Мактабгача ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий сифатларнинг ривожланишига қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар


Download 44.26 Kb.
bet9/14
Sana23.12.2022
Hajmi44.26 Kb.
#1047637
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
одамови, тортинчоқ, қўрқоқ, (2)

3-Машқ. «Чеҳралар».
Мақсад: Инсон чеҳрасини мимик ифодаларини ва чеҳрасига қараб тушунишни ривожлантириш.
Психолог доскага ҳар хил расмларни осиб қўяди.

  • қувонч;

  • ҳайрат;

  • қизиқиш;

  • жаҳлдорлик;

  • қўрқиш;

  • уялиш;

  • ўқрайиш.

  • нафрат.

Болаларнинг вазифалари
-Ҳар бир расмда юзнинг қандай ифодаланганлигини тасвирлаб бериш.


4-Машқ. « Ниқоблар»
Мақсад: Мимикани фарқлай олиш, ўз ҳиссиётларини мустақил ва онгли равишда мимика орқали ифодалашни ривожлантириш.
Ҳар бир иштирокчига мустақил равишда ўз ҳис туйғуларини мимика билан ифодалаб бериш ҳақида топшириқ берилади. Юз ифодаси орқали шодлик, ғам ифодалаб берилади. Бошқа иштирокчилар ҳам ўртоқлоарининг юз қиёфаларига қараб, уларда нима ифодаланаётганлигини айтиб бериши керак.


5-Машқ. Вазиятни ролларни ижро этиш орқали ифодалаш.
Мақсад; Машғулот жуфтликда ўтказилади.
Машғулотда болалар тушунишнинг «сеҳрли» воситаларии ўзлаштирадилар, тушунишнинг улар учун таниш бўлган воситаларижан фойдаланадилар, улардаги эмпатия ривожланади.
Болалар тушунишнинг «сеҳрли» воситаларидан фойдаланиб, қуйидаги вазиятларда ўртоқларига ёрдам беришлари керак:

  1. Коптогини йўқотиб қўйган , йиғлаб турган болага;

  2. Онангиз ишдан жуда толиқиб, чарчаб келди;

  3. Ўртоғингиз синфда жуда ғамгин бўлиб ўтирибди,чунки унинг онаси бетоб бўлиб қолибди;

  4. Дўстингиз ёмон баҳо олганлиги учун йиғлаяпти;

  5. Қўшни ўртоғингиз сиздан аппликация қилишга ёрдам беришни илтимос қилди;

Бунда ҳар бир бола вазифани бажариши учун энг самарали усулларда фойдалана олишлари зарур.
6-Машқ. Расм чизиш.
Мақсад: Ижодкорлик санъатини ва эмпатияни ўстириш.
Болаларга топшириқ берилади: « Меҳрибон ҳайвонни чизинг, унга ёқимли ном беринг ва унда тушунишнинг қандайдир сеҳрли воситасини ифодаланг». Расмни тинчгина, жимжитликда мусиқа садолари остида чизган мақсадга мувофиқдир. Расмни фламастер орқали оқ қоғозга туширилади. Меҳрли ҳайвонлар кўргазмаси ўтказилади. Чизилган расмлар таҳлил қилинади.



Download 44.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling