Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Инспектор-методист - 1 штат бирлиги
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Инспектор-методист - 1 штат бирлиги Таълим сифати мониторинги жараёнида ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва таълим муассасаларида ҳукумат қарорлари, вазирлик ҳайъат мажлиси қарорлари ҳамда буйруқларида белгиланган вазифаларнинг ижросини ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлашда иштирок этади; ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини жорий қилиш масалалари бўйича семинар-кенгашлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, ўқув-тренинглари ташкил этади; мунтазам равишда миллий ва илғор халқаро баҳолаш тизимини ўрганиш, таққослаш ва ижобий томонларини амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди; таълим сифати мониторинги, турли хил кўрик танловларни, ўқитувчининг касбий тайёргарлигини аниқлашни автоматлаштирилган электрон дастур орқали Онлайн тарзда ўтказилишини ташкил этишда иштирок этади; умумтаълим мактаблари фаолиятини мониторинг қилиш материаллари ва дастурини тайёрлайди, ўтказилган мониторинг натижаларини қайта ишлайди, уларни умумлаштиради ва таҳлил қилади; умумтаълим мактабларида ўтказилган мониторинг натижалари асосида таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди; таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатади, туман методистлари билан ҳамкорликда ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича методик материаллар тайёрлайди; таянч мактабдан ташқари таълим муассасаларининг таълим сифати бўйича мониторингини ташкиллаштиради уларнинг негизида тажриба алмашиниш бўйича семинар, конференция, учрашувлар ўтказади, уларга методик ёрдам кўрсатади, туман методистлари билан биргаликда методик тавсиялар тайёрлайди; ўтказилган мониторинг натижаларига кўра бўлим кенгашига материаллар тайёрлайди; Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва давлат талаблари тажриба- синови ишлари бўйича тажриба майдонлари фаолияти мониторингини ташкиллаштирилишини таъминлайди; ўқув йили якунлари бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бўйича белгиланган параметрларни электрон дастурга киритиш ишларини ташкил қилиш ва мактаблар рейтингини чиқаришда амалий ёрдам беради; жаҳон банки томонидан етказиб берилган ахборот-коммуникация воситалари (ноутбуклар)дан самарали ва мақсадли фойдаланилишини йўлга қўяди ва назорат қилади; давлат таълим стандартларининг ўзлаштириш самарадорлигига салбий таъсир этувчи асосий омилларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар тайёрлашда иштирок этади; ҳудудий методика марказ ходимлари билан хамкорликда таълим муассасаларида мониторинг жараёнида ўқувчилар билимидаги аниқланган бўшлиқларни тўлдириш, таълим сифатини такомиллаштириш, янги педагогик ва инфромацион-коммуникацион технологияларни жорий этиш мақсадида семинар ва кенгашларни маърузаларини тайёрлайди, ўтказиш жараёнларини ташкил қилади; таълим муассасаларини Давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, яъни истиқбол ва йиллик режа ишлаб чиқишда иштирок этади, режа бажарилишини назорат қилади; аттестация ва аккредитация фаолияти бўйича юқори ташкилотларга ҳисобот беради, аттестация ва аккредитациядан ўтказилган таълим муассасаларини мониторингини олиб боради; ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган услубий ишланмалар, назорат ишлари, тест материалларини тайёрлайди; таълим соҳасида аналитик шарҳлар, прогнозлар тузиш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди; таълим сифати мониторинги билан боғлиқ тажриба-синов ишларини ташкил қилади; чораклар ва ўқув йили якунлари бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан Давлат таълим стандартларида белгиланган малака талабларининг ўзлаштирилиши ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва таълимни бошқарув органларига тақдим этади; таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш юзасидан педагоглар, ўқувчилар ва ота-оналар фикрларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ва бўлим раҳбариятига тақдим этади; бўлим фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди; таълим сифатини баҳолаш соҳасида илғор хорижий тажрибаларни мунтазам равишда ўрганиб боради. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling