4-Машқ. « Сени ким чақирганини бил ?»
Мақсад: Товуш орқали инсонларни билиш, бир-бирини ҳис қилиш, эмпатияни ривожлантириш.
Болалар қатор бўлиб туришади. Ҳар бир бола навбат билан хонанинг охирига бориб, кўзини юмганича туради. Психолог уни етаклаб хона бўйлаб юргизади. Болалардан иккитасини кўзи юмуқ боланит исмини айтиб чақиради. Агар болалар бир-бирларини овозларини яхши танишса, у ҳолда ўйинни мураккаблаштириш учун, болалар овозларини ўзгартириб чақиришлари мумкин. Шундан сўнг бола кўзини очиб ким чақирганини топади.
5-Машқ. Гапириш оҳанги.
Болаларда бир-бирини ҳис қилишни ва тушунишни эшитиш идрокини ва эмпатияни ривожлантириш.
Психолог гапириш оҳанги ҳақида тушунча беради. Шундан сўнг болаларга навбат билан бир фикрни ҳар хил оҳанг ва ҳислар ( жаҳл, хурсандлик, ўйланиб, хафалик) биан айтиш таклиф этилади:
-Юр, ўйнаймиз.
-Ўйинчоқни бер ва х.к.
6-Машқ. Машғулот ҳақида хулосалар.
Сиз бугун одамларни тушунишнинг қандай сеҳрли воситалари билан танишдингиз ? ( мимика. гапириш оҳанги).
-Гапириш оҳанги нима ?
-Муклоқотда гапириш оҳангидан қандай фойдаланилди ?
-Бунда қандай натижаларга эришилди ?
7-Машқ: Хайрлашиш.
IV-Машғулот.
Тушунишнинг сеҳрли воситалари:
Мимика
Мимикани ифодаланиши билан таништириш: гуруҳдаги ҳамма болаларга эътиборли, ҳамдард бўлишни, ўзгалар муаммоларига лоқайдликка салбий муносабатни ривожлантириш.
1- Машқ . Келинглар саломлашамиз.
2-Машқ. Тушунишнинг « сеҳрли» воситалари.
Мақсад: Тушунишнинг таниш воситаларини эслаш.
-Олдинги машғулотда тушунишнинг қандай воситалари билан танишдик ? У нима эди ?
-Одамни кайфиятини яна қандай билса бўлади ? (Юзидан)
-Сиз қандай юз ифодаларини биласиз ?
-Улар нима деб номланади ? Улар нимани юилдиради ?
(Биз суҳбатлашаётган одамни кайфиятини билдиради). Психолог мимика ҳақида сўзлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |