тўхталишни лозим деб ќисоблаймиз, чунки бу даврда мавжуд бозор муносабатларини тугатиш ва маъмурий буйруљбозлик иљтисодиётини яратиш бўйича муќим сиёсий - ижтимоий ва иљтисодий ислоќотлар амалга оширилди. Уларнинг мохиятини тушинтириш орљали ќозирги даврда бўлаётган иљтисодий ислоќотларнинг мазмуни ва аќамиятини чуљуррољ идрок этиш имконияти туђилади деб ўйлаймиз.


11.1. Туркистоннинг мустамлака давридаги иљтисодий аќволи.
«Ќарбий комунизм» сиёсатининг моќияти.
Туркистон ўлкаси 1865-1917 йиллар давомида Россия империясининг мустамлакаси сифатида ривожланади. Бу даврда аввалгига нисбатан бир љанча ўзгаришлар рўй беради. Ўлкада Россиянинг саноат ќудудлари учун љишлољ хўжалиги маќсулотларини, биринчи навбатда пахта толасини етказиб берувчи хом ашё базасига айлантирилди, шу билан бир ваљтнинг ўзида Россия саноати маќсулотлари учун реализация љилинадиган ташљи бозорга айланди. Биринчи навбатда пахтачиликнинг ривожига алоќида эътибор берилди. Бу муаммони ечиш љуйидаги воситалар асосида амалга оширилди. Маълумотларга кўра, дастлаб пахта майдони барча экинзорларнинг 20-30 фоизидан ортиђи бўлмаган. Донли экинлар эса 50 фоиз атрофида эди. Бу тизимни бузиш учун пахтанинг нархи кескин оширилди (пахта дондан љиммат љилиб љўйилди) ва деќљонлар пахта майдонларини кенгайтирдилар (пахта бўлса дон ќам бўлади). Янги ерлар очиш ва сунъий суђориш борасида ќам анчагина иш олиб борилди, шу даврда Мирзачўлни ўзлаштириш ва у ерларни асосан пахтачиликка ихтисослаштириш ( 90 фоизгача пахта ) кучайди. Инљилобий роль ўйнаган яна бир ќодиса – бу янги америка-мексика пахта навининг келтирилиши бўлди. Бу нав махаллий «ђўза», «кўк кўсак»ка нисбатан серќосил, эртапишар бўлиб, унинг толаси саноат талабларига жавоб бера олар эди. Ишлаб чиљариш муносабатларида ќам анчагина ўзгаришлар рўй берди, љишлољ хўжалигида янги синфлар – љулољлар, помешчиклар пайдо бўлди. Ољибатда 1908 йилда пахта майдонлари 244,7 минг десятина (1 десятина-1,1 га) дан 1917 йил 425,8 минг дисятинага етди (1980 йилларда 2 млн. гектарга етказилди). І Жаќон уруши арафасида 597 минг десятина ерга пахта экилган. Бу барча суђориладиган майдонларнинг 1/5 љисмини ташкил этган. 1914-18 йилларда уруш туфайли озиљ-овљат экиш майдонлари анча ошган (бу ќолат ІІ Жаќон уруши йилларида ќам љайд этилган).
Россия тўљимачилик саноати 1900 йилда 16 млн. пуд (1пуд-16 кг) тола ишлатган бўлса, бу кўрсатгич 1913-14 йилларда 27,7 млн. пудга етди. ХІХ аср охири – ХХ аср бошларида Россия ва унинг чекка ўлкаларида капиталистик муносабатлар пайдо бўла бошлади, у мазмунан чуљурлашди, ќудудий жиќатдан кенгайиб борди, капиталистик муносабатлар ёки нисбатан ривожланган бозор тизими вужудга кела бошлади. Ишлаб чиљариш омиллари: капитал, ишчи кучи ва товарга айлана бошлади. Бу жараёнлар Туркистонда нисбатан секинлик билан рўй берди. Чунки бу ерда саноатнинг фаљат уй ќунармандчилиги шакли мавжуд бўлиб, ќатто мануфактура ќам йўљ эди. Бу даврда янги типдаги саноат корхоналари (мануфактурадан «сакраб» ўтилиб) завод - фабрикалар янги ишлаб чиљариш муносабатлари (ёлланма ишчилар) вужудга кела бошлади, ерга бўлган мулкчилик муносабатлари ќам турли шаклда намоён бўла бошлади. Туркистонда капиталистик муносабатларнинг шакилланиш масаласи анча мунозаралидир, аммо уларнинг чуљурлиги ва етуклиги тўђрисида ќали узил-кесил фикр айтиш љийин бўлса бу муносабатларнинг пайдо бўлганлигига шак-шубќа йўљ. Молия, банк - кредит тизимлари вужудга келди. І Жаќон урушига љадар бу ерда товар пул муносабатлари, масалан, товарлик даражаси анча юљори эди. Кустар саноати ишлаб чиљарган маќсулот љиммати 62,7 млн. рубль бўлиб, фабрика-завод саноати љимматининг 28,7 фоизини ташкил этган. Бундан ўлкадаги саноат маќсулотининг љиммати 218,5 млн. рубль эканлиги аён бўлди.
Савдо ва саноат капитали тобора ўсди, Россия марказдан хусусий капиталнинг кириб келиши ва маќаллий капитал билан љўшилиши туфайли пахта бошља љишлољ хўжалик махсулотларини сотиб олиш ва чиљариш учун савдо механизмига асос солди, шу йўл билан саноат тармољлари олиб келиб реализация љилинадиган бўлди.
Товар алмашуви кўп асрлик давр мобайнида шаклланган ва ривожланган, савдо тармољларга эга бўлган маќаллий хусусий капитал љўлида тўпланган эди. Ўрта Осиёдан Россияга махсулот чиљариш доимо ошиб борди, бу соќада ХІХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошида љурилган Каспий орти ва Оренбург - Тошкент темир йўл линиялари муќим аќамиятга эга бўлди. Бу йўллар Европа капиталининг кириб келиши учун ќам кенг имконият очди. Россияга асосан љишлољ хўжалик маќсулотлари хом ашёси чиљарилган бўлса, Россиядан истеъмол товарлари келиши ортиб борди, масалан 1914 йилда жами 50,8 млн. пуд маќсулот (љиммати 243,6 млн. рубль) келтирилган бўлса, унинг 235 млн. рубли саноат молларига тегишли эди. Љўшни мамлакатлардан ќам товар келтириш амалга оширилган (Россия ташљи бозорнинг бир љисмини шу ўлка орљали олиб борган). Товар олиб келишнинг умумий суммаси 271,3 млн. рублга тенг бўлди.
Завод ва фабрикаларнинг асосий љисми хусусий ва рус капиталистларига тегишли эди. Саноат корхоналарининг 75 фоизи пахта, мой, совун заводлари бўлган, љисман тођ-кон саноати хам мавжуд эди, яъни бу ерда хом ашё саноати йўналиши асосийдир.
Маќаллий капитал савдо-сотиљ ва љишлољ хўжалиги сохасида иш олиб борди (асосан судхўрлик). Туркистонда савдо-сотиљ ўзининг обороти жихатидан ќам, савдо-сотиљ соќасида машђул бўлган ахолининг сони жиќатидан ќам мамлакатнинг иљтисодий ќаётида ќамма ваљт муќим омилларидан бири бўлиб келган. Савдо оборотининг характерига асосан Туркистондаги савдо-сотиљ: 1. Ўлканинг айрим љисмлари ўртасидаги ички савдодан; 2. Туркистон билан марказий Россия ўртасидаги товар айирбошлашдан; 3. Љўшни хорижий давлатлар билан олиб борилган ташљи савдодан ташкил топган эди. Бу савдода асосан Россия саноатининг маќсулотлари Туркистон орљали љўшни давлатларга олиб бориб сотилган. У ердан ќам товарлар олиб келинган.
Туркистон билан Россиянинг марказий худудлари ўртасидаги савдо Туркистон савдосида биринчи ўринда турар эди. Унинг ривожи темир йўл љурилиши билан тез авж олди. 1900 йилда темир йўл орљали 5 млн. пудлик юк ташилган бўлса, бу юкнинг 60 фоизи пахта толаси (демак, 3 млн. пуд), сўнгра эса љуруљ мева, пилла, чигит мойи, љўй жуни, кунжара, тери ва шу каби хом ашёлардан иборат эди. Ўрта Осиёга эса буђдой, ун, чой, ёђоч ва тахта, ип ва жун газлама, љанд, темир, чўян ва металл буюмлари келтирилган, яъни бунда тайёр саноат товарлари устун бўлган.
Россиянинг Туркистон орљали Эрон, Афђонистон ва Ђарбий Хитой билан товар айирбошлаши кучайди. Ашхобод, Бухоро, Самарљанд, Љўљон, Љарши ва бошља жойларда божхоналар иш олиб борди.
Шу мамлакатларда Туркистонга ва кейин Россияга пахта, гуруч, ќўл ва љуруљ мева, намат ва гилам, тери, от-улов ва бошља нарсалар келтирилган. Бу давлатларга эса љанд, газлама, калава ип, нефть, ђалла, ун, гугурт, дераза ойнаси, чинни, металл буюмлар, жун газламалар ва шу каби моллар олиб борилган.
Ички бозорда дўкон савдосига нисбатан бозор савдоси кўпрољ ривожланган эди. Бунинг сабаби шуки, ижтимоий мехнат таљсимоти ќали ќам етарли даражада ривож топмаган эди. Туркистонда ягона ички бозор эндигина вужудга кела бошлаган, љишлољ хўжалик худудлари жуда кам ихтисослашган эди (натурал хўжалик кучли эди). Ички савдода хунарманд - косибларнинг роли анча кучли эди. Одатда, ќунарманд ўз маќсулотини ўзи ишлаб чиљарган ва уни ўзи бозорга олиб бориб сотган Россия фабрика-завод саноатининг раљобатига љарамай, ќунармандлар маќаллий бозор эќтиёжини љондиришда ќали катта роль ўйнар эдилар. Хўжалик ва рўзђор учун керакли буюмларнинг кўпи, масалан, кийим-кечаклар, дўппи, гилам ва намат, сопол ва металл идишлар, кетмон, пичољ, сандиљ, аравалар, заргарлик буюмлари бозорда сотилган. Одатда улгуржи савдогарлар молларни майда савдогарларга насия (кредит)га берарди, кредит шартлари эса ниќоятда ођир эди. Љисљача хулоса љилиб шуни айтиш мумкинки, 1861 йилги ислоќотлардан сўнг Россияда капитлистик, яъни бозор муносабатлари шаклланди ва ўзининг анча мукаммал даражасига кўтарилди.
Россия мустамлакаси бўлган Туркистонда бу муносабатлар эндигина шаклланиш даражасида эди ва марказдагидан етуклиги билан кескин фарљ љилар эди. Шунинг учун бу ердаги муносабатларни ќали чала капитализм деб баќолаш мумкин эди.
Россия империясининг бу ерда олиб борган иљтисодий ва ижтимоий сиёсати маќаллий аќолини мустамлакачилик асоратида саљлаш, иљтисодий бир томонлама аграр хом ашё асоси сифатида ривожланиш маљсад љилиб љўйилди ва бунга тўла эришилди, пировард маќсулот ишлаб чиљаришга йўл берилмади. Шунга љарамай, табиий, объектив ривожланиш туфайли капиталистик феодализмга нисбатан илђор ишлаб чиљариш усуллари номоён бўла бошлади: оз бўлса ќам хусусий, машиналашган фабрика-завод тизими, ёлланма ишчи кучи, товар - пул муносабатлари, савдо, молия, кредит ва банк муассасалари, аграр соќада эса янги синф вакиллари вужудга келди. Темир йўл љурилиши саноат - савдо капиталига кенг имкон яратди.
І Жаќон уруши (1914-18 йиллар), Россиядаги 1917 йилдаги Октябрь тўнтариши ва фуљаролар уруши Туркистон иљтисодиётига салбий таъсир кўрсатди, энг муќими иљтисодиётни ташкил этиш ва бошљариш принциплари янги йўлга ўтилди, ўрнатилган шўролар хокимияти дастлабки пайтлардан бошлаб етакчи тармољлар: банк, ођир саноат, траспорт (темир йўл), ташљи савдо миллийлаштирилди. Хусусий мулкка, тадбиркорликка љарши ќаракат кучайди, бозор муносабатларини имкон борича бўђиш энг асосий вазифа љилиб белгиланди. Ишлаб чиљариш ва таљсимот устидан ишчи назорати (кейинрољ халљ назорати) ўрнатилди. 1920 йилдан бошлаб љатъий режалаштиришга ўтилди. Аста-секин буйруљбозлик иљтисодиёти устунликка эга бўлди. Социалистик деб аталган иљтисодиёт асосларини яратиш мана шундан бошланган эди. Ољибатда ишбилармонлар капиталдан маќрум љилинди, эркин тадбиркорлик, товар-пул муносабатлари кескин чекланди, аммо табиий бозор муносабатлари ривожланишини тўла тугатиб бўлмас эди. Режали хўжаликни яратиш учун барча ишлаб чиљариш воситаларини умумлаштиришнинг ўзи кифоя љилмас эди. Уни умумий мулк асосида љайта љуриш керак эди. Бунга маълум ваљт керак бўлди. Бу тарихимизда ўтиш даври сифатида маълум (одатда капитализмдан социализим ўтиш даври деб љаралади), буни 1990 йилларда бошланган бозор муносабатларига ўтиш даври билан адаштирмаслик керак.
Ођир иљтисодий вазият туфайли «харбий коммунизм» сиёсати амалга оширилди, бунда ишлаб чиљариш ва таљсимот устидан тўла давлат назорати ўрнатилди (карточка тизими жорий љилинди). Љишлољларда озиљ-овљат разветкаси жорий этилди. Ишлаб чиљаришдан манфаатдорлик тугатилди, ќамманинг ишлаши мажбур љилинди, савдо амалда бекор љилинди, ќарбий режим ўрнатилди ва амалда бозор муносабатларига болта урилди. Ишлаб чиљариш кескин љисљарди. Хўжаликнинг натураллашуви кучайди, гиперинфляция юз берди. Шуниси характерлики, Туркистондаги дастлабки ўзгаришлар марказдан фарљли ўларољ ўзига хос равишда амалга ошди. Масалан, «Ер ќаљида декрет» 20-йилларда реализация љилинди. Фаљат колонизатор капиталистларнинг ерлари миллийлаштирилди. Ерга бўлган хусусий мулк юридик жиќатдан бекор љилинди. Аммо асосий ер деќљонлар љўлида саљланди. Озиљ-овљат разветкаси марказдагидан енгилрољ амалга оширилди. Савдони ќам тугатишга эришилмади, яъни товар-пул муносабатлари саљланди. Аммо биринчи социалистик, «ќарбий–коммунистик» тажриба инљирозга учради.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling