ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
лаларга қўшиқ айтиш ўргатилади, спорт мусоба-
қалари ўтказилиб, мунтазам сайрларга (походга)
чиқиб турилади. Аммо булар билан бир қаторда
бу тадбирларни ўтказилишидан мақсад - болада
хамжиҳатлик, жамоада яшаш ҳисларини ривож-
лантиришдан иборат. Қўшиқ айтилса, хор (жа-
моада) айтилиши керак, яккахон қўшиқчи қўлла-
нилмайди, мусобақа ўтказилаётганда ёки ҳамма
ёки гуруҳ ғолибликка
эришилади, ва мутлақо
якка ғолиб эмас.
Жамоа билан мунтазам равишда бир кунлик
сайрга чиқишдан мақсад болани чидамликка
ўргатиш ва ўзи атрофидаги ҳудудни ўрганиш.
Япон болалари
табиатни жуда севадилар ва
чуқур ҳис этадилар. Балким, айнан шунинг учун
ҳам Японияда турли дарахтлар, табиат ҳодиса-
ларига бағишланган
миллий байрам ва фести-
валлар кўп бўлса керак. Ёшликдан гўзалликни
севишни ва табиатни ҳис этишни ўргатилган
япон болалар бу туйғулар билан умрбод яшай-
дилар.
Болаларни тарбиялашдаги бундай ижобий
қарашлар билан бир вақтда, давлатдан ташқа-
рида Японияда жамоавийлик ҳислатлари жуда
ривожланиб,
шахсият тушунчаларини инкор
этилади фикрлар тарқалган. Ўзини шахс сифати-
да намоён этадиган инсон Япония жамиятида
қўллаб қувватланмайди.
Лекин бу Японияда
ҳамма бирдек ҳисобланиб, шахсият инкор эти-
лади дегани эмас. Япония ёшларини фотосурат-
ларини кўрсангиз у ерда етарлича ранг-баранг,
ўзига ишонган йигит-қизларни кўрасиз, лекин
улар гуруҳ бўлиб
яшайдилар ва бу уларнинг
улғайшларидаги маълум поғона демакдир. Мак-
таб ва институтларни тугатган ранг-баранг ва
ўзгача фикр юритувчи ёшлар қонунларга итоат
этувчи ва меҳнатсевар япон фуқаролари қато-
рига қўшилиб кетадилар.
Хулоса тариқасида
айтиш жоизки хорижий
мамлакатларнинг мактабгача таълим тизимла-
рини ўрганиш, уларнинг илғор
тажрибасини
таҳлил этиш ва республикамиз шароитига мос-
лаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни иш-
лаб чиқиш мамлакатимиз мактабгача таълим
тизимини такомиллаштириб замонавийлашти-
ришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: