Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Инспектор-методист - 1 штат бирлиги
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Инспектор-методист - 1 штат бирлиги Таълимга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, Қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор, Фармойишлари ҳамда таълимнинг бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан белгиланган вазифалар бажарилиши мониторингини юритади; бош инспектор-методист билан биргаликда умумтаълим мактабларини йиллик мониторинг қилиш режа-жадвали ва дастурини ишлаб чиқади; таълим сифати мониторинги жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга, методика хизмати методистлари, тажрибали амалиётчи ўқитувчилардан иборат жамоатчи экспертларни жалб этади; методик хизмат ходимлари, илғор ўқитувчилар билан бирга назорат материаллари банкини шакллантиради, синфлар, фанлар ва мавзулар кесимида тайёрланган назорат материалларни экспертизасини ташкил қилади ва мунтазам равишда тўлдириб боради; таълим сифати мониторингини ўтказишда иштирок этади, натижаларни таҳлил қилишда, таълим сифатига салбий таъсир кўрсатган омилларни аниқлашда, шу жумладан таълим муассасаларида умумтаълим фанлари ва касбий фанлар бўйича танлаб олиш асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва ўқитиш сифати мониторингини ўтказиш орқали таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, таълим сифатини баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди; ўзига бириктирилган ўқув фанларидан таълим сифати мониторингини олиб бориш учун синфлар ва фанлар кесимида назорат ишлари материаллари (тестлар, ёзма ишлар) банкини шакллантиради; таълим сифатига салбий таъсир этаётган омилларни аниқлаш мақсадида турли йўналишдаги сўровномалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсияларни тайёрлайди; фанлардан ўзлаштириш мураккаб бўлган мавзулар бўйича тавсиялар тайёрлайди; туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг чораклик, йиллик статистик ва таҳлилий маълумотларни умумлаштиради, ўзгаришлар динамикасини белгилаб боради; замонавий таълим-тарбияга оид илмий-амалий тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш ва мазкур масалалар бўйича жойларга амалий ёрдам кўрсатади; таълим сифати мониторинги истиқбол режасини ва йиллик иш режасини бажарилишини мониторингини олиб боради; таълим сифати мониторинги бўйича таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилади. Уларнинг негизида илғор тажрибалар алмашиш, янги педагогик, ахборот-коммуникацион ва бошқа технологияларни жорий этиш масалалари бўйича учрашувлар, семинарлар, конференциялар ўтказади, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишни таъминлайди; ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради; бўлимнинг ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларининг тайёрланиши, номенклатура бўйича бўлимга тегишли ҳужжатларнинг кирим- чиқим дафтарларини юритилишини таъминлайди; касб маҳорати, синфдан ташқари ва тарбиявий ишлари учун устама оладиган педагоглар фаолияти мониторингини амалга оширади. бўлимнинг мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти мониторингини амалга ошради;. мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти йиллик мониторинги дастурини ишлаб чиқади; фуқароларни қабул қилиш, улардан тушган хат, ариза ва шикоятларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш, хатларнинг ижросини таҳлил этиш ва назоратга олиш, бажарилган буйруқлар, ҳужжатлар, хатларни назоратдан олишни таъминлайди; таълим сифатини баҳолаш соҳасида илғор хорижий тажрибаларни мунтазам равишда ўрганиб боради; таълим сифати кўрсаткичлари асосида ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари таълим муассасалари рейтингини аниқлашда иштирок этади; таълим муассасаларининг Давлат аттестациясидан ўтказишнинг истиқбол ва йиллик режасини бажарилишини таъминлашда иштирок этади. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling