Бобожонова Феруза Мактабгача талим консепсияси мазмун ва мохияти. Режа Кириш Таълим тизимининг ҳозирги кундаги ривожланиш босқичида унинг биринчи бўғини ҳисобланган мактабгача таълимда жадал ўзгаришлар юз бермоқда ва улар қуйидагиларда намоён бўлмоқда: мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг хуқуқий-меъёрий асоси такомиллашмоқда; мактабгача таълим муассасалари молиявий-хўжалик фаолиятининг янги турларига ўтмоқда; нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгаймоқда; таълимнинг илғор технологиялари жорий этилмоқда; ходимлар малака ошириш тизими такомиллашмоқда; қисқа муддатли гуруҳлар асосида мактабгача таълим муассасаларининг муқобил шакллари жорий этилмоқда. Молия институтлари иштирокида инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда, мактабгача таълим муассасаларида инновацион ва тажриба-сонов ишлари сезиларли даражада кучаймоқда. 1997 йилдан бошлаб ЮНЕСКОнинг қарори билан “мактабгача таълим” атамаси киритилди, натижада мактабгача таълимнинг назарий асосларини бутун ҳолича қайта кўриб чиқиш зарурати келиб чиқди. Баён этилганлардан келиб чиқиб, мактабгача таълимнинг мазкур Концепцияси унинг 2017 йилгача бўлган вазифалари, стратегияси, мақсад ва тамойилларини аниқлаб беради. Концепцияда мактабгача таълимнинг нафақат бизнинг юртимизда, балки чет элларда илғор анъаналар асосида ривожланиши акс эттирилган, олим-психологлар, педагоглар, дефектологлар, олимларнинг фикрлари инобатга олинган. Концепциянинг хуқуқий асосини қуйидаги меъёрий-хуқуқий ҳужжатларташкил этади: ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва таълим соҳасидаги бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |