ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
риш мумкин: «Бола 5 ёшгача – қирол, 5 ёшдан
15 ёшгача – қул, 15 ёшдан кейин эса барча би-
лан тенг ҳуқуқли инсон». Бу
иборанинг турли
талқини бошқа миллатларда ҳам учрайди. Ал-
батта, бу фалсафий иборани борича қабул қи-
лиш шарт эмас. Лекин боланинг ҳаёти бир неча
даврларга бўлинади ва булардан биринчи дав-
рида бола ҳаммани ўзига мафтун этади, уни
асраб-авайлашади, эркалашади. Ёши улғайгач
болада лаззатланишдан таш қари ўзининг ҳара-
катлари учун масъулият ва қатор мажбуриятлар
пайдо бўлади. Улғайиш нинг маълум ёшига етгач
кечаги болакай бугун жамиятнинг тенг ҳуқуқли
ва тенг мақомга эга аъзосига айланади. Бунинг
ҳаммаси Япониянинг таълим тизимида бир ма-
ром ва кетма-кетликда кузатилиб борилади.
Таълим тизимининг, шу жумладан мактабга-
ча таълим ривожланиши тарихи узоқ ўтмишнинг
Мэйдзи даврига бориб тақалади. Японияда 1876
йилда бой хонадон фарзандлари учун биринчи
болалар боғчаси очилган. Болалар боғчалари-
нинг очилишидан мақсад болаларнинг ақлан ва
жисмонан ривожланишига ёрдам
берадиган
ўзаро муносабатда бўлиш муҳитини яратишдан
иборат бўлган. Албатта бола тарбиясида онанинг
роли турлича, лекин болаларнинг ўз тенгдошла-
ри, тарбиячи билан мулоқоти, бирга ўйнаши ва
биргаликда меҳнат қилиши уй шароитида эри-
шиб бўлмай диган натижаларга,
яъни унинг
соғлом ва гармоник ривожланишига имконият
беради. Давлат
даражасидаги мактабгача тар-
бия тизими фақат 1961 йилдан кейин кенг
тарқала бошлади.
Бугунги кунга келиб, амалда
ҳар бир япон боласи болалар боғчаси ёки бола-
ларга қараш марказига қатнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: