Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдигани бораман 53-қисм (бу аслида 54-қисм – П.Ф.)


Download 0.59 Mb.
bet55/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдигани бораман 53-қисм (бу аслида 54-қисм – П.Ф.)




23,5 бурчак остидаFebruary 17, 2021
- Эртага эрталаб рейдга чиқаман, шу сабабли кетишингдан олдин сени кўра олмаслигим мумкин.
У бир зум тўхтади, пулемётининг уёқ-буёғига теккандек бўлди ва сўзида давом этди:
- Охирги рейдим мобайнида шу қурол эгасини ўлдирганман. Биз унга етиб олгунгача у бизни роса қийнаган эди. Ўшандан бери бу қуролни ишлатиб келмоқдаман. Жума ним табассум қилди, қўлларимизни бир-бирига уриштириб, хоҳолаб кулиб юбордик.
Тўсатдан шаҳар марказидаги ҳиёбонда бўлиб ўтадиган тунги мажлисга қатнашишимиз тўғрисида буйруқ олдик. Бу ҳодиса юз берганидан сўнг ҳамма жой остин-устин бўлиб кетди. Жума дарҳол қуролини олди, то майдонга етиб боргунимизгача елкамдан қўлини олмади. Алҳажи ва Канеи шу ерда ҳозир бўлиб, чекиб ўтиришган эди. Анча қувноқ кайфиятдаги лейтенант Жабати ҳам шу ерда эди. Унинг кўплаб сафдошлари, жумладан қўшин сержанти Мансарай, корпорал Гадафи бу дунёни тарк этган, лейтенант эса мўъжизавий равишда тирик қолишни уддалаганди.
У вафот этган ҳамкасбларининг ўрнини қўрқмас ва интизомли ходимлар билан тўлдиришга ҳам улгурганди. Мен лейтенант билан Шекспир тўғрисида гаплашишни истардим, аммо у мажлис ўтказиш ишлари билан банд бўлгани боис бунга ботина олмадим. Лейтенант ҳаммани қўлини бирма-бир сиқиб чиқди, ниҳоят навбат менга етиб келганида қўлимни қаттиқ ушлади ва деди:
- Макбет Дундинан тепалиги, Бирнам ўрнонига дуч келмаганида, ҳеч қачон ғалаба қозона олмасди.
Лейтенант менга қараб бошини чайқади ҳамда ҳаммага қараб бор овози-ла қичқирди:
- Мен сизларни тарк этмоқдаман, яхши йигитлар.
Кетар чоғи бизга таъзим қилди ҳамда қўлини силкитди. Биз ҳам қуролларимизни тепага кўтариб, уни олқишладик.
Лейтенант кетганидан сўнг ҳаммамиз жўр бўлиб мамлакатимиз мадҳиясини куйлай бошладик:
High we exalt thee, realm of the free, great is the love we have for thee…” …
Сўнгра мазза қилиб юрдик, марихуана, кокаин каби «неъматлар»ни мазза қилиб чекдик. Туни билан қанақа дори яхшироқ эканлиги борасида баҳс юритиб чиқдик.
Тонг отишидан сал олдинроқ Жума ва яна бир нечта киши атрофни кўздан кечириш учун қишлоқни тарк этди. Алҳажи, Канеи ва мен уларга қўл силкиганча, келаси сафар ташриф буюрганимизда кўпроқ муддат қолишга ваъда бердик. Жума жилмайди, қуролини елкасига осганча, қоронғулик қаърига сингиб кетди.
Бир оз муддат ўтганидан сўнг қишлоққа фургон кириб келди. Пўрим ва озода жинси шим ҳамда катта-катта кўк рангдаги «Unisef» ёзуви туширилган оқ футболка кийиб олган тўрт кимса фургондан сакраб тушди. Улардан бири оқ танли бўлиб, яна бири буғдойранг эди, иккинчиси кўринишидан ливанликка ўхшарди. Қолган иккисининг миллатдошимиз эканлиги яққол акс этиб турарди: бирининг ёноғида, яна бирининг қўлида бир пайтлар бобом менга қўйган илон чақишининг олдини олиши ишонилган белги мавжуд эди. Кўринишидан уларнинг уруш дахшатини бошидан кечирмагани маълум эди. Уларга лейтенантнинг хонасини кўрсатиб юбордик. Лейтенант ҳам уларни кутиб турган экан. Улар шийпонда суҳбатлашиб ўтирган онда, биз уларни манго дарахти тагида ўтирганча тинглай бошладик. Бир қанча вақтдан сўнг лейтенант иккита хорижликнинг қўлини сиқиб қўйди ва учрашув ўтказилишини муҳофаза қилаётган қўриқчини имлади. Қўриқчи биз томонга югуриб келди ҳамда сафланишимизни сўради. У барча болаларни бир жойга тўплаш мақсадида қуйидаги сўзларни айтиб бор овозича бақирарди:
- Бу лейтенантнинг буйруғи!
Биз бу каби буйруқларни олишга ва айтилган гапларни сўзсиз бажаришга ўрганиб қолгандик. Шу боис горизонталь чизиқ бўйлаб тизилдик ҳамда кута бошладик.
Лейтенант олдимизга келди, биз у билан саломлашдик, ундан қўзғолончилар лагери томон навбатдаги рейд ўтказиш тўгрисида гапиришини кутдик.
- Ўзингизни бўш қўйинг, болалар, — деди у.
У биз тизилган чизиқ бўйлаб охиста қадам ташлаб юрди, меҳмонлар ҳам жилмайганча унинг ортидан эргашди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling