Мактабга тайёрлов
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Керакли жиҳозлар: Ҳафта кунларини ифодаловчи (шартли равишда) 1 дан 7 гача сон билан кўрсатилган тожлар.
Ўйин мазмуни: Тарбиячи 1 рақами ёзилган тож душанбани билдиришини, 2 рақами ёзилган тож -сешанбани билдиришини ва ниҳоят 7 рақами ёзилган тож якшанбани билдиришини тушунтиради. Болалар хор бўлиб ҳафта кунларининг номини такрорлайдилар. Тарбиячи 7 та болани чақиради ва уларга тожларни беради. Болалар тожларни бошларига кийиб оладилар ва 7 та боланинг ҳар бири ҳафтанинг қайси куни бўлганлигини айтади. 26 Сўнгра тарбиячи ҳафтанинг истагаи куиини айтади, масалан: “чоршанба”. Ўзини “чоршанба” деб айтган бола биринчи бўлиб туради. “Ҳафта сафлаи!” командасига мувофиқ болалар чоршанбадан олдин ва кейин тўғри кетма-кетликда сафланишлари керак. Агар сафда хато бўлса бошқа болалар тўғрилайдилар ва ҳафта кунларини тартиб билан айтадилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Ҳозир йилнинг қайси фасли? Ҳозир қайси ой? Бугун ойнинг нечанчи санаси? Бир ҳафтада неча кун бор? Ҳафта кунларини кетма-кет айтиб беринг. Қайси кунлари биз дам оламиз? Сешанбадан кейин қайси кун келади? Жума кунидан кейин қайси кун келади? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Ноябрь ой мавзуси: Транспорт.Йўл харакати қоидалари.Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари Хафта мавзуси: Фавқулода ёрдам хизматлари. Ноябрнинг 3– хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling