Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси – 2


Download 258.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/25
Sana11.01.2023
Hajmi258.64 Kb.
#1089041
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар

Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси – 2 
штат бирлиги 
Шўъба мудири – 1 штат бирлиги 
шўъбанинг йиллик режасини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширишда ўқув-
тарбия ва маънавий-ахлоқий ишларнинг таълим муассасаларида бажарилишини 
таъминлайди
вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан соҳага доир чиқарилган 
меъёрий хужжатларнинг тумандаги барча таълим муассасаларига етиб боришини 
кафолатлайди ва мазкур хужжатлар ижросининг мониторингини олиб боради; 


мактаб ёшидаги болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълимга 
тортилишини, оиладаги ёки мустақил равишда таълим олиш масалаларини амалга 
оширади; 
оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим 
муассасалари фаолияти ва мақсадларини тарғибот этади;
тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий 
тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланади, 
педагогика фани ютуқларини ва илғор тажрибаларни оммалаштиради; 
вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланади ҳамда ўқувчилар орасида 
жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш зарарли одатлардан 
сақланиш, унинг олдини олиш бўйича тегишли ишларни амалга оширади;
мактаб ўқувчиларининг баҳорги, ёзги, кузги, қишки дам олишларини 
режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлайди; 
баркамол авлодни тарбиялашда «Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги» 
концепцияси доирасида ишларни амалга оширади; 
маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқёсида кенг 
кўламда турли хил тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик-танловлар ва 
тадбирларни режалаштиради, ўтказилишини таъминлайди; 
таълим муассасаларида синф раҳбари, ёшлар итифоқи етакчиси, маънавий-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини 
оширишни таъминлайди. 
туман (шаҳар) прокуратураси, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва 
спорт ишлари бўлимлари ва маҳалла, ёшлар итифоқининг туман кенгашлари 
билан таълим-тарбия соҳаларида ҳамкорлик қилади; 
маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, синф 
раҳбарлари ишини мувофиқлаштиради, улар учун маънавий-ахлоқий тарбия 
йўналишида семинар-машғулотларни ташкил этади ва ўтказади; 
ота-оналар қўмитаси билан ҳамкорликда диний экстремизм, ақидапарастлик 
ва турли хил диний оқимларга ўқувчи-ёшларни кириб қолишларини олдини олиш 
борасида ўқитувчилар учун услубий ва амалий ёрдам беради; 
ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш 
органлари билан ҳамкорликда тарбияси оғир болаларни таълим муассасаларига 
жалб қилиш ишларини таъминлайди; 
соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида 
соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш борасида, ОИВ/ОИТС 
(ВИЧ/СПИД) касаллигини олдини олиш, гиёҳвандлик профилактикаси ва 
экологик таълим-тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил этишни 
таъминлайди; 
таълим муассасаларида «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар», 
Миллий ғоя ва маънавият асослари, «Ватан туйғуси», «Одобнома» фанларининг 
ўқитилиши бўйича услубий ёрдамлар кўрсатади; 
«Ватан ҳимоячилари куни», «8-март Халқаро хотин-қизлар байрами», 
«Сўнгги қўнғироқ», «Наврўз», «Мустақиллик куни», «Ўқитувчилар ва 
мураббийлар куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни», «Билимлар куни», 
«Конституция куни» ва шу каби нишонладиган байрам саналарига бағишланган 
тадбирларни ташкил этилишини таъминлайди. 



Download 258.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling