Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Мудир ўринбосари –таълим сифати мониторинги, таълим муассасалари


Download 258.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana11.01.2023
Hajmi258.64 Kb.
#1089041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар

Мудир ўринбосари –таълим сифати мониторинги, таълим муассасалари 
фаолиятини ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш, ўқув-
ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат 
кўрсатиш гурухи раҳбари
1 штат бирлиги
Гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, фаолиятига доир меъёрий 
ҳужжатларни ижросини таъминлайди; 
таълим муассасаларининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, қоидалари ва 
белгиланган давлат таълим стандартлари ҳамда талабларига риоя қилинишини 
таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, Фармон, Фармойишлари, 
Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари, Халқ таълими вазирлиги ва вилоят (шаҳар) халқ 
таълими бошқармаси Ҳайъат қарори, буйруқ ва тошириқларининг ижросини 
таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасалари томонидан ўз вақтида, 
тўлиқ ва сифатли бажарилишига шахсан жавоб беради; 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини 
мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар 
билан ишлашни ташкил этилишини таъминлайди;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг Давлат таълим стандартларини 
ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни 
аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, 
уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, мактаблар, уларнинг раҳбарлари, 
ўқитувчилар фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашни амалга оширади. 
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим 
муассасаларига методик раҳбарликни такомиллаштиради ва уларда ўқувчиларни касб-
ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этади, ўқув-тарбия жараёнига замонавий 
методлар, илғор педагогик технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини амалга 
оширади; 
таълим 
жараёнида 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
самарали 
фойдаланишни ташкил этади; 
умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга 
қаратилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.
педагогик ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда 
оммавий тадбирлар ўтказиш ишларини ташкил қилади;
мактабларни дастурий-методик материаллар билан таъминлаш, улардан 
фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказиш ишларини амалга оширади; 
таълим муассасаси раҳбарлари ва педагогларни қайта тайёрлаш, малакасини 
оширишни режалаштириш юзасидан ташхис қилиш, режалаштириш, методик ва 
ахборот материалларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув курси бўйича дастур ва ўқув-мавзуий 
режасини тузишни таъминлайди;
педагогик маълумотлар (норматив-ҳуқуқий, илмий-методик, методик ва ҳ.к.) 
банкини шакллантиради; 
тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилади, методик ёрдам кўрсатишни 
таъминлайди; 
ҳар ҳафтада, ойда, йил мобайнида гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар 
якунини таҳлил қилади, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди 
ва амалга оширади; 
педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилади ва 
уларнинг малакасини оширишни режали амалга оширади. 



Download 258.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling