Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Ижтимоий фанлар (тарих, ҳуқуқ, иқтисод) методисти
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
5. Ижтимоий фанлар (тарих, ҳуқуқ, иқтисод) методисти 1 штат бирлиги Ижтимоий фанларнинг ўқитилиши бўйича метод бирлашмалар ва методик кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради; Ижтимоий фанлар бўйича ўқувчилар билимининг давлат таълим стандартларига мослиги мониторинги, ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация натижалари асосида ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар яратади ва таълим муассасаларига етказилишини таъминлайди; ўқитувчиларга ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида ёрдам беради, улардан самарали фойдаланилишини мониторингини олиб боради; тегишли фанлар бўйича методик ишларни мувофиқлаштиради, турли синовлар натижаларини таҳлил қилади, янги ўқув методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича материаллар тайёрлайди, янги методик адабиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказади; ўқитувчиларга ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида ёрдам беради, улардан самарали фойдаланилишини мониторингини олиб боради; таълим-тарбияни ривожлантиришга ва тегишли фанларнинг ўқитилиши сифатини оширишга оид турли анжуман, илмий-амалий конференциялар, ўқувлар, кўрик-танловлар (энг яхши дарс ишланмаси, энг яхши фан хонаси ва бошқалар), Август кенгашлари, илмий-амалий йиғилишларини ташкиллаштиради ва ўтказилишини таъминлайди; фанлар бўйича мактаб ва туман (шаҳар) беллашувларини (олимпиада) ташкиллаштиради ва ўтказади, натижасини таҳлил қилади ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқади; Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари тажриба-синови, шунингдек, бошқа тажриба-синов ишлари бўйича тажриба майдонлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатади; “Маҳорат мактаблари” тизими асосида фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга методик ва амалий ёрдам беради; ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тажрибали ўқитувчиларнинг бириктирилишини таъминлайди; мактаб ўқитувчилари дарсларини таҳлил қилади ва уларга методик ёрдам кўрсатади; туман таянч таълим муассасалари негизида она тили фанини ўқитилиш сифатини ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид семинар ва конференциялар ўтказади, юзага келаётган муаммоларни бартараф этишни таъминлайди; тегишли фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар банкини яратади ва уларнинг малакасини ошириш истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлайди. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling