Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)


Download 3.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana28.10.2023
Hajmi3.29 Mb.
#1731280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi

Таълимга ёндашув.
Буюк Британияда одатда таълим бериш 
ўрганилаётган предмет ёки ўқитувчига эмас, 
балки болага йўналтирилади. Бундай ёндашув 
инглиз таълими тарихига асосланиб, унинг ри-
вожига Руссо, Фребель, Монтессори таъсир 
кўрсатганлар. Улар боланинг индивидуаллигини 
ривожлантириш ва мустақиллигини ҳимоя 
қилиш керак, деб ҳисоблаганлар. Мактабгача 
тарбиянинг асосий мақсадлари: ҳар бир бола-
нинг эҳтиёжи ва унинг манфаатларини қон-
дириш, болалар ўртасидаги фарқни ҳурмат 
қилиш. Бунда бола ўқиш учун ички интилишга 
эга, қизиқувчан ва табиатан серғайрат, деб тах-
мин қилинади. Ўқитиш боланинг ўзи таклиф 
қилган ўйин давомида олиб борилиши керак. 
Устознинг асосий вазифаси болага уқтириш йўли 
билан эмас, балки ўйинни қўллаб туриш, унга 
тадқиқот ўтказиш учун турли материаллар 
тақдим этишдан иборат.
Буюк Британиянинг мактабгача таълим тизи-
мини ўрганиш бўйича Ю.Квонг катта тадқиқот 
ишларини олиб борган. У болалар боғчалари 
ходимлари ва ота-оналар ўртасида сўровно-
малар ўтказган, болалар боғчалари фаолиятини 
кузатган. Тадқиқот ўтказиш учун эркин равишда 
10 та мактабгача таълим муассасаси танланиб, 
улардан ҳар бирининг икки гуруҳида мунтазам 
беш кунлик узлуксиз кузатув олиб борилган. 
Инг лиз болалар боғчалар гуруҳларида 25 на-
фардан ортмаган миқдорда бола тарбияланади 
(тарбиячилар ва болалар сони бирга ўн нисбат-
да олинади). 
Натижаларнинг кўрсатишича, инглиз педагог-
ларининг 75 фоизи болаларни таълим олишга 
қизиқтириш учун ташқаридан мотивация қи-
лиш ни номаъқул деб ҳисоблайдилар (масалан, 
болалар ўртасида мусобақалашиш шаклини). 
Бундай позиция негизида илмий асосланган 
маълумотлар ётади. Масалан, М.Леппер ва 
Д.Грин тадқиқотларида мактабгача ёшдаги бо-
лаларни расм чизиш (болалар бунга жуда 
қизиқадилар) учун мукофотланганлари мисоли 
келтирилган. Шундан сўнг болалар бўш вақтида 
39
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 3.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling