Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 3.29 Mb. Pdf ko'rish
|
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
ўзича расм чизишни хоҳламай, фақат мукофот учун расм чизишни истаб қолганлар. Бошқача қилиб айтганда, болаларда ички мотивация йўқолиб, унинг ўрнини ташқи мотивация эгал- лаган. Инглиз болалар боғчасида болалар узоқ муд- дат мустақил шуғулланадилар, тарбиячи эса уларни четдан кузатиб боради. Умумий вақтнинг фақат 15 фоизи педагог рахбарлигида гуруҳ кўринишда ўқитишга ажратилади. Бундай ўқи- тиш ривожланиш даражаси бир-бирига тенг бо- лалардан тузилган кичик гуруҳларда ўтка зилади. Шу йўл билан мактабгача ёшдаги болалар ри- вожланишини инобатга олиш қоидаси амалда қўлланилади. Деярли ҳамма тарбиячилар болаларнинг ҳам ривожланиши, ҳам руҳий шаклланиши даража- си диагностикаси учун мазмуний-ролли ўйинлар, расм чизиш ва нарсалар ясаш усулидан фойда- ланиш керак, деб ҳисоблайдилар. Амалда инглиз болалар боғчаларида (амалдаги тил ва матема- тика бўйича мажбурий машғулотлардан таш- қари) сув, қум билан ўйинлар ва ҳаракатли ўйин- лар орқали тадқиқот фаолиятига катта аҳамият берадилар. Мазмуний-ролли ўйинларга педагог- ларда деярли вақт қолмайди. Қандай қилиб тарбиячи бўлиб ишлаш мумкин? Болалар боғчасида ишлашга рухсат олиш учун алоҳида тегишли тайёргарлик қилиш ло- зим. Бу тайёргарлик ё уч йил асосий ва бир йил қўшимча ўқишдан ёки тўрт йил турли таълим ту- зилмаларда таҳсил олишдан иборат. Тарбиячи- ларнинг атиги 20 фоизи бакалавр мақомига эга. Педагог ёрдамчиси ёки энага бўлиш учун махсус 15 соатлик тайёрлов дастури ўқишлари керак. Бундай ўқишни ҳозирги кунда кўпайиб бораёт- ган таълим ассоциацияларида ўташ мумкин. Буюк Британиядаги мутахассислар тайёрлаш ти- зимининг шубҳасиз афзаллиги унинг юқори да- ражада амалиётга қаратилганлиги. Бу борада 50 фоиз машғулотлар мактабгача таълим муассаса- ларида ўтказилади (қиёслаганда Испанияда бу кўрсаткич 12 фоизни, Италия ва Данияда 20 фо- изни, Франция, Бельгия ва Нидерландияда 25 фоизни, Германия ва Швецияда 30 фоизни таш- кил этади). Мутахассисларнинг баҳолашича, Буюк Британияда мактабгача тарбия муассаса- ларида яқин 10 йил ичида иш жойлари 250000 тага кўпаяди. Download 3.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling