Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Таълим сифати мониторинги бўлими 2-3 штат бирлиги
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Таълим сифати мониторинги бўлими 2-3 штат бирлиги Бош инспектор-методист – 1 штат бирлиги Бўлимга умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган барча вазифалар бажарилишини таъминлайди; бўлимнинг йиллик иш режасини тузади ҳамда ижросини таъминлайди; таълим сифати мониторинги жараёнини ташкил этиш ва мониторинг натижаларига кўра давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилишини, уларга таъсир этаётган омилларни аниқлайди, натижаларни қайд этади; кузатув ва баҳолаш натижаларини умумлаштиради ва мавжуд ҳолат бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди, аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади; мониториннг натижаларига кўра коррекциялаш (тузатиш)ни ташкил этиш, яъни ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларида аниқланган бўшлиқларни ҳамда таълим сифатига таъсир этаётган омиллар устида ишлайди; таълим сифати мониторинги жараёнида фойдаланиладиган назорат материаллари ва турларни ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS ва ҳ.к.)ни мукаммал ўрганган ҳолда миллий мониторинг тизимини такомиллаштириш ҳамда унинг натижалари асосида ўқув-методик жараённи янада ривожлантириш чораларини кўради; умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимларининг Давлат таълим стандартлари талабларига ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат талабларига мослигини мониторинг қилиш тадбирларини ташкил этади, мониторинг ўтказиш учун назорат материаллари ва дастурини тайёрлайди; ўқувчилар ўртасида таълим сифатини ошириш, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларини бажариш даражасини ўрганишга қаратилган интеллектуал кўрик-танловлар (Билимлар беллашуви, фан олимпиадалари), мусобақаларни ташкил этади; таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ҳамда назорат қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмалар, услубий тавсияларни ишлаб чиқишни ташкил этади; замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларига асосланган ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб боришни йўлга қўйишда автоматлаштирилган мониторинг, Онлайн-тест жараёнларини жорий этишда иштирок этади; таълим муассасаларида ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровларни ўтказади; методик хизмат ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш масалалари бўйича фаолиятни амалга оширади; туман (шаҳар)лардаги таянч таълим муассасалари негизида таълим сифатини мониторинг қилиш ва уни такомиллаштириш, янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш тадбирларини ўтказиш, таълим сифатини яхшилаш масалалари бўйича семинар ва конференциялар ўтказади; таълим муассасаларининг Давлат аттестациясидан ўтказилиш ишларини мувофиқлаштиради; таълим сифатини баҳолаш натижалари асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатининг умумий ҳолати бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш ишларини ташкил қилишда иштирок этади; таълим сифатини баҳолаш соҳасида турли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling