Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 3.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana28.10.2023
Hajmi3.29 Mb.
#1731280
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
Англиядаги мактабгача тарбия муассасалари-
да болалар тарбияси учун тўлов Европада энг 
кўпни ташкил этади. Кам таъминланган оилалар-
га ёрдам тариқасида кредит дастури ишлаб чи-
қилган ва унга асосан ҳафтасига камида 16 соат 
ишлайдиган ота-оналар 14 ёшгача бўлган битта 
фарзанди учун 105 АҚШ доллари миқдорида, 
икки ва ундан кўп шу ёшдаги болалари учун 158 
АҚШ доллар миқдорида кредит пули олишлари 
мумкин. Оилалар зиммасига болаларни парва-
ришлаш ва таълим бериш учун асосий молия-
вий мажбурият юклатилади. Бепул ва ҳаммабоп 
тарбия билан эса 3-4 ёшдаги болалар билан ку-
нига озгина вақт (бир неча соат) шуғулланиш 
мумкин.
Шу билан бирга Буюк Британияда оилада 
фақат ёки ота, ёки она бўлган оилалар сони Ев-
ропа миқёсида энг кўп фоизни (20%) ташкил эта-
ди. Бундай ота-оналарнинг кўпчилиги (60%) иш-
сизлар.
Статистик маълумотларга кўра, ҳар учинчи 
бола (4,3 миллион бола) муҳтожликда яшайди 
(бу кўрсаткич ота-оналарнинг даромади аҳоли-
нинг ўртача даромадидан кам бўлганда аниқ-
ланган). 
Қуйи (пастки) ижтимоий-иқтисодий табақа 
оилаларидаги болаларни қўллаб-қувватлаш эрта 
қўллаб-қувватлаш марказларидан ташқари 
«Қатъий старт» дастури ёрдамида амалга оши-
рилади. Бу дастурни ташкил этувчи қисмлари: 
мутахассислар билан болаларнинг уйида учра-
шувлар, боланинг ўйнаш фаолияти юқори сифа-
ти хислатини қўллаб-қувватлаш, болага зарур 
парвариш беришни таъминлаш, махсус эҳтиёж-
ларга муҳтож болаларга алоҳида эътибор қа-
ратиш.
Мактабгача ёшдаги болалар учун дастурлар.
Буюк Британиядаги мактабгача таълим ўқув 
режасида нафақат умумий таълим жараёнига 
урғу берилади, балки боладаги ўқиш ва ҳисоб-
лаш каби кўникмаларга алоҳида аҳамият бери-
лади. Бунда 4-5 ёшдаги болалар ривожланиш-
нинг олти йўналишидаги аниқ кўникма ва би-
лимлари белгиланди: шахсиятлик; ижтимоий-
эмоционал; коммуникатив; хабардорлик; мате-
матик; жисмонан; ижодий. Мактабгача ёшдаги 
болалар кўп ўйнашлари керак, лекин адабиёт ва 
математикани билиш доирасидаги талаблар 
шунчали юқо рики, ўйин учун вақт қолмайди. 
Масалан, саводҳонлик борасида гап кетганда 
беш яшарлик болалар қуйидагиларни билишла-
ри керак:
– сўз боши ва охиридаги товушларни 
аниқлаш;
– товуш ва ҳарфларни ажрата билиш;
– алифбодаги ҳамма ҳарфларни айтиш;
– оддий сўзлар ва гапни ўқиш;
– ўз исмини ёзиш;
– оддий сўзларни ёзишда фонетика билим-
ларидан фойдаланиш.
Бундай мақсадлар юқори технологияли дас-
турлар яратилишига олиб келади. Уларда ҳар 
бир машғулот учун нафақат педагог томонидан 
аниқ ҳаракатлар кетма-кетлиги, балки олинади-
ган натижалар ҳам баён этилган. 

Download 3.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling