Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)


Download 3.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana28.10.2023
Hajmi3.29 Mb.
#1731280
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi

Ота-оналарга ёрдам.
1997 йилда Буюк Британияда кам таъминлан-
ган оилалар болаларига йўналтирилган эрта 
қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш 
дастури жорий этила бошланди. Бу марказлар 
болани парваришлаш ва ўқитиш учун барча за-
рур хизматларни амалга оширади ва бу жараён-
га ота-оналар ҳам жалб этилади. 1998 йилда 
бундай марказлар сони 11 та эди, 2001 йилга ке-
либ уларнинг сони 35 тага етди, бугунга келиб 
эса 100 дан ортиқ. Бундай муассаса қандай иш-
лашини яхшироқ тушуниш учун, шундай марказ 
раҳбарларидан бири фикрини келтириш ўринли. 
Унинг айтишича, ижтимоий паст табақага ман-
суб ёш она фарзандини илк бор марказга олиб 
келганида бола учун барча қулайликлар муҳайё 
бўлган, болалар учун юмшоқ мебелдан тортиб 
ўйинчоқларгача бўлган барча зарур нарсалар 
билан таъминланган тиббий пунк т мавжуд. «Биз 
ота-оналар ҳақида ҳам унутмаймиз, болалар му-
тахассислар кўригидан ўтгунга қадар, кўнгилли 
ёрдамчилар мамнуният билан ота-оналарга 
қаҳва дамлаб беришади, психологик ёрдам 
кўрсатишади ёки бирор-бир фильм томоша 
қилишни таклиф этишади. Она бошқа ота-она-
лар билан суҳбатлашиши, марказ қошидаги 
Очиқ университетдаги маш ғулотларга қатна-
шиши мумкин». Марказимиз ота-оналарга турли 
хизматларларни таклиф этади – ўйинчоқлар «ку-
тубхонаси» (унга ота-оналар мудирлик 
қилишади), ажрашган ота-оналар гуруҳи, 3 ёш-
гача бўлган болаларни парваришлаш гуруҳи, 
3-5 ёшдаги болалар гуруҳи. Оналарнинг 85 фои-
зи ва оталарнинг 60 фоизи бола ривожланиши-
ни ўрганиш гуруҳларида қатнашадилар. Бола 
билан қандай шуғулланиш керак ва уни қандай 
яхшироқ тушуниш мумкинлигини билиш учун 
ота-оналар машғулотлар видоёзувларини кўра-
дилар ва ота-оналарга берилган «уй вазифалар-
ни» таҳлил қилалар», дейди марказ раҳбари.
Мактабгача тарбия масалаларига, хусусан ёш 
болали ота-оналарга диққат-эътибор қонун 
ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди. 1999 йилда 
болани парваришлаш учун таътил 14 ҳафтадан 
18 ҳафтагача узайтирилди. Бирор-бир корхона-
да бир йилдан ортиқ ишлаган ҳар бир аёл бун-
дай ҳуқуққа эга. Шу билан бирга уларга 5 йиллик 
муддатга иш жойини сақлаб қолиш кафолатла-
нади. 60 фоиздан кўпроқ оналар декрет таъти-
лидан сўнг ўз иш жойларига қайтадилар.
40
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 3.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling