Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат
кўрсатиш шўъбаси Шўъба мудири 1-штат бирлиги Туман халқ таълими бўлими Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат кўрсатиш шўъбаси фаолиятини мувофиқлаштиради ва умумий раҳбарлик қилади. ўз фаолияти мазмунига тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид қонунлари, юқори давлат органларининг қарор ва фармойишлари, шунингдек, вазирлик қарор ва буйруқларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди; мустақил фикрлайдиган, ташкилотчилик қобилиятига ҳамда тадбиркорлик фаолияти бўйича кенг тушунчаларга эга бўлган, амалий касбий тажриба кўникмалари ривожланган шахсларни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштиради; ўқувчиларга келгуси таълим босқичи (турини) ёки меҳнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш ишларини назорат қилади; касбий таълим бериш тизими фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради; Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида касбий таълимнинг Давлат талаблари ва ўқув дастурларининг ижроси мониторинги олиб борилишини назорат қилади; Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларининг моддий-техник таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган меъёрларга мувофиқлигини назорат қилади ва таҳлил қилади, аниқланган эҳтиёжларини қоплаш масаласи юзасидан асосланган таклифлар беради; Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари учун ишлаб чиқариш таълими усталари ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб маҳоратининг рақобатбардош даражада сақлаб турилишини назорат қилади; фаолияти доирасидаги масалалар бўйича фуқароларни қабул қилади, тушган хат, ариза ва шикоятларни ўрганади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўради. касбий таълим бериш бўйича ЎИЧМда ўтказиладиган якуний аттестация ҳамда босқичли назорат жараёнида иштирок этади, ўқувчилар томонидан ўқув дастурларни ўзлаштириш даражасини, муассасалар ходимларининг малакасини белгиловчи ёзма ва бошқа турдаги назорат ишларини ўтказади ; ЎИЧМ фаолиятини самарали ташкил этиш учун қатъий назорат (ҳисоб)даги ўқув ҳужжатлари (гуруҳ журналлари, давлат намунасидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари ва ҳ.к.) намуналарини жойларга етказиш ишларини назорат қилади. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling